Ик "sdk group And" iso 9001: 2000 талабларига асосан смк сертификатига эга


Download 75 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi75 Kb.
#1370657
1   2   3   4
Гидравлик фильтр.

Бундай фильтлар автомобильнинг гидравлик тизимини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади, механизмларнинг емирилишини камайтиради, уларнинг иш самарадорлигини оширади, ҳамда муддатидан олдин ишдан чиқишининг олдини олади. Одатда бундай фильтлар гидроузатмаларда, гидрокучайтиргичларда, юк автомобиллари ва бошқа оғир техника воситаларининг тормоз тизимларида қўлланилади.



Фильтр/кондиционер.

Суюқликларни совутувчи фильтр/кондиционер ҳам асосан оғир техника воситаларида қўлланилади. Совутувчи суюқликни тозалаш ва унинг кимёвий таркибини унда махсус қўшилмаларни эритиш йўли билан меъёрлаштириш орқали фильтр совутиш тизимини чўкиндилар, қасмоқлар ҳосил бўлишидан ҳимоя қилади, двигателда иссиқлик алмашинуви яхшилинишига ёрдам беради. Шуни яхши билиш керакки, двигателлардаги носозликларнинг 40 фоизга яқини бевосита ёки билвосита совутиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлади.



Трансмиссия фильтри

Автоматик КППлардаги трансмиссия мойларини тозалаш учун хизмат қилади, бу эса уларнинг емирилишининг камайишига ёрдам беради ҳамда ишлатиш муддатини узайтиради.



Вентиляция тизими фильтри

Автомобиль салонига чанг киришига тўсқинлик қилади, махсус қатрон ва фаоллаштирилган кўмирли тўлдиргич мавжуд бўлганда эса, ҳавони ишланган газлар ва бошқа зарарли моддалардан ҳам тозалайди.



Автомобиль фильтрларига қўйиладиган асосий талаблар

Дунёнинг етакчи фильтр ишлаб чиқарувчилари ушбу маҳсулотга халқаро стандартлар ва автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таснифлари (спецификациялари) билан қўйиладиган барча талабларга риоя этишади. Фильтрларга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:


- кўп миқдорда зарарли аралашмаларни ушлаб қолиш;
- оқимга қаршиликнинг паст бўлиши;
- танг вазиятларда (совуқ ҳолда ишга тушириш, мойлаш тизимида босим ва ҳароратнинг юқорилиги ва бошқалар) ишончли ишлаш;
- ҳажмининг кичиклиги;
- сервис хизмати кўрсатиш (алмаштириш) учун қулай жойлашиши;
- экологик талабларга жавоб бериши.


Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling