Иктисодиёт назарияси фани


-мавзу: ИҚТИСОДИЙ УСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

17-мавзу: ИҚТИСОДИЙ УСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК.  
Режа: 
1. Иқтисодий усишнинг мзмуни, низомлари ва курсаткичлари.
2. Иқтисодий усишнинг турлари (экстенсив ва интенсив).
3. Иқтисодий усишнинг омиллари.
4. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг тузилиши.
5. Ўзбекистоннинг иқтисодий салохиятидансамарали фойдаланиш ва иқтисодий усиш муаммолари.
Маълумки, жамият аъзоларининг кун сайин усиб бораётган хаётий эхтиёжлари (моддий ва маънавий-
ижтимоий)ни узлуксиз таъминлаб боришнинг бирдан-бир манбаи ишлаб чиқариш ва иқтисодий усиш хисобланади.
Иқтисодий усиш жамият тараккиётининг асосидир. Иқтисодий усиш нима? Халк оммасининг талаб-
эхтиёжларини кондириш учун зарур булган моддий махсулот ва хизматларни, ноз-неъматларни ишлаб чиқаришни 
купайиб бориш тушунилади.
Иқтисодий усиш ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюларни, ресурсларни куплаб чиқаришни билдиради.
Иқтисодий усиш бугун, эрта ва истикбол учун моддий замин яратиб беради.
Иқтисодий усиш ишлаб чиқариш хажмини ёки ахоли жон бошига яратилган махсулотлар ва хизматлар хажмини 
ортиб бориши билан улчанади.
Маълумки, иқтисодиёт фанларидаги иқтисодий, ижтимоий муаммоларни илмий асосда урганиш ва уни амалиётга 
тадбик этиш мамлакатда яратилаётган миллий иқтисодиётни шаклланишида, уни баркарорлигини таъминлашда 
асосий вазифалар булиб, унинг пировард натижаси иқтисодий усишни таъминлаб, халкнинг турмуш-даражасини 
яхшилашга имкониятлар яратилишини таъминлайди.
Иқтисодий сиёсат ва куриладиган чора-тадбирлар иқтисодий усишни таъминлашга каратилган булади, лёкин 
иқтисодий усиш доимо тёкис булмайди.
Иқтисодий ривожланиш уз ичига юксалиш ва инкироз даврларини, микдор ва сифат узгаришларида ижобий ва 
салбий томонлари билан биргаликда нотёкис боради.
Иқтисодиётдаги узгаришлар доимо тахлил килинади, иқтисодий усиш, иқтисодий ривожланишнинг таркибий 
кисми булиб, унинг ифодаси булмиш ЯММ (ЯИМ)ни хажмининг ва ахоли жон бошига купайишига аникланади.
Иқтисодий усиш бу иқтисодий категория булиб, у ЯММ микдорини купайишида, сифат курсаткичларига 
эришишида, ахоли жон бошига таксимланишида, иқтисодий ресурслар бирлиги хисобига купайишида ва таркибини 
такомиллашувида уз ифодасини топади.
Иқтисодий усишнинг таъминланиш икки йулидан боради. Биринчиси-экстенсив усиш, иккинчиси-интенсив 
усиш; 

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling