Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
Download 2.79 Mb.
|
21.12.1995 мехнат кодекси
7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг тўққизинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 1482-моддаси. Қуйидаги ишлар, яъни: ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида; (7-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг тўртинчи қисми, 37-моддаси, 38-моддасининг иккинчи қисми ва 40-моддасининг учинчи ва бешинчи қисми. фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12, 16-моддалари.. суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 251, 255, 26, 29, 88, 90, 93-моддалари, 115-моддасининг биринчи қисми, 125-моддасининг тўртинчи қисми, 138 ва 155-моддалари. қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 346-моддасининг тўртинчи — олтинчи қисмлари. Download 2.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling