Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим


Кимё ва биология йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва ўқитиш сифати


Download 1.26 Mb.
bet15/42
Sana02.12.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1780193
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)

2.2. Кимё ва биология йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва ўқитиш сифати

22.

Кимё таълим йўналиши талабалари амалиётини ташкил этишда ишлаб чиқариш корхоналари иштирокини ошириш.

1. Кимё факультети талабаларини ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича шартномалар тўзиш.

2021 йил январь — март




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (Мирзамахмудов),
«Ўзбекнефтгаз» АЖ (Абдуллаев)
кадрлар истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари

2. Ишлаб чиқариш корхоналарида талабалар ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этиш.

2021 йил апрелдан бошлаб

23.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.

1. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқитувчини ўзлари танлаш бўйича хорижий етакчи олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш.

2020 йил 1 декабрь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Олий таълим муассасаларида кимё ва биология йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ихтисослик фанларининг назарий машғулотларини (маъруза, амалий дарс) республика олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг соҳа бўйича етакчи олимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан очиқ онлайн машғулот сифатида ташкил этишда талабаларга ўқитувчини ўзи танлаш тажрибасини жорий этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

24.

Кимё ва биология соҳасида стажировка тизимини етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибалари асосида ташкил этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш.

2020 йил октябрь — декабрь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Қорақалпоқ, Самарқанд ва Андижон давлат университетларида республика олий таълим муассасаларининг кимё ва биология ўқитувчилари стажировкаларини ташкил этиш.

2021 йил январдан бошлаб, ҳар йили

25.

Кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари илмий салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.

Ёшлар ўртасида кимё ва биология фанларига қизиқишни ошириш, уларнинг кимё ва биология соҳаларидаги салоҳиятларини ривожлантириш ва методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Интернет тармоғида «Ёш кимёгарлар ва биологлар портали»ни ташкил қилиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаши.

2021 йил январь — май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

26.

Кимё ва биология соҳасига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қўвватлаш чораларини кўриш.

1. Олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлари бўйича ўқишга квота доирасида давлат грантлари асосида қабул қилишни жорий этиш.

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов)

2. Кимё ва биология йўналишида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) — вилоят — олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1 — 3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан ўқишга қабул қилиш амалиётини жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

3. Кимё ва биология таълим йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларида тегишли ҳудудларнинг умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун доимий фаолият юритувчи тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, улар учун ёзги мактаблар ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling