Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 95 Kb.
bet4/12
Sana30.04.2023
Hajmi95 Kb.
#1402396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6.Mitral illat

3. Клиник кўриниши қопқоқдаги иллат даражасига ва ми-окарддаги ўзгаришларга боғлиқ. Беморнинг умумий ҳола-ти компенсациялашган ва декомпенсациялашган бўлади.
а. Шикояти. Фаолсиз ревмокардит билан кузатиладиган компенсация даврида бемор шикоят билдирмайди, де-компенсация даврида эса митрал қопқоқ етишмовчилиги симптомлари чап қоринча етишмовчилиги кўринишига ўхшаш (ҳансираш, ортопноэ, юрак астмаси).
(1) Ўпка гипертензияси ва ўнг қоринча етишмовчилиги давомли ва оғир митрал етишмовчилигида вужудга ке-лади.
(2) Тромбоэмболиялар кўпинча бўлмача фибриляцияси билан кузатиладиган беморларда содир бўлади..
б. Физикал белгилар.
(1) Юрак чўоди тепкиси - кучайган, яққол кўринади, пастга ва чапга силжиган, ёйилган.
(2) Уйқу артерияси уриши анча сезиларли, лекин зарб ҳажмининг камайиши туфайли кам тўлишган.
(3) Бўйинтуруқ венаси бўртиб чиқади.
(4) Перкуссияда юракнинг нисбий чегараси чапга ва юқорига силжийди, юрак бели тўғриланади.
(5) Аускултацияда юрак учи:
а. I товуш сустлашган ёки йўқолади,
б. Систологик шовқин - энг яхши эшитиладиган жойи юрак учи туртқисида, қўлтиқ остига ва юрак асосига тарқалади, кўпинча систологик титраш билан куза-тилади.
в. Чап бўлмачадан ортиқча қон тушганда чап қорин-чанинг тезда тўлиши ва деворининг тебраниши нати-жасида кўп ҳолларда III товуш эшитилади.
4. Ташхиси.
а. Систолик шовқин юрак чўққисида, цўлтиц остига йўна-лади.
б. I товуш юрак чўққисида пасаяди ёки систолик шовқин билан қўшилиб, йўқолади.
в. II товуш ўпка артериясида кучаяди.
г. ЭКГ - чап бўлмача ва қоринча гипертрофияси белги-лари.
д. Кўкрак қафаси рентгенографияси - юрак катталашга-нини аниқлайди. Юрак етишмовчилиги симптомлари со-дир бўлса, рентгенограммада ўпкада қон димланиши бел-гилари мавжуд бўлади.
е. Эхокардиография.
(1) Хорда пайлари шикастланишини ёки систола дав-рида чап бўлмачага митрал қопқоқ тушиши аниклана-ди.
(2) Чап бўлмача ва чап қоринча катталашгани топила-ди.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling