Иктисодий таълимот
Download 409.49 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij talimotlar tarixi fanidan test topshiriqlari
4-мавзу: Классик иқтисодий мактабга мухолиф иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши. 228. Ж.Б.Сейнинг иқтисодий ғоялари қайси асарларда берилган? а) «Сиёсий иқтисод рисоласи», «Сиёсий иқтисод катехизиси» б) «Сиёсий иқтисод катехизиси», «Сиёсий иқтисод курси» в) «Сиёсий иқтисод рисоласи», «Сиёсий иқтисод курси» г) «Сиёсий иқтисод рисоласи», «Сиёсий иқтисод катехизиси», «Сиёсий иқтисод курси» 229. Ж.Б.Сейнинг тадқиқот предмети нима? а) муомала соҳаси б) ишлаб чиқариш соҳаси в) жамиятнинг моддий фаравонлик муаммоси г) айирбошлаш соҳаси 230. Ж.Б.Сейнинг тадқиқот усули қандай? а) илмий абстракция б) тарихийлик в) аниқ фанлар тажрибасидан фойдаланиш г) тарихийликдан мантиқийликка 44 231. Сей сиёсий иқтисодни қайси қисмларга бўлади? а) ишлаб чиқариш, тақсимот б) тақсимот, истеъмол в) ишлаб чиқариш, истеъмол г) ишлаб чиқариш, тақсимот, истеъмол 232. Ж.Б.Сейнинг «уч омил» назарияси асосида нима ётади? а) меҳнат, капитал, ер б) меҳнат, ер, тадбиркорлик в) меҳнат, капитал, тадбиркорлик г) капитал, ер, тадбиркорлик 233. «Уч фактор» назариясининг асосчиси ким? а) К.Маркс б) А.Смит в) Ж.Б.Сей г) Ф.Кенэ 234. «Уч фактор» назариясини асосий омиллари қайси жавобда тўғри кўрсатилган? а) Меҳнат, капитал, ер. б) Капитал, фойда, қиймат. в) Ер, даромад, рента. г) Мехнат, пул, тадбиркорлик қобилияти. 235. Сейнинг қиймат назариясини мохияти нимада? а) Қиймат асоси меҳнат б) Қиймат асоси нарсанинг фойдалилиги в) Қийматнинг ягона ўлчови пул г) Қийматнинг асоси иш ҳақи. 236. Сейнинг даромадлар назариясида фойда қайси жавобда нотўғри берилган? а) меҳнат иш ҳақи олади б) капитал фойда олади в) ер эгаси, рента олади г) савдогар даромад олади 45 237. Сейнинг «бозорлар қонуни»нинг моҳияти нима? а) бир киши фақат сотади б) бир киши фақат сотиб олади в) ҳар бир одам бир вақтнинг ўзида ҳам сотиб олувчи, ҳам сотувчидир г) ҳар бир одам бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истъемолчидир 238. Классик иқтисодий мактабга муҳолиф иқтисодий мактабнинг Англиядаги асосчиси ким? а) А.Смит б) Мальтус в) Т.Мор г) Сисмонди 239. Т.Мальтуснинг асосий асарлари қайси жавобда нотўғри берилган? а) «Аҳоли нуфуш қонуни тўғрисидаги тажриба» б) «Ер рентасининг табияти ва ўсиши тўғрисида тажриба» в) «Сиёсий иқтисод принциплари» г) «Сиёсий иқтисод танқидига доир» 240. Т.Мальтуснинг тадқиқот предмети қайси жавобда нотўғри берилган? а) ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш б) жамиятни моддий бойлигини кўпайтириш в) иқтисодий ўсишни аҳоли сонининг кўпайиши билан боғлаш г) муомала соҳасини текшириш 241. Т.Мальтуснинг аҳоли нуфуси назарияси асосида нима ётади? а) аҳолининг тез ўсиши б) истеъмол буюмларининг секин ўсиши в) очликнинг мавжудлиги г) аҳоли геометрик прогрессия билан ўсади, истеъмол буюмлари арифметик прогрессия билан ўсади 242. Мальтуснинг иқтисодий таълимотига қуйидаги назариялардан қайси бири хос эмас? а) Аҳоли нуфуси назарияси б) Қиймат назарияси в) Реализация назарияси г) Даромадлар назарияси. 46 243. «Рикардо мактабининг таназзули айнан Жеймс Милдан бошланади» деган фикрни Ким айтган? а) К.Маркс б) А.Маршалл в) Ж.Кейнс г) П.Самуэльсон 244. Ж.Милл ишчиларнинг иш ҳақини ошириш масаласига қандай қарайди? а) иш ҳақини ошириш керак б) иш ҳақини пасайтириш лозим в) ишчиларнинг иш ҳақини ошириш учун кураши ўринсиз г) иш ҳақини музлатиш керак 245. Ж.Милл қийматнинг манбаига қандай қарайди? а) қийматни жонли меҳнат яратади б) қийматнинг миқдорида жонли меҳнат билан бирга ишлаб чиқариш воситаларида мавжуд бўлган меҳнатни ҳам ҳисобга олиш керак в) фақат авансланган капиталдаги меҳнатни тан олади г) қийматнинг миқдорида жонли меҳнат билан бирга муомала сохасидаги мехнат ҳам ётади 246. Ж.Миллнинг капиталистик эксплуатацияга муносабати қандай? а) эксплуатация мавжуд б) эксплуатация йўқ в) жамиятдаги ҳар бир киши ўз улушини олади г) эксплуатация оқланади 247. Мак-Куллох фойдага қандай баҳо беради? а) фойда ишлаб чиқариш соҳасида яратилади б) фойда айирбошлаш соҳасида яратилади в) фойда капитал эгаси учун мукофот г) фойда тақсимот соҳасида яратилади 248. Ж.Миллнинг тадқиқот предмети қайси жавобда нотўғри берилган? а) ишлаб чиқариш қонунлари б) ишлаб чиқариш қонунларини тақсимот қонунларига қарама-қарши қўйди в) қишлоқ хўжалик имкониятлари билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас г) қишлоқ хўжалик имкониятларини ҳисобга олмаса хам булади 47 249. Ж.Миллнинг тақдимот усули қайси жавобда нотўғри берилган? а) статистика б) динамика в) абстракция г) тарихийлик 250. Ж.Миллнинг капиталга муносабати қандай? а) капитал буюм сифатида қаралади б) капитал иш ҳақи сифатида қаралади в) аввалги меҳнат билан илгари тўпланган меҳнат г) капитал доимий деб қаралади 251. Ж.Миллнинг рентага муносабати қандай? а) ижара ҳақи б) ердан фойдаланганлик учун тўланадиган компенсация в) дифференциал рента мавжуд г) абсолют рента мавжуд 252. Ж.Миллнинг давлатнинг иқтисодий ролига муносабати қандай? а) давлат иқтисодиётга аралашиши керак б) давлат иқтисодиётга аралашмаслиги керак в) давлат фақат тақсимотни тартибга солиш керак г) давлат марказий банк фоизларини оширишга интилиши керак 253. Иқтисод фанида ким биринчилардан бўлиб, машиналарнинг жорий этилиши ишсизлар пайдо бўлишига олиб келади деб ҳисоблаган? а) А.Смит б) Ф.Кенэ в) С.Сисмонди г) П.Прудон 254. Майда буржуа сиёсий иктисодининг асосчиси ким? а) Ф.Кэне б) Сисмонди в) Сей г) Мальтус 255. Капиталистик йўлдан воз кечишни биринчи бўлиб ким таклиф қилган? 48 а) К.Маркс б) С.Сисмонди в) Ф.Кенэ г) Ж.Кейнс 256. Классик иқтисодий мактабга мухолиф ғоялар намоёндаларини кўрсатинг. а) А.Сен-симон, Ш.Фуре, Р.Оуэн б) С.Сисмонди, П.Прудон, К.Родбертус в) Т.Годский, Ж.Грей, Ж.Брей г) В.Рошер, К,Кинс, Б.Гилбдебранд 257. XIX асрнинг биринчи ярмида иқтисодий романтизим йўналишининг намоёндаси ким бўлган? а) С.Сисмонди б) П.Прудон в) К.Родбертус г) Р.Оуэн 258. Капитализмни антагонистик жамият жеб биринчи бўлиб тан олган олим ким бўлади? а) П.Прудон б) Р.Оуэн в) К.Родбертус г) С.Сисмонди 259. XIX асрнинг биринчи ярмида ёзилган «Мулкчилик нима?» асарининг муаллифи ким? а) С.Сисмонди б) П.Ж.Прудон в) К.Родбертус г) Ф.Кенэ 260. П.Прудон нега иш ҳақини кўтаришга қарши чиқади? а) бу даромадлар тенгсизлигига олиб келади б) бу товар нархининг ошишига олиб келади в) бу нарх-наво кутарилишига олиб келади г) бу талаб ва таклиф мувозанатининг бузилишига олиб келади 49 261. Сисмонди ғояларини шаклланиши қайси давр билан боғлиқ? а) Феодализм даври билан б) Саноат тўнтариш даври билан в) Илк капитализм даври билан г) Капитализм даври билан 262. Халқ банки ғоясини биринчи бўлиб ким олға сурган? а) П.Ж.Прудон б) К. Маркс в) А.Смит г) Р.Оуэн 263. Сисмонди дастлаб қайси таълимотнинг тарафдори бўлган? а) Меркантилизмнинг б) А.Смит таълимотининг в) Физиократларнинг г) П.Прудон таълимотининг 264. Сисмонди методологиясига қуйидаги хусусиятлардан қайси бири хос эмас? а) Ижтимоий иқтисодий жараёнларни субъектив идеалистик тушунтириш б) Илмий абстракция усулиин йўқлиги в) Тарихдан ташқари ёндашув г) Илмий абстракция усулига хосликнинг юқорилиги. 265. XIX аср бошларида қайи олим ҳукуматни бекор қилиш ғоясини олға сурган? а) Р.Оуэн б) С.Сисмонди в) Ф.Кенэ г) П.Ж.Прудон 266. Германия майда буржуа иқтисодий таълимоти вакилини кўрсатинг. а) Б.Гильдебранд б) В.Рошер в) К.Родбертус г) К.Маркс 50 267. Сисмонди нимани тарафдори бўлди? а) Йирик ишлаб чиқаришни б) Майда ишлаб чиқарувчиларни в) Феодал ишлаб чиқаришга қайтиш г) Қўл меҳнатига асосланган ишлаб чиқариш. 268. Сисмонди таълимотида асосий ўринни қайси назария эгаллайди? а) Қиймат б) «Учинчи шахслар» назарияси в) Фойда г) Рента 269. Сисмонди иқтисодий кризисларни қандай тушунди. а) Абсолют ортиқчалик деб б) Нисбий ортиқчалик деб в) Ишлаб чиқариш билан даромадлар ўртасидаги номувофиқлик деб д) Умуман тушунмади. 270. Прудоннинг назарий қарашларига қайси хусусиятлар хос эмас? а) Субъективизм ва идеализм б) Фикрлар қарама-қаршилиги(эклектлизм) в) Мантиқийликнинг тарихийликдан ажралиб қолиши. г) Иқтисодий қонунлар объективлигини инкор этмаслик. Download 409.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling