Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал)


Download 90.7 Kb.
bet2/5
Sana15.08.2023
Hajmi90.7 Kb.
#1667187
1   2   3   4   5
Bog'liq
Beton to`ldiruvchilar texnologiyasi

1.2. Масалалар ва топшириқлар


1-Масала. Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал).
№1 ва №2 қумларнинг элакдаги айрим қолдиқлари миқдори, %.
1-жадвал

№ т/р

Элак кўзларининг ўлчамлари, мм

5

2,5

1,25

0,63

0,315

0,16

0.16 дан ўтгани

№1

1

3

21

20

36

11

8

№2

0,5

1,5

10,5

12

26

37

12,5

Тўла қолдиқлар миқдори ва қумнинг йириклик модули Мй аниқлансин, шунингдек қумнинг ишлатишга яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилсин.
Ечиш: юқорида берилган (жадвал.1) қумнинг донадорлик таркиби бўйича тўла қолдиқлар миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади.
Аi52,51,250,630,3150,16
бу ерда: а5, а2.5+...аi – елаклардаги айрим қолдиқлар миқдори (% ҳисобида).
№1 таркибли қум учун тўла қолдиқлар миқдори, %:
А5=1; A2,5=1+3=4; A1,25=1+3+21=25; A0,63=1+3+21+20=45; A0,315=1+3+21+20+36=81; A0,16=1+3+21+20+36+11=92.
№2 таркибли қум учун тўла қолдиқлар миқдори, %.
A5=0,5; A2,5=0,5+1,5=2; A1,25=0,5+1,5+10,5=12,5; A0,63=0,5+1,5+10,5+12=24,5; A0,315=0,5+1,5+10,5+12+26=50,5; A0,16=0,5+1,5+10,5+12+26+37=87,5.
Қумнинг йириклик модули қуйидаги формула орқали аниқланади:
Мй=
№1 таркибли қум учун йириклик модули:
Мй= =2,48.
№2 таркибли қум учун йириклик модули:
Мй= =0,93
Юқорида аниқланган натижалар бўйича қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
№1 қумнинг № 0,63 элакдаги тўла қолдиқлар миқдори А0.63=45% < 50%, ва йириклик модили Мй=2,48 < 2,5, демак №1 қум-ўртача қумлар гурихига киради [ ].
№2-кумнинг № 63 олақдаги тўла қолдиқлар миқдори А0.63=24,5 ва йириклик модули Мй=0,93 < 1, демак №2 қум жуда майда қумлар гурухига киради [ ].
Демак, ўзининг донадорлик таркиби бўйича №1 қум бетон тайёрлаш учун яроқли хисобланади. №2 қумнинг эса жуда майда қумлар гурухига киради ва уни бетон тайёрлашда ишлатиш учун унинг донодорлик таркибига йирик қум қўшиб сифатини яхшилаш тавсия этилади.
2-масала. Қуйдагилар берилган: Қумнинг ўйма (тўкма) зичлиги ρm=1520 кг/м3; хақиқий зинчлиги ρ=2630 кг/м3. Шу қум намунасининг нам холдаги массаси m1=500 г ва қуритилган холдаги массаси m2=480 г. Қумнинг ғоваклиги ва намлиги аниқлансин.

Download 90.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling