Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш


Download 61.12 Kb.
bet5/17
Sana20.10.2023
Hajmi61.12 Kb.
#1711372
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ВМ 304 22.05.2017

3-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда қабул квотаси деб аталади), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизимида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ва таълим ташкилотлари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ва таълим ташкилотлари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.
Қабул квотаси миқдорини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ва таълим ташкилотлари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.
Илмий ва таълим ташкилотлари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ва таълим ташкилотлари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади.
Илмий ва таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан тақсимланган қабул квоталаридан ортиб қолган ўринлар ҳар йили 5 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига маълумот киритади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар йили 10 декабрга қадар ортиб қолган қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотларининг илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайтадан тақсимлайди.
Илмий ва таълим ташкилотларига қайта тақсимланган квоталар кириш имтиҳонларида қатнашиб, кириш балидан паст балл тўплаган талабгорларнинг баллари кетма-кетлигида амалга оширилади ва бу ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 15 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)

Download 61.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling