Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсат тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги


Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий


Download 140.07 Kb.
bet5/6
Sana01.03.2023
Hajmi140.07 Kb.
#1242465
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Реферат

1.3. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий
сиёсати. Жамият ижтимоий соҳаси, унинг таркиби ва жамият ривожланишидаги роли. Ижтимоий сиёсат тушунчасининг мазмуни. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсат тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги. “Ижтимоий давлат” тушунчасининг мазмуни. Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари. Аҳоли турмуш даражасини ошириш самарали ижтимоий сиёсатнинг мақсади эканлиги. Ижтимоий соҳада давлат бошқарувининг шакллари ва улуши. Ўзбекистонда давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан таъминлаш йўллари. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш даражасини ўстириш. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш. Ўзбекистонда кучли ижтимоий сиёсат механизмининг ва кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши. Давлатнинг таълим, соғликни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларидаги сиёсатининг мақсадлари ва уларни амалга оширишнинг йўналишлари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва турмуш даражасини оширишнинг устувор йўналишлари


Хулоса
Ҳозирги кунда бутун дунё олимлари учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу асосда стратегияни белгилаш масалалари асосий вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Шу сабабли ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделларини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундан келиб чиқиб, ушбу масалаларни самарали ҳал қилиш кўп жиҳатдан иқтисодчиларнинг замонавий инновацион ғоялари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат таълим тизимининг қай даражада ривожланганлигига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, қўлланмада келтирилган материал, қоида ва хулосаларни пухта ўзлаштириш, келажакда амалий самара берадиган инновацион ечимлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ижодий ёндашишларни таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири мамлакатда инновацион ислоҳотлар, туб янгиланишлар, иқтисодиётни ва ижтимоий ҳаётни модернизациялаш бўлиб, бунда барқарор иқтисодий ўсишнинг инновацион асосларини қарор топтириш, товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчиларни янги инновациялардан манфаатдорлигини оширишни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Ушбу жараёнлар, шубҳасиз мамлакатнинг инновацион ва иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бир пайтда, ундан унумли фойдаланишни назарда тутади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлларини тадқиқ этиш глобаллашув шароитида рўй бераётган инновацион ўзгаришлардаги ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо қилади. Шу боис, миллий иқтисодиёт ва жаҳондаги инновацион ўзгаришлардан хабардор бўлиб бориш, ҳам назарий, ҳам услубий жиҳатдан илмий тадқиқот ишларини янада 4 кучайтириш, уларни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделларини ўрганиш ҳозирги кундаги замонавий концепция ва ғояларнинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва шу каби бир қатор назарий билимларни бойитишга хизмат қилади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари фани орқали мамлакатнинг жаҳон хўжалик тизимига фаол кириб бориши, иқтисодиётнинг очиқлигини кенгайтириш ва эркинлаштириш, инновация асосида Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларни таъминлаш йўлларини талабаларга ўргатиш талаб этилади. Ривожланишнинг инновацион типи тараққиётнинг ҳозирги босқичида муқобил йўл сифатида “Илмий асосга эга бўлган иқтисодиётга” ўтишини, инновацион фаолият жараёнида инновацияларнинг замонавий ҳолати ва хусусиятлари, мавжуд муаммолар ва зиддиятларни аниқлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти концепциясининг самарали амал қилишини таъминлаш, ижтимоий қадриятлар трансформациялари асосида иқтисодий тараққиётнинг замонавий тенденцияларини баҳолаш ва аҳоли фаровонлигини баҳолашнинг сифат кўрсаткичларига ўтилишини тақозо этмоқда.
Инновацион ривожланиш мамлакат халқаро рақобатбардошлиги омили сифатида инновацион салоҳият ва унинг рақобат асосида ривожланишга таъсирига баҳо бериш, ишлаб чиқариш омиллари учун шароитлар яратиш, глобал рақобатда инновацион бизнеснинг ролини ошириш биринчи даражали вазифалардир. Бунга эришиш учун давлатнинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш, унинг механизмлари ва дастакларини аниқлаш, инновацион кооперациясини рағбатлантириш, инновацион моделни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига (микро- макро-, мезо даражада) эътибор қаратиш, интеллетуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инновацион жараёнларни бошқариш механизмини яратиш долзарб ҳисобланади.

Download 140.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling