Иктисодиёт тармоклар ва сохалар


Монополия асосий хусусиятлари


Download 0.76 Mb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1547481
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Монополияларни шаклланиши

Монополия асосий хусусиятлари

  • а) ягона ишлаб чиқарувчи сотувчи;
  • б) товар дифференциацияси мавжуд эмас, шу боис ўринбосар товарлар мавжуд бўлмайди;
  • в) сотувчи нархни тўлиқ ўз назорати остига олади;
  • г) янги фирмаларнинг тармоққа кириши учун жуда мураккаб бўлган молиявий, технологик, ресурс, ҳуқуқий ва бошқа тўсиқлар мавжуд;
  • д) тармоқдан чиқиб кетиш ҳам мураккаб жараён;
  • е) тармоққа кириш ва чиқишда кўплаб иқтисодий ва ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд.

Собиқ иттифоқ ва капиталистик мамлакатлардаги монополиянинг фарқли жиҳатлари


Собиқ иттифоқдаги монопол корхоналарнинг сотиш ҳажмини ва нархни белгилаш эркинлиги умуман бўлмаган. Шу сабабли монополистга хос суиистеъмолчилик кузатилмаган. Капиталистк мамлакатларнинг айнан шундай корхоналарида эса ўзаро келишиб олинган ҳаракатлар, бозорни эгаллаш, ғирром рақобат, саноат жосуслиги, вертикал ва горизонтал чеклашлар кузатилиши одатий хол ҳисобланган.
Собиқ иттифоқ монополист корхоналарида монополиянинг салбий оқибатлари, айниқса товарларни кам ишлаб чиқариш, нархларни ошириш, монопол фойда олиш кузатилмаган
Капиталистик монополиялар рақобат кураши натижасида “қуйидан-юқорига” тамойили асосида вужудга келган, собиқ иттифоқда эса “юқоридан-қуйига” вужудга келган ва рақобат мавжуд бўлмаган ўзига хос шароитда фаолият юритган
Капиталистик мамлакатларда монополиялар асосан етакчи корхоналар бўлиб, улар юқори технологиялар, улкан илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган. Собиқ иттифоқ монополиялари эса қолоқ технологик базага асосланган эди.

Монополиянинг турлари

Мутлоқ монополия – кўп сонли харидорлар ва битта сотувчи бўлган бозордир. Монополия битта фирманинг бозорда аналоги мавжуд бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқаришини мўлжаллайди. Харидорларнинг бозорда ушбу тмаҳсулотни сотиб олишда танлов имконияти йўқ, шунинг учун уларнинг монополист маҳсулотини сотиб олишдан бошқа чоралари йўқ


Табиий монополия – товар бозорларидаги шундай холатки, бунда товар ишлаб чиқаришнинг технологик хусусияти ўзига ҳос ва мураккаблиги боис мавжуд талабни қондириш учун рақобатнинг бўлмаслиги самаралироқ бўлади. Табиий монополиялар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар нархи бошқа товарлар нархига бевосита боғлиқ эмаслиги ва бошқа товарларга алмашина олмаслиги билан характерланади

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling