Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим


II. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифатини ошириш ва илм-фанини ривожлантириш


Download 1.26 Mb.
bet14/42
Sana02.12.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1780193
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)

II. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифатини ошириш ва илм-фанини ривожлантириш

Бунда, Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифатини ошириш ва илм-фанини ривожлантириш бўйича тизимли ва кенг қамровли ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов шахсан масъул ҳисобланади.

2. 1 Ўқув-методик базани таҳлил қилиш, ўқитишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш

15.

Олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш ва унинг ғолибларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.
2. Тайёрланган қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 10 ноябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

16.

Кимё ва биология фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибидан ишчи гуруҳ шакллантириш.

2020 йил 1 декабрь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Кимё ва биология фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини хорижий университетлар тажрибаси асосида таҳлил қилиб такомиллаштириш.

2021 йил январь — июль

17.

Табиий фанларни ўқитиш учун лаборатория жиҳозлари бўйича янги талабларни ишлаб чиқиш.

Олий таълим муассасаларида табиий фанларни ўқитиш учун лаборатория жиҳозлари бўйича янги талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил 1 октябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

18.

Кимё ва биология таълим йўналишлари дастурларида фанлар бўйича ўқув лаборатория ишларини такомиллаштириш.

1. Кимё ва биология таълим йўналишлари дастурларида фанлар бўйича ўқув лаборатория ишларини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил ноябрь-декабрь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ўқув лаборатория ишларини альтернатив имконият сифатида тармоқ ишлаб чиқариш лабораторияларига мослаштириш ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнига жорий этиш.

2021 йил март — сентябрь

19.

Кимё ва биология фанларини ўқитиш усулларини янги технологиялар асосида ташкил этиш.

1. Кимё ва биология фанини ўқитиш усулларига янги технологиялар асосида кимёвий реакциялар ва биологик жараёнлар бўйича амалий кўникмаларни ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июль

Олий таълим муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий ва профессионал таълим муассасаларида «виртуал лаборатория»ларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан

20.

Йўналишлараро интеграллашган (универсал) замонавий дарсликлар, ўқув адабиётларини яратиш.

Танлов асосида муаллифлар гуруҳини шакллантирган ҳолда олий таълим муассасалари учун кимё фанидан (умумий кимё, органик кимё, полимерлар кимёси, полимерлар физикаси, озиқ-овқат кимёси, тиббиёт йўналишлари учун кимё ва бошқалар) ва биология фанидан (биоинформатика, биомуҳандислик, тиббиёт биофизикаси, ген муҳандислиги ва бошқалар) йўналишлараро интеграллашган (универсал) дарсликлар яратиш.

2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

21.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун ягона электрон кутубхонадан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Кимё, биология, математика ва геология фанлари бўйича ўқув адабиётларининг «Ягона электрон кутубхонаси» порталини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.

2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Фанлар Академияси (Юлдашев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling