286-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади (233-модда).
LexUZ шарҳи
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 4 ва 5-параграфлари (рўйхат № 1136, 14.05.2002 й.).
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.05 Бола туғилганда бериладиган нафақалар]
287-модда. Бола туғилганда бериладиган нафақа
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Ҳар бир туғилган бола учун бериладиган нафақанинг миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунчилик билан белгилаб қўйилади.
(287-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 6 параграфи (рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.).
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.08 Дафн маросими учун бериладиган нафақа]
288-модда. Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
Суғурта қилинган ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этганда қонунчиликда белгилаб қўйиладиган миқдор ва тартибда дафн этиш маросими учун нафақа тўланади.
(288-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 8 параграфи (рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.).
Do'stlaringiz bilan baham: |