Пулли курслар келтирадиган муаммолар: Жанубий Корея тажрибаси бизга ўрнак бўлиши керак - Ўзбекистонда боғча ёшидан бошлаб болалар, математика, инглиз тили каби тўгаракларга боришни бошлаши одатий ҳолга айланди. Мактаб ёшидагилар бу каби қўшимча таълимни бошлаб юборганига анча бўлган. Айниқса, мактабнинг битирувчи синфидагилар олий ўқув юрти имтиҳонларини «репетитор»сиз топшира олишларига ишонмайди.
Аслида, фарзандларимиз қўшимча дарслар олаётгани жуда ҳам яхши. Аммо бу ҳолнинг мактабдаги таълим, ота-оналарнинг иқтисодий аҳволи ва давлатнинг ижтимоий ҳолатига узоқ муддатли таъсирларини ўрганиб чиқсак, анчагина салбий. - Аслида, фарзандларимиз қўшимча дарслар олаётгани жуда ҳам яхши. Аммо бу ҳолнинг мактабдаги таълим, ота-оналарнинг иқтисодий аҳволи ва давлатнинг ижтимоий ҳолатига узоқ муддатли таъсирларини ўрганиб чиқсак, анчагина салбий.
- Келинг, буни бошидан кечирган Жанубий Корея мисолида кўриб чиқсак.
- Статистик маълумотларга қараганда, 2009 йил ҳолатига кўра корейс бошланғич мактабларидаги 87 фоиз ўқувчи, ўрта синф ўқувчиларининг 74 фоизи ҳамда юқори синф ўқувчиларининг 62,8 фоизи қўшимча пулли дарсларга қатнаган. Бунинг оқибатида ота-оналар оила бюджетининг 20 фоизини болаларнинг қўшимча дарсларига сарфлашга мажбур бўлган.
Вазият шу даражага етганки, агар кимдир ўз фарзандини ўқув курсларига бермаса, у бемеҳр, эътиборсиз сифатида қаралиб, ён атрофидаги қўшнилар ва қариндошлар томонидан танқидларга учрай бошлаган. - Вазият шу даражага етганки, агар кимдир ўз фарзандини ўқув курсларига бермаса, у бемеҳр, эътиборсиз сифатида қаралиб, ён атрофидаги қўшнилар ва қариндошлар томонидан танқидларга учрай бошлаган.
- Оқибатда, ўртаҳол оилаларнинг иқтисодий аҳволи жуда ҳам абгор ҳолатга келиб қолган. Бундай оилалар фарзандларининг курсларда қатнашишини таъминлаш мақсадида қўшимча ишлар қилишга, яқинларидан қарз бўлишга мажбур бўлган.
Йиллар ўтиб ота-онасининг ёки танишларининг қийналаётганини кўрган турмуш қуриш арафасида бўлган корейс ёшлари оила қуришни кечиктира бошлашган. Турмуш қурган тақдирда ҳам фарзандли бўлиш ҳақида жуда ҳам чуқур ўйлашадиган бўлишди. Алалоқибат, шу даврдан бошлаб Жанубий Кореяда туғилиш сони кескин камая бошлаган. Ҳозирги кунга келиб Жанубий Корея аҳолиси камаяётган давлатлар қаторига кириб қолди. - Йиллар ўтиб ота-онасининг ёки танишларининг қийналаётганини кўрган турмуш қуриш арафасида бўлган корейс ёшлари оила қуришни кечиктира бошлашган. Турмуш қурган тақдирда ҳам фарзандли бўлиш ҳақида жуда ҳам чуқур ўйлашадиган бўлишди. Алалоқибат, шу даврдан бошлаб Жанубий Кореяда туғилиш сони кескин камая бошлаган. Ҳозирги кунга келиб Жанубий Корея аҳолиси камаяётган давлатлар қаторига кириб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |