Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


б. Митрал қопқокнинг органик етишмовчилиги


Download 95 Kb.
bet3/12
Sana30.04.2023
Hajmi95 Kb.
#1402396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6.Mitral illat

б. Митрал қопқокнинг органик етишмовчилиги.
(1) Ревматизм- ревматик эндокардит қопқоқ табақала-рида деструктив ўзгаришларни вужудга келтиради; қопқоқ табақасида бириктирувчи тўқима ривожланади, кейинчалик у чандиқланади ва бурушади, қопқоқ таба-қаси қисқаради ва унга келувчи пай ргалари калтала-шади, копкок етишмовчилиги содир бўлади.
(2) ЮИК да сўрғичсимон мушакларнинг қон билан тўла таъминланмаслиги ва кардиосклерозга учраганлиги са-бабли фаолиятининг бузилиши қопқоқ етишмовчилиги-га олиб келади.
(3) Инфекцион эндокардит. Митрал қопқоқни бактери ялар билан шикастланиши унинг деструкциясига ва кей-инчалик етишмовчилигини вужудга келтиради.
(4) Атеросклероз билан шикастланганда қопқоқ шакли ўзгариб қаттгаугашади, бужмайиб ҳажми кичраяди ва систола даврида зич ёпилмайди.
(5) Бириктирувчи тўқиманинг диффузли (тарқалган) ял-лиғланиш касалликлари (ревматоидли артрит, системали қизил бўрича, склеродермия).
2. Патогенези.
Митрал қопқоқ етишмовчилигида диастола тамом бўлгач, зарарланган қопқоқ чап атриовентрикуляр тешикни тўлиц ёпмайди, тирқиш содир бўлади.
а. Чап қоринчанинг систола даврида мазкур тирқиш орқа-ли қоннинг маълум миқдори орқага қайтади ва чап бўлма-чага тушади. Чап бўлмача бўшлиғида одатдагидан кўпроқ ҳажмда цон тўпланиши (қоринчадан қайтадан қон ва ўпка венасидан оциб келадиган қон) сабабли у кенгаяди, боси-ми кўтарилади, юрак етишмовчилик белгиларини чақи-ради.
б. Вацт ўтиши билан чап бўлмача чўзилиши ва бўшлиқ ҳажми анча кўпаяди, девор мушак қавати гипертрофия-лашади, бу ҳолат компенсация кўринишида чап бўлмача босимини нисбий физиологик даражагача камайтиради. Чап қоринчага бўлмачадан ортиқча миқдорда қон туши-ши туфайли чап қоринча бўшлиғи ҳам кенгаяди, босими ортади, девор мушаклари қисқариши кучаяди, натижа-да чап қоринча гипертрофияси ривожланади.
Чап қоринча мушаги деярли кучли бўлганлиги сабабли зўр бериб ишлаши натижасида аортага меъёрдаги қон тушади. Бактериялар таъсирида митрал қопқоқ шикастланиши
унинг шакл бузилишига ва кейинчалик қошрқ етишмовчилигига олиб келади.
в. Кейинчалик чап қоринча мушак қаватининг толиқиши натижасида қисқариш қобилияти заифлашади, юракдан аортага қон ўтиши камаяди, чап бўлмача бўшлиғида қон босими ошади, бу эса ўз навбатида ўпка веналари, ка-пиллярлари, артериолаларидаги қон босимининг кўтари-лишини вужудга келтиради.
г. Ўпка томирларида қон босимининг кўтарилиши нати-жасида ўнг қоринча ортиқроқ ишлайди, мушак девори гипертрофиялашади. Кейинчалик ўнг қоринча мушакла-рида дистрофик ўзгаришлар ривожланиши туфайли унинг қисқариш қобилияти камаяди ва катта цон айла-ниш доирасида қон димланиши вужудга келади.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling