Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари


Download 121 Kb.
bet6/11
Sana09.04.2023
Hajmi121 Kb.
#1345514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ

Биринчи ҳолат. Ернинг мулкий эгаси ер эгаси бўлиб, ерда унинг ўзи меҳнат қилади ва табиийки, ишлаб чиқариш натижасини ҳам ўзи ўзлаштиради.
Иккинчи ҳолат. Ер эгасининг ерда ишлаш учун вақти етарли бўлмаганидан ёлланма ишчи меҳнатини қўллай бошлади. Натижада ердан фойдаланиш, яъни унинг истеъмол хусусиятларидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқи ишчига ўтди. Бунда ер эгаси ишчининг меҳнати учун маълум иш ҳақи тўлайди, бироқ, ишлаб чиқариш натижасини ўзлаштиришни ўз ихтиёрида сақлаб қолади.
Учинчи ҳолат. Ер эгаси ернинг ҳолатини ва ёлланма ишчи устидан назорат учун ҳам вақт топа олмай, ерни узоқ муддатга ижарачига топширди. Ижарачи ерга эгалик қилувчи ва, унда шахсан ўзи ишлагани учун, ернинг фойдаланувчисига айланди. Ишлаб чиқариш натижасини ер эгаси (ижара ҳақи кўринишида) ва ижарачи биргаликда ўзлаштиради.
Тўртинчи ҳолат. Энди ижарачининг ўзи ҳам ерда меҳнат қилмай, ёлланма ишчидан фойдалана бошлади. Натижада ер бўйича мулкий ҳуқуқларнинг янада табақаланиши рўй берди: ердан фойдаланувчи – ишчи, унинг эгаси – ижарачи (ижара шартномаси муддати давомида), тасарруф этувчиси – ер эгаси. Ишлаб чиқариш натижаси ижарачи ва ер эгаси ўртасида тақсимланиб, ишчи учун иш ҳақи тўланади.
2.4. Мулк объектлари ва субъектлари
Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди.
Мулкчилик объектлари – булар мулкка айланган барча бойлик турларидир. Демак, мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти - ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин - бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади.
Реал ҳаётда ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашиш даражаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда амалга оширилади. Шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади.

Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling