Иктисодиёт ва менежмент кафедраси


Download 83 Kb.
bet1/5
Sana03.12.2023
Hajmi83 Kb.
#1806045
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 баённома 1,1(1


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ИКТИСОДИЁТ ВА ТУРИЗМ ФАКУЛТЕТИ


ИКТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ КАФЕДРАСИ
Магистр талабасининг магистрлик диссертацияси фаолияти


мониторинги юзасидан ўтказилган илмий семинар


БАЁННОМАСИ

Термиз-2021 йил
‘‘ТАСДИКЛАЙМАН’’
Кафедра мудири
Т.Мамаджанова
‘‘___’’_______ 20__йил
Термиз ш. ‘‘___’’_______20__йил
__________________________________________________________________

Раислик килувчи: Кафедра мудири Т.Мамаджанова


Қатнашдилар: Кафедра мудири и.ф.н. Т.Мамаджанова, доц. А.Мирзаев, илмий раҳбари и.ф.проф. О.Ҳатамов, кафедра проф.-ўқитувчилари ва магистрлар.
Кун тартиби
1. 1-курс магистранти Ҳожиқулова Ферузанинг “Ҳудудларда инвестицияларни жалб этишнинг ҳозирги ҳолати ва унинг самарадорлини баҳолаш (Сурхондарё вилояти мисолида)” мавзусидаги I- боби “Ҳудудларда инвестицияларни жалб қилишнинг илмий-назарий асослари” учун илмий маърузаси муҳокамаси.
Эшитилди: Мавзу бўйича Ҳожиқулова Ферузанинг маърузаси тингланди (маъруза матни илова қилинади).
Муҳокама қилинди:
Кафедра мудири Т.Мамаджанова Ҳудудларда инвестицияларни жалб қилиш иқтисодиётимиз учун жуда зарур ва унинг ўз ўрни бор экани, халкаро ва республикамиз микёсида илмий хамда иктисодий сохаларда руй бераётган мухим жихатларга ва бугунги кунда тадкикотчилар олдида турган долзарб масалаларга тухталиб ўтди. Ф.Ҳожиқулова мазкур маърузасида Инвестицияни жалб қилиш ва унинг самарадорлини ошириш ўрганилиши билан боғлиқ масалага тўхталиб, олимларнинг бу ҳодиса юзасидан билдирган фикрларини келтириб ўтди. Кафедра мудири Т.Мамаджанова маърузани ижобий баҳолаб, муаллифни илмий семинардаги чиқишини маъқуллади.
Шундан сўнг, кун тартибининг биринчи масаласи- магистр талабасининг диссертацияси иши муҳокамасига ўтилди. Режа бўйича 1-курс магистр талабаси Ф.Ҳожиқулова ўз диссертация иши бўйича тақдимот қилди.
Ушбу жараённи кафедра мудири Т.Мамаджанова бевосита бошқариб борди.
Ҳурматли илмий семинар иштирокчилари кун тартибининг биринчи масаласи сифатида 1-курс магистранти Ф.Ҳожиқулованинг диссертация иши мухокамасини бошлаймиз.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари! Марҳамат ўз диссертация ишингиз бўйича амалга оширилган ишларни йиғилганлар эьтиборига ҳавола этишингиз мумкин.
Ассалому алейкум илмий семинар раиси ва иштирокчилари! Бугун сизларнинг эьтиборингизга “Ҳудудларда инвестицияларни жалб этишнинг ҳозирги ҳолати ва унинг самарадорлини баҳолаш (Сурхондарё вилояти мисолида)” мавзусидаги магистрлик даражасини олиш учун ёзган диссертация ишимни кафедралараро муҳокама қилиш учун эътиборингизга тақдим этмоқчиман.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига асосан ҳудудларга инвестициялар жалб қилиш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.
Жумладан, “иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш;”
Дунё давлатларининг ҳудудларига инвестициялар жалб этиш масаласи энг асосий ўринларда ва давлат миқёсидаги ҳал этиладиган масалалардан бири сифатида эътибор қаратиб келадилар. Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида ҳукумат томонидан инвестиция жалб этишни ривожлантиришга доимий эътибор бериб келинмоқда ва ушбу масала олдинги йилларга қараганда кўпроқ муҳокама ва эътиборларга сабаб бўлмоқда. Чунки инвестиция жалб этишни амалга ошириш иқтисодиётда ўсишни, ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Инвестицияларнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш илмий асосланган, инвестиция қарорларини қабул қилиш, инвестиция фаолиятини оқилона тартибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий манбаларни барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш миллий иқтисодиётнинг келажагини белгилайди. Маълумки, бугунги кунда ҳар қандай давлат жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёдаги етакчи давлатларнинг илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан туриб ривожлана олмайди.
Шунингдек, мазкур инвестициялар замонавий техника ва технологиялар билан қуролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларни тиклашнинг асосий воситаси саналади. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдош товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади. Ҳудудлар (Сурхондарё)га инвестиция жалб қилишни кенгайтириш бўйича бажарилган илмий ишлар жуда кам. Инвестиция жалб этишнинг ўзига хос хусусиятларига етарлича илмий ёндашилмаган. Ушбу ҳолатлар танланган ҳолда мавзунинг долзарблигини кўрсатиб беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражасига эътибор қаратадиган бўлсак, хорижий олимларидан – У.Шарп, Эрнандо Де Сото, Л.Зангалес, Г.Марковиц, П.Самуэльсин ва бошқаларнинг иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш ва инвестициялар ўртасидаги алоқаларни ўрганишга бағишланган асарларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида инвестицион фаолият муаммолари Б.Алехин, В.Галанов, Ю.Касимов, И.Балабанов, Б.Рубцов каби Россиялик олимлар ўз илмий ишларида ҳам очиб берган. Иқтисодиётга инвестициялар жалб қилиш муаммолари ечимига қаратилган илмий ишлар қаторида Н.В.Игошин, Б.А.Кольтынюк, Н.Н.Левенцев, Г.М.Костюнина, А.С.Нешитой, И.В.Сергеев, И.Юткеченко,
Э.С.Хазанович ва бошқаларнинг томонидан ўрганилган.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш муаммоларига бағишланган масалалар И.А.Каримов асарларида, иқтисодчи-олимлар А.В.Вахобов, М.С.Ангелиди, Н.Г.Каримов, Н.Г.Муминов, Д.Ғ.Ғозибков, Д.Тожибоева, М.А.Рахимжонова,
Қ.Б.Ҳошимов, Б.С.Маматов ва бошқаларнинг илмий ишларида ёритилган.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling