Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Турли хил ҳажм концентрациядаги этил спиртининг (мл) 96% этил спиртининг қанча миқдорига (г) тўғри келиши (+20°С да)
Download 0.85 Mb.
|
2990 03.04.2018 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал Ҳажм 5
- Стандарт спиртли эритмаларни тайёрлаш 3-жадвал
- 96,1 — 96,7%% концентрацияли этил спиртидан 1 кг 30, 40, 50, 60, 70, 80, 90, 95, 96 концентрацияли этил спирти тайёрлаш учун керак бўладиган сув ва этил спиртининг (г) миқдори (20°С)
- 4-жадвал Олинган спиртнинг қуввати, %
- (4-жадвалнинг давоми) Олинган спиртнинг қуввати, %
- 20 °С даги ± 5% оғиш меъёри билан 1 грамм ҳамда 1 миллилитрдаги томчилар миқдори, суюқ дори воситаларининг 1 томчисининг оғирлиги
- 1 томчи оғирлиги, мг 1 г да 1 мл да
- Стерил эритмалар сифатини назорат қилишда қўлланиладиган назорат шартлари ва техникаси 1. Назоратни ўтказиш
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА Стерил эритмалар сифатини назорат қилишда қўлланиладиган назорат шартлари ва техникаси 1. Назоратни ўтказиш 1. Дорихоналарда тайёрланган стерил эритмалар механик аралашмалар йўқлиги жиҳатидан визуал назоратдан ўтказилади. 2. Механик аралашмалар деганда ҳаракатланадиган эримайдиган ёт моддалар назарда тутилади, эритмаларда тасодифий равишда учрайдиган газ кўпикчалари бундан мустасно. 3. Стерил эритмалар тайёрланиш жараёнида бирламчи ва иккиламчи назоратдан ўтказилади. Бирламчи назорат эритма фильтрланганидан ва қадоқланганидан кейин амалга оширилади. Бунда эритма солинган ҳар бир шиша идиш (флакон) кўздан кечирилади. Механик аралашмалар аниқланган тақдирда, эритма қайтадан фильтрланади, қайта кўздан кечирилади, маркаланади ва стерилизация қилинади. 4. Стерилизация босқичидан ўтган ёки стерил шароитларда тайёрланган эритмалар солинган шиша идишларнинг (флаконларнинг) барчаси уларни расмийлаштириш ва ўраб-жойлашдан олдин иккиламчи назоратдан ўтказилиши керак. 2. Назорат шартлари 5. Шиша идишларни (флаконларни) кўздан кечириш учун қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишидан сақланган, махсус жиҳозланган иш ўрни бўлиши керак. Ушбу жойда эритмаларни механик аралашмалар йўқлиги нуқтаи назаридан назорат қилиш ускунаси (УК-2) ёки бошқа ускуна ўрнатилади. 6. Нурнинг кўзга тушишини истисно этадиган тарзда ёритилган оқ-қора экрандан фойдаланишга йўл қўйилади. 7. Эритмаларни назорат қилиш 60 ваттли жилосиз электр лампа ёки 20 ваттли кундузги ёруғлик лампаси билан ёритилган қора ва оқ фонларда оддий кўз билан кўздан кечириш орқали амалга оширилади. Рангли эритмалар учун тегишли бўлган 100 ва 30 ваттли лампалардан фойдаланилади. 8. Кўздан қаралаётган объектгача бўлган масофаси 25 см бўлиши, нур йўналишига нисбатан кўздан кечириш оптик ўқининг бурчаги масофаси 90 см атрофида бўлиши керак. Кўриш чизиғи бош вертикал ҳолатда бўлганида пастга йўналтирилган бўлиши керак. 3. Назорат техникаси 9. Шиша идишнинг (флаконнинг) ҳажмига қараб, бир вақтнинг ўзида биттадан бештагачаси кўздан кечирилади. 10. Шиша идишлар (флаконлар) битта ёки иккала қўлга бўғзидан ушлаб олинади, назорат зонасига киритилади, оҳиста ҳаракат билан «ости устига» тўнтарилади ва қора ҳамда оқ фонларда кўздан кечирилади, сўнг оҳиста ҳаракат билан, силкитмасдан «усти остига» дастлабки ҳолатига ағдарилади ва яна қора ва оқ фонларда кўздан кечирилади. 11. Назорат қилиш муддати тегишлича: 100 мл сиғимли битта шиша идиш (флакон) учун — 20 сониягача; 50 мл сиғимли иккита шиша идиш (флакон) учун — 10 сония; 50 мл сиғимли иккитадан бештагача шиша идиш (флакон) учун — 8 сонияни ташкил қилади. Кўрсатилган назорат муддати ёрдамчи операцияларга сарфланган вақтни ўз ичига олмайди. 12. Стерилизациядан кейин яроқсиз деб топилган шиша идишлар (флаконлар) ажратилади ва махсус идишга жойланади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2990/0990-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling