Термиз давлат университети
Ижтимоий фанлар факультети Педагогика ва психология таълим йўналишида
2018-2022 ўқув йилларида таҳсил олган Тошпўлатов Аслиддин Тўлқин ўғлига
ТАВСИФНОМА
Тошпўлатов Аслиддин Тўлқин ўғли 1996 йил 15 декабрда Шеробод тумани Меҳробод маҳалласида туғилган. 2018 йилда Термиз давлат университети Педагогика факультети Педагогика ва психология таълим йўналиши 1 курсига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.
Тошпўлатов Аслиддин Тўлқин ўғли университетда таълим олишда интизомли талаба сифатида ўқув машғулотларида мунтазам қатнашиб, мутахассислик фанларини қунт билан ўрганган. Камтарин, тўғри сўз, дўстларига доимо ғамхўр.
Тошпўлатов Аслиддин Тўлқин ўғли мустақил фикрлайдиган, қатъий эътиқодли, интилувчанлик ва фидойилик, ташаббускорлик кенг жамоатчилик билан ишлаш ва иш юритиш бўйича билим кўникмаларига эга.
Тошпўлатов Аслиддин Тўлқин ўғли келажакда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз соҳаси бўйича мустақил етук мутахассис кадр бўлишига ишонамиз.
Тавсифнома сўралган жойга тақдим этиш учун берилди.
Факультет декани: Н.Ачилов
Do'stlaringiz bilan baham: |