устун мавқе эгаллаган деб эъ-
тироф этмаслик ҳамда уларга нисбатан монопо-
лияга қарши чораларни қўлламаслик;
б) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, рақобатга
қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юри-
тувчи субъектларга нисбатан қуйидагилар учун
молиявий жарималарни қўллаш:
товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга
олиб келувчи
келишувлар (келишиб олинган
ҳаракатлар) ва иқтисодий фаолиятни муво-
фиқлаштириш;
товар ва молия бозоридаги
устун (монопол)
мавқени ҳамда юқори музокара устунлигини
суиистеъмол қилганлик, ижтимоий ва стратегик
аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини асоссиз
оширганлик
ва инсофсиз рақобат;
хўжалик юритувчи субъектларни
қўшиб юбо-
ришда, қўшиб олишда ва устав фондидаги
(устав капиталидаги) акцияларни (улушларни)
сотиб олиш бўйича битимлар тузишда рақобат
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик;
оммавий савдоларда рақобатга зид ҳара-
катлар амалга оширганлик ва монополияга қарши
талабларни бузганлик.
Вазирлар Маҳкамаси
бир ой муддатда молия-
вий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни
қўллаш тартибини назарда тутувчи
янги таҳрир-
даги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Бунда, ундирилган молиявий жарималар сумма-
сини тўлиқ Давлат бюджетига йўналтириш ҳамда
рақобатга қарши ҳаракатларнинг бошқа турлари
учун ҳам жавобгарлик назарда тутилсин;
в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, қуйидаги-
лар учун
маъмурий жавобгарликни кучайти-
риш:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари то-
монидан
хомашё, товарлар ва хизматларнинг
эркин ҳаракатланиши ва реализация қилини-
Do'stlaringiz bilan baham: |