Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
-жадвал Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Download 154.33 Kb.
|
0020-22 22.01.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физиотерапия Электр ва нур билан даволаш
- Иссиқлик билан даволаш
- Сув билан даволаш
- Шифобахш балчиқ билан даволаш
- Даволаш жисмоний тарбияси, механотерапия ва меҳнат терапияси
- Физиотерапия бўлимининг умумий хоналари
- 15-§. Клиника-диагностика лабораториялари
11-жадвал
Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
15-§. Клиника-диагностика лабораториялари 172. Ҳар бир шифохона таркибида КДЛ ташкил этилиши мумкин. Лаборатория хоналарининг таркиби ва майдони 12-жадвалда келтирилган. 173. КДЛни даволаш-ташхис бўлинмалари билан бир гуруҳда палата бўлимлари, қабул бўлими, операцион блок ҳамда анестезиология ва реанимация бўлими билан қулай боғлиқликда жойлаштириш тавсия этилади. 174. КДЛ алоҳида изоляция қилинган жойда жойлаштирилиши керак. 175. Амбулатория-поликлиника муассасаларида шифохоналар муолажа хонасидан алоҳида белгиланган вақтда қон олиш мақсадида фойдаланиш мумкин. 176. Режимли лабораториялар (микробиологик, вирусологик, полимерал занжир реакцияси (ПЗР) ва бошқалар) бошқа лабораториялардан изоляция қилинган бўлиши лозим. Уларга таҳлиллар учун лаборатория материалларини келиб тушиши алоҳида кириш билан изоляция қилинган тарзда ташкил этилиши лозим. 177. Ҳаво-томчи гуруҳидаги инфекциялар учун бокс ҳавони тортиб олувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши керак. 178. Замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган лаборатория хоналар таркиби қисқартирилиши мумкин. 179. Прекурсорлардан фойдаланганда уларни сақлаш хонаси ҳавони тортиб олувчи вентиляция, ичимлик сув тармоғи, темир эшик, панжарали дераза ва сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак. 180. Детекция зонасининг жойлашиши ДНК ни аниқлашда қайси усул қўлланилаётганлигига боғлиқ бўлади. Агар амплификация маҳсулоти солинган пробиркани очиш зарур бўлса, яъни электрофорез усули қўлланилганда, детекция ҳудуди бошқа 2 та ҳудудлардан имкон қадар узоқда жойлаштирилиши ҳамда бошқа зоналар билан боғлиқ бўлмаган вентиляция тизимига эга бўлиши керак. Бу ПЗР (бундан буён матнда ПЗР деб юритилади) лабораторияларни ташкил қилишдаги мажбурий талаб ҳисобланади. 181. ПЗР лаборатория ҳудудидаги фаолият юритаётган диагностика ёки синов лабораториясининг «зарарли» ҳудудида ташкил қилишга йўл қўйилади. Имконият даражасида лаборатория хоналари алоҳида блок кўринишида жойлаштирилади. 182. ПЗР лабораториянинг «зарарли» ҳудудида ПЗР текширувларнинг ҳар бир босқичи учун мўлжалланган ишчи хоналар ташкил этилиши керак. 183. Ҳар бир ишчи хона унинг функционал юкламасига мувофиқ зарурий асбоб-ускуналар, реактивлар ва сарфловчи материаллар тўплами билан таъминланган бўлиши лозим. 184. Лабораториянинг умумий режаси, уларда ишчи ҳудудлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашиши таҳлил қилинаётган намуналар ҳаракати кетма-кетлигини таъминлаши керак. 185. Лабораторияга келиб тушган клиник материалларга намуналарни тайёрлаш ҳудудида имкон қадар тезроқ ишлов берилиши (ДНК ва РНК ажратилиши) лозим. Қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси лабораторияга келиб тушаётган материалларни рўйхатга олиш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган бўлади. Намуналарни саралаш ва бирламчи ишлов бериш хонаси ДНКни ажратиш учун таҳлил қилинаётган намуналарни (аликвоталарни) тайёрлаш учун мўлжалланган. Ушбу ҳудуд алоҳида хонада жойлаштирилиши ҳамда ламинар жавон билан жиҳозланган бўлиши керак (ўрганилаётган объектнинг патогенлик даражасидан келиб чиққан ҳолда II-III ҳимоя синфига эга ламинар жавондан фойдаланилади). Фаолият юритаётган лаборатория негизида ПЗР лабораториясини ташкил қилишда ушбу иккита хона бирлаштирилишига йўл қўйилади, шунингдек бу ерда бошқа турдаги тадқиқотлар учун ҳам (иммунологик, вирусологик, серологик, бактериологик ва ҳ.к.) намуналар тайёрланиши мумкин. Нуклеин кистоласини (НКни) ажратиш алоҳида хонада жойлаштирилиши мумкин. НКни ажратиш ПЗР боксларида (ёки биологик хавфсиз боксларда II-синф ҳимоясидаги ламинар жавонларда) амалга оширилиши зарур. Лабораторияга кўпроқ юклама мавжуд бўлганда, мазкур бокслар сонини ошириш тавсия этилади, бунда уларда бошқа ишлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди. Реакцион қоришмаларни тайёрлаш хонаси электр розеткалари, кундузги ва ультрабинафша лампаси билан жиҳозланган ПЗР боксидан фойдаланилади. ПЗР боксидаги рекреацион қоришмани тайёрлаш учун «тоза» ҳудудга ижобий назоратдаги ёки клиник намуналар солинган пробиркаларга ишлов берилишидан олдин ҳам ундан кейин ҳам олиб кириш тақиқланади. ПЗР ва флуоресцентли детекция таҳлилларини амалга ошириш хонаси алоҳида хонада жойлаштирилиши ҳамда лабораториянинг реал вақт режимидаги детекция тизимли бир ёки бир нечта амплификаторлар билан юкланганлигидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланган бўлиши керак. 186. Барча ИФА ва ПЗР хоналарида 2,5 вт/м3 ҳисобидан бактерицид лампалар ўрнатилади. Ҳар бир лампанинг ишлаш вақтини журналда қайд этган ҳолда унинг ҳисобини юритиш зарур. 187. ИФА таҳлилларни ўтказиш хонасида ҳаво ҳароратини 22°С атрофида ушлаб туриш учун кондиционер ўрнатилиши зарур. Download 154.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling