Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар


Download 2.79 Mb.
bet118/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

257-модда. Ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи олий ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш мақсадида ўқув юрти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўл киранинг эллик фоиздан кам бўлмаган қийматини тўлайди.
(257-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-239-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 554-модда)
Диплом лойиҳаси (иши) тайёрлаш ва уни ёқлаш ёки битирув имтиҳонларини топшириш учун бориб келинганда ҳам шундай миқдорда йўл кира тўланади.
258-модда. Ижодий таътиллар
Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга докторлик диссертациясини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.
(258-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Ижодий таътилларни бериш тартиби ва уларнинг муддатлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади.
(258-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижодий таътиллар бериш тартиби» (7-илова).
XV БОБ. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]
259-модда. Якка меҳнат низоларининг тарафлари ва мазмуни
Якка меҳнат низолари — бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Бундай ҳолларда низонинг ходим манфаатини ифода этувчи тарафи бўлиб ходимларнинг вакиллик органи иштирок этиши мумкин.
(259-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21 ва 22-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.11.00.00 Меҳнат низолари / 05.11.01.00 Якка тартибдаги меҳнат низолари]

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling