Иктисодиёт тармоклар ва сохалар


Download 0.76 Mb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1547481
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Монополияларни шаклланиши

Монополияларни шаклланиши.

www.themegallery.com


Термиз иктисодиёт ва сервис университети “Иктисодиёт тармоклар ва сохалар” юналиши буйича 7-22-гурух 1-курс талабаси Шагиязова Раънонинг Иктисодий
Талимотлар тарихи фанидан таййорлаган такдимоти

Монополия тушунчаси


Монополия юнон тилидан олинган бўлиб, mono - “танҳо” ва poleo - “сотаман” деган маънони билдириб, якка ҳокимлик ёки ҳукмронликни англатади.
Монополистик фаолият эса хўжалик юритувчи субъектларнинг, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органларининг монополияга қарши кураш ҳақидаги қонун хужжатларига хилоф бўлган, рақобатга йўл қўймасликка, уни чеклаш ёки бартараф этишга қаратилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидир.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда мавжуд бозорлар мукаммал рақобат шартларига жавоб бермайди. Мукаммал бозорга энг яқини фермер хўжаликлари мавжуд бўлганда дон бозорларини келтиришимиз мумкин.
Монополистик фаолият айнан бозор иқтисодиёти учун хос бўлган ҳодиса эмас. Монополистик фаолият мамлакатимиз иқтисодиётида собиқ иттифоиқ даврида ҳам амал қилиб келган. Собиқ иттифоқ даврида мамлакатимизда хом-ашё базасига асосланган иқтисодиёт амал қилиб келди. Бу тизим ёпиқ ва ўз ички имкониятлари асосида ривожланишга асосланган бўлиб, бунда монополизм айрим корхоналарда эмас, балки халқ хўжалигини бошқарувчи хукуматда ўз аксини топган эди

Монополия ва унинг салбий оқибатлари


Бу даврни маъмурий монополия деб аташ ҳам мумкин. Бу ҳодиса мамлакатимиз иқтисодиётига ҳануз таъсирини сақлаб келмоқда. Собиқ Иттифоқда халқ хўжалигининг барча тармоқлари юқори монополлашув даражасига эга бўлиб, жами ишлаб чиқаришнинг 60% ташкил этган. Аксарият маҳсулотлар ягона корхона томонидан ишлаб чиқарилган.
Бунда саноат корхоналарида ишловчи ходимлар сони ривожланган мамлакатлардаги саноат корхоналаридаги ходимлар сонига нисбатан деярли ўн марта ортиқ бўлган. 1987 йилда ишчилар сони 10000 дан ортиқ бўлган йирик корхоналар иттифоқ саноатининг 20,2% етказиб берган.
Собиқ иттифоқ халқ хўжалиги ўзига хос монополия типга эга бўлиб, монополиялар якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга эмас, балки ярим тайёр маҳсулот, ресурс ёки йиғишга асосланган эди.
2000 га яқин корхоналар муайян маҳсулот тури бўйича ягона ишлаб чиқарувчи бўлган. 1989 340 гуруҳдаги саноат маҳсулотларининг 209 таси ягона корхонада, 109 – таси иттифоқ саноат бозорининг 90 дан ортиқ улушини эгаллаган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган эди. Халқ хўжалигининг монополлаштирилишининг яна бир сабаби йирик корхоналарни марказлашган ҳолда бошқаришдир.
Монополиянинг юқори даражаси охир оқибатда корхоналарнинг жуда тор ихтисослашувчига олиб келди. Масалан, веролётлар Роствертол, оғир юк машиналири УАЗ, енгил машиналар ВАЗ заводларидан ишлаб чиқарилган бўлиб, улардан бирининг ишни тўхтатиши иттифоқ иқтисодиёти учун ҳалокатли эди. 1990 йилларнинг бошларида 1100 дан ортик корхоналар ўз маҳсулоти бўйича тўлиқ монопол бўлган. Бундан ташқари собиқ иттифоқда кичик корхоналар сони жуда кам, йиирк корхоналар улуши эса жаҳон миқёсида олиб қараганда ҳам катта бўлган. 1987 йилда саноат корхоналарида ишловчиларнинг ўртача сони иттифоқда 813 киши, Венгрияда- 186, бошқа Европа мамлакатларида эса - 86 кишини ташкил этган эди

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling