Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари


Download 2.79 Mb.
bet9/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Иш берувчи:
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
(17-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг VI боби («Меҳнат шартномаси»).
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 176-моддаси.
ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 28-моддаси.
18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари
Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар:
ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низом.
ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 116 — 118, 136, 137, 217 ва 225-моддалари.
табиий иқлим шароитлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 136, 138-моддалари, 153-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари.
ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби;
бошқа объектив омиллар билан белгиланади.
Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармонига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида низом.
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.04.00 Меҳнат жамоаси]

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling