2-боб. Амалиётни ташкил этиш
6. Амалиётни ўташ профессионал таълим ташкилоти томонидан ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалиётни ўташ дастури асосида амалга оширилади.
7. Амалиёт қабул қилувчи ташкилотнинг амалий фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш, бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш, келгусида қабул қилувчи ташкилотда ишга жойлашишни назарда тутади.
8. Амалиёт ўқув режасида назарда тутилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
9. Амалиёт ўқувчилар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
10. Амалиёт раҳбари ўқувчиларнинг ҳақиқатда амалиёт ўтаётганликларини амалиёт ўташ жойларига бориш йўли билан назорат қилади.
11. Амалиёт ўташ якунлангач, ўқувчи томонидан амалиёт даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда амалиёт раҳбарига топширилади.
Амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган тажрибани қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот ўқувчи томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади.
3-боб. Ўқувчиларнинг оиласи «Ешлар дафтари»га киритилганини текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Профессионал таълим ташкилотлари амалиёт ўташга юбориладиган ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ўқувчиларнинг яшаш жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга (кейинги ўринларда — сектор) сўровнома юборади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Сўровномада профессионал таълим ташкилоти номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчилар рўйхати (ўқувчининг Ф.И.О. ва тугилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) илова қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Секторлар раҳбарлари сўровнома асосида ўқувчиларнинг «Ёшлар дафтари» рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширилишини таъминлайди ҳамда текшириш натижаларига кўра сўровнома берган профессионал таълим ташкилотига сектор раҳбари томонидан тасдиқланган оиласи «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган ўқувчилар тўғрисида маълумот юборади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |