5-боб. Тайёрлов гуруҳлари мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Тайёрлов гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Тайёрлов гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан белгиланган тартибда уларнинг банк ҳисобрақамларига ўтказиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жиҳозланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тайёрлов гуруҳларининг мол-мулки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур гуруҳлар ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг балансига киритилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Тайёрлов гуруҳларининг педагог ходимлари меҳнатига давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
6-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига
3-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини моддий-техник воситалар ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлаш
НОРМАТИВЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |