Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир
Download 63.04 Kb.
|
1 2
Bog'liqИлм
Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илму фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор ўша давлатнинг эртанги кунини белгилаб беради. Илм — ақл нуридир. У инсонларни борлиқни ҳис этиш, воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга, тафаккурини шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир. У инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради. Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар. Бешикдан то қабргача илм эгаллашга интилиш мўмин кишининг ҳаёт тарзи бўлиши керак. Билим тўғрисида халқимизнинг ҳам жуда кўп мақол ва иборалари мавжуд. Билим олишнинг эрта-кечи бўлмайди, дейди доно халқимиз. “Илм олиш игна билан қудуқ қазиш”, деб бекорга таъкидламайди. Илм чексиз олам, тубсиз қудуқдир. У чек-чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди, керагини ўқиш илм соҳибининг маҳоратига, тажрибасига, сабр-тоқатига ва албатта устозу муаллимлар кўрсатмаларига боғлиқдир. Маърифатга эга бўлмай туриб мақтаниш бу жаҳолатдир. Шунинг учун донолар айтадики, илм эгарланган отдир, билганга дўст, билмаганга душмандир. Таъкидлаш керакки, тарихда ҳам илмсизлик оқибатида юзага келаётган барча муносабатлар низоларга айланиб, жамиятнинг тараққиётига раҳна солган. Илмли инсонлар яшайдиган, истиқомат қиладиган, фаолият юритадиган маконлар чароғон ҳисобланса, маърифатсизлар макони, уларнинг истиқомат манзили зимистондир. Улар илмли инсонларга ҳамиша хасад кўзи билан боқади, уларни орасига турли нифоқлар солиб, обрў ва манфаат топишга ҳаракат қилишади. Илмли инсоннинг сўзи равон, аниқ ва тушунарли бўлади, илмсиз одамда ишончсизлик кучли бўлиб, нутқида мавҳумлик кўпроқ бўлади. Жоҳил кимса аниқ бир манфаатни кўзлаб илм йўлида юрса-да, манфаатга эришганидан сўнг шу илмга содиқликни йўқотади, илмнинг соф фазилатларини сохталаштириб, янги фойда сари одимлайди. Бундай инсонлардан барча йироқда юришни лозим деб билади. Таъкидлаш жоизки, оила қуриш учун ҳам илм ўрганиш лозим. Бинобарин, оилавий масалаларнинг ечими тажрибалар асосида битилган асарларда мужассамдир. Шунингдек, бу дунё саодатини топиш учун ҳам, охират саодатини топиш учун ҳам илм ўрганиш керак. Илм чегарасиз уммондир. Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, маърифатли бўламан, ўзи учун, оиласи учун, жамият тараққиёти учун илм ўрганаман деган инсон, аввало, яхши устозга бормоғи лозим. Динимизнинг бош манбаси Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомда эканлиги таъкидланган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб далиллар келган. Илмнинг ҳар бир соҳасида кашфиётлар қилинган, буюк уламолар етишиб чиққан. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгириш жоҳиллик ҳисобланади. Инсонлар туғилганидан то сўнгги нафасигача илм талаб қилиб, уни тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб юриши лозим, бу уларнинг икки дунё саодатга эришиш калитидир. Қуръоннинг ояти карималарида илмнинг чегараси йўқ эканлиги, у инсонларни юқори даражаларга кўтариши, илмли, олим кишиларнинг шаъни нафақат жамият орасида, балки Яратганнинг наздида ҳам юксак бўлиши таъкидланган. Илму маърифат сабаб инсон мақсадларига етади. Билим эгаллашнинг айни палласи эса ёшликдир. Бинобарин, “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш мисолидир”. Юртимизда билимли бўлиш учун барча шароитлар етарли. Биз илм сирларини мукаммал ўрганиш йўлида жаҳон кезган, ҳаётини ирфонга бағишлаган буюк алломаларнинг авлоди эканлигимизни унутмаслигимиз лозим. Биз аждодларимиздан фахрланамиз, шунинг баробарида зиммамизга юклаган масъулият залворини ҳам ҳис этамиз. Қимматли вақтимизни бекорчи ишларга сарфламаслигимиз ҳамда биз учун яратилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда маърифатли бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим. Вақт билан ҳамнафас яшаш, бугуннинг янгиликларидан бохабар бўлиш замондан орқада қолмасликнинг муҳим шартидир. Шу жиҳатдан, бугунги кунда ёшларни дунёвий илмлар эгаси ва касб ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалар сирасига киради. Муборак ҳадисларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи илмни ўрганган ва ўзгаларга ҳам ўргатган кишини – ўзига сувни сингдириб, сўнгра кўплаб ўт-ўланларни ўстирган ерга ўхшатганлар. Илмга эътибор бермаган кишини эса – мўл ёмғир ёғса-да, на сув тўпламайдиган, на экин ўстирмайдиган текисликка қиёслаганлар. Дарҳақиқат, илм ўрганувчи барчага керакли инсон бўлиб, ундан атрофдагиларга ҳамиша манфаат етади. Аммо, илмга қизиқмайдиган, беэътибор кишининг на ўзига ва на бошқаларга фойдаси бўлади. Бу ҳикматни бугунги кунимизга таққосласак, мазмун янада ойдинлашади. Айни пайтда, илм ва фан тезлик билан ривожланаётган асрда билимсизлик бу – тараққиётдан орқада қолиш ҳам демакдир. Шу боис замон билан ҳамнафас яшаш учун, билимлар оламидан четда қолиб кетмаслик учун, қолоқликка мубтало бўлмаслик учун ҳам илм эгаллашга жидду жаҳд қилиш зарурдир. Илмсизлик жамият тараққиётининг кушандасидир, билимсизлик оқибатида оилалар бузилмоқда, ака-укалар бегоналашиб кетмоқда, қариндошчилик ришталари узилмоқда, дўстлар, қадрдонлар оқибатсиз бўлиб, йироқлашмоқда. Натижада эса ички хотиржамлик, оилалардаги халоват ҳам йўқолмоқда. Илмсизлик натижасида ёки илмнинг соф манфаатини ўрнига ўзининг шахсий манфаатини олдинга қўйиш оқибатида жамиятда низолар юзага келмоқда, келишмовчиликлар вужудга келмоқда. Маърифатнинг кишиларга фойдаси беҳисобдир. Илмли инсонда сабр – тоқат шаклланади, қизиққонлик қуйи даражада бўлади, қарор чиқаришга шошилмайди, қалбларни оғритишдан йироқлашади, хато иш қилса тўғрилашга шошади. Ҳозирги кунда одамларда, айниқса, ёшларда устозларни ортидан қувиб, илм излаш сустлашиб, замонавий телефонларга муккасидан кетиш жадаллашиб кетган. Китобларни варақлаб, устозларга мурожаат этиш камайиши натижасида чаласаводлик юзага келмоқда. Чалавасодликнинг оқибати яхши эмаслиги ҳаммага маълум. Устозлардан илм ўрганиш аҳамияти жуда катта, буни тарих исботлаган. Уламолар илм олиш одоблари ҳақида гапирар эканлар, бу борада муаллимга бўлган эҳтиром катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлайдилар. Талабанинг билим олаётган устозига бўлган эҳтироми боис ҳам унга илмнинг нури сингиб бораверади. Муборак динимизнинг манбаларида ҳам устозга ҳурмат кўрсатишга чақирилган, олимларнинг даражаси юқори мақомга қўйилган. Юртимиз – илм-фаннинг ўчоғи, алломалар Ватанидир. Илму маърифатга бўлган иштиёқ азалдан халқимизнинг қонига сингиб кетган. Буюк бобокалонларимиз ўзларининг юксак ақл салоҳиятлари билан дунё тамаддунига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Тарихдан маълум, шеърият мулкида шоҳу султон Алишер Навоий, ҳадис оламида мусулмонлар амири бўлган Имом Бухорий, тиббиётда оламшумул кашфиётлар билан “Тиббиёт отаси” номини олган Абу Али ибн Сино, “тарихдаги энг улкан ақл эгаси” дея тан олинган Абу Райҳон Беруний каби бобокалонларимиз ҳар бир ўғил-қиз учун буюк намунадирлар. Муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёт йўллари илм олиш учун узоқ масофалар аҳамиятсизлигидан дарак беради. Имом Термизийдек даҳонинг қат-қат тўпламлари билим олишда арзимас нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатади. Ибн Сино сингари қомусий олимнинг асарлари эса илм сарҳадсиз уммон эканлигини, унда бетиним сузмоқ мумкинлигини ўргатади. Биз ва тенгдошларимиз ҳам бугун ана шу илмлар уммонида эканмиз, ундан керагича олиб, тараққиёт сари одимлаш ўз қўлимизда. Баъзан толиби илмлар устозга савол беришни ор деб ҳисоблайдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: “Илм – хазинадир, унинг калити саволдир. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, яъни ўқимишли одам, эшитувчи ва уларни дўст тутувчи”. Шунинг билан бирга, талаба савол бериш жараёнида, саволнинг мазмунига, кераклилигига ҳам эътибор бериш муҳим. Бундан ташқари, илм олиш жараёнида интернет тармоқларидан ҳар доим эмас, фақат керакли ўринларда фойдаланиш мумкин. Ана шу жиҳатларга эътибор берилса, илм эгаллашга киришилган вақт зое кетмайди. Инсон ҳаёти давомида сермазмун ва фаровон яшаб ўтиши эгаллаган билими билан боғлиқдир. Илмсиз, маърифатсиз киши эса ўз ҳаётини беҳуда ўтказади, шунингдек, ўзгаларни ҳам жоҳиллиги учун азиятга қўяди. Эътибор берсак, дунёда содир бўлаётган кўплаб разолат, уруш ва низоларга билимсизлик, жоҳиллик сабаб бўлмоқда. Ўзларини билимдон сановчи айрим чаласавод кимсаларнинг ҳаракатлари аянчли оқибатлар келтириб чиқармоқда. Дин ниқоби остида ўзларининг пуч ғояларини ёшлар онгига зўр бериб сингдирмоқчи бўлаётган, муборак Ислом динига мутлақо ёт ғояларни тарғиб этаётган кучларнинг сохта чақириқларига ишониб қолмаслик учун ҳам илм керак. Чунки илмли киши ҳақ ва ботилнинг фарқига боради, ахборотлар оқимидан ўзи учун фойдалисини ола билади. Қолаверса, илмсизликка қарши курашади. Бу борада айниқса, ислом динини ниқоб қилиб олган илмсизларни мисол қилиб келтириш мумкин, улар аслида маърифатли бўлмасаларда оят ва ҳадисларни ўзларига мослаштириб шарҳлаб оладилар. Аслида, оят ва ҳадисларни шарҳлаш учун илмда маълум даражага эга бўлиш муҳим саналади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан – Аллоҳнинг Китобида ўз раъйи билан гапирса, илмсиз фикр билдирса хато бўлиши ҳамда оғир гуноҳ эканлиги мазмунидаги ҳадислар келтирилган. Демак, кимдандир диний маълумот эшитганда аввало уни чуқур текшириб кўриш, устоз танлашда адашмаслик муҳимдир. Бу каби алдовлардан узоқ юриш учун эса билимга эга бўлиш лозим. Илмсизлик, илм кашфиётининг асл мақсадидан тўғри фойдаланмаслик жаҳолатдир. Илмсизлик орқасидан оддий бир жумла нотўғри талқин қилиниб, умуман бошқа бир далиллар билан асослантирилиши оқибатида инсонларнинг умидсизлик даражаси ортиб кетмоқда, ҳаётнинг озгина машаққатларига дуч келинса сабрсизликка йўл қўйилмоқда, натижада, ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, чақалоқларни сотиш, аканинг укасидан ўғирлик қилиши, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликлар, бунинг ортидан она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви, ҳаттоки, ўзининг жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Дунёга тафаккур назари билан қаранг, илм кашфиётларидан тўғри фойдаланмаслик, уларни нотўғри мақсадларда қўллаш натижасида турли кассаликлар вужудга келмоқда, қишлоқлар, шаҳарлар йўқ бўлиб, халқлар қирилиб кетмоқда, одамлар ногирон бўлиб, қолган умрини қийинчиликлар билан ўтказмоқда. Буларнинг барчасини маърифатсизликдан деб баҳолаш мумкин. Аслида, илм – бахтга етакловчи энг тўғри йўлдир. Юртимизда биз учун яратилаётган шарт-шароитларнинг қадрига етиб, келажакда шу эл корига ярайдиган, халқ манфаатларини ўйлайдиган баркамол инсон бўлиб етишишимиз энг асосий бурчимиз ҳисобланади. Маърифатли бўлиб, жаҳолатга қарши курашишимиз эртанги кунимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. НИМАГА МУҲТОЖМИЗ? Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Литсей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир. Фойда, зарарни билишга мажбурдир. Бироқ асалари боласи-чи? У асал йиғишни ўрганиши учун на ўқишга, на олий ўқув юртини битиришга эҳтиёжи бор. У дунё ҳаётига мукаммал ҳолда юборилган. Инидан чиқар чиқмас ишини бошлайди. Биз эса йигирма кун ёки йигирма йил, умр бўйи ўрганишга муҳтожмиз. Шунинг учун бешикдан қабргача илм олишга, ўрганишга буюрилганмиз. Инсон қобилиятини билим ва тажриба билангина оширади. Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади. Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир. Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади. Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз. Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз. Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади. Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин», деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар. Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Илм билан ўзингизни тарбияланг. Балки муаммоларга дуч келарсиз. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг: Ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди. ЭНГ БУЮК ШАРАФ Ўқиш ва ўрганишдек шарафли ва лаззатли нарса йўқ. Илк «Ўқи» амри билан бошланган Қуръон, билгувчилар ва билмайдиганларни бир эмасликларини таъкидлаш билан бирга илм эгаларининг даражаларини юксалишининг хабарини беришади. Инсон билими билан қадрланади. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни фаришталардан ҳам юксак мақомга кўтарган сир илм эди. Қуръонда ўқиш ёзиш қуроли бўлган қалам улуғланади, айнан унга ва у ёзган сатрларга қасам ичилади. Аллоҳнинг қалам билан қасам ичиши, қаламнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва қадри жуда кучли шаклда ифодалайди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни ёнларидаги Ҳилол исмли кишидан: «Қаламинг борми?» — деб сўрадилар. Йўқ жавобини эшитгач: «Қаламсиз юрма, эй Ҳилол. Чунки, эзгулик ундадир. Қиёматгача унга содиқ бўлганлар чиқади. Инсонлар қалам ила юксаладилар. Олим қўлидаги қаламнинг сиёҳи шаҳиднинг қони билан тенгдир». Яна Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ифодаларига кўра, илм эгалари ўликлар орасида юрган тириклар билан тенгдир. Зубайр Кудузалп: «Билимли инсон қуёшга ўхшайди, кирган жойини ёритади», дейди. Ҳа, илм қоронғуликларни ёритувчи машъаладир. Қоронғуликда қолган ҳар бир киши унга муҳтож. Юксак поғоналарга илм нарвони билан чиқилади. Тараққий этишни ва камолот топишни истасангиз илмнинг этагини маҳкам ушланг. Ҳазрати Али илм хусусида: «Илм пастда турганларни юқори даражага кўтаради. Билимсизлик эса тепада турганларни пастга туширади. Илм мол-давлатдан устундир, чунки бойликни сен асрайсан. Илм эса сени асрайди», деганлар. Бу буюк инсонни Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам Илм эшиги, деб улуғлаганлар. Биз Аллоҳнинг тақсимотига розимиз. Бизга илмни, душманларимизга дунё молини берди. Чунки, мол-давлат йўқ булгувчидир. Илм эса абадийдир. Фойдали илм ўрганган кишини ўлимидан кейин ҳам инсонлар ҳурмат билан эслашади. Илм абадий тирикликдир. Жоҳил киши тириклигидаёқ ўлик ҳисобланади. Билимли инсон Ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам тирикдир! ЗАВҚ МАНБАИ Бу даражада улуғ ва шарафли бўлган илмнинг завқ ва лаззатини тўлиқ ҳис қилганимизда бир зум бўлса ҳам ўзимизни қўйишга жой тополмадик. Шунинг учун, илмнинг завқини билганлар бу ҳузурни бошқа ҳеч нарсага тенглаштира олмайди. Кеча-кундуз демасдан бутун умрларини илмга бағишлайдилар. Ҳатто ухлашга, овқатланишга кетган вақтларини катта йўқотиш, деб биладилар. Чунки илмнинг мазасини бошқа бирор нарсада топа олмайдилар. «Ўқишни бошқа ҳеч бир хазинага алмаштирмайман», деган Е. Гиббон, ҳар ҳолда бу ҳақиқатни оз бўлса-да ифодалай олган. Машҳур Имом Аъзамнинг яқин шогирди Имоми Муҳаммаднинг илмга шу қадар баланд эдики, ўзини қўярга жой топа олмас эди. «Эй подшоҳ ва вазир фарзандлари! Келинг, сиз ҳам жаннат лаззатини тотиб кўринг!» — дер эди. Вафотидан кейин уни тушида кўрган бир дўсти ундан сўради: «Қандай жон бердинг?», «Илмий бир масала бипан шуғулланаётган эдим, жонимни қандай чиққанини сезмай қолдим». Буюклар ўқишни ширин мева, деб билишган. Тоза, мусаффо ҳавога ўхшатишган. У билан нафас олиб, руҳий тушкунликларини, дард-аламларини, жаҳлларини унутишган. Монтеск «Чорак соатлик ўқиш билан барча тушкунлик ва ғамгинлигим тарқаб кетади» — дея шу ҳақиқатни эътироф этган эди. Қисқаси, ўқимоққа сув ҳаводек эҳтиёжимиз бор. САВОЛ СЎРАШ Савол илмнинг калитидир. Айтадиларки: «Савол сўраш илми ҳаётимизда учрайдиган бир йўлдир. Савол китобни, мавзуни ёки дарсни яхши англаб етишни таъ-минлайди. Савол илмимизни оширади. Чунки, сўраб жавобини излаймиз. Савол сўраш ўзимиз сезмаган ҳолда бизни билим эгасига айлантиради». Абу Юсуфдан: «Бу билимни қаэрдан қўлга киритдинг?», — деб сўрашганида, «Кичик-катта, деб ажратмасдан, билмаганимни сўраш билан», — деб жавоб берган эдилар. Савол бераман, деб ақлга келган бўлар-бўлмас нарсалар сўралмаслигини унутмаслик лозим. Савол инсоннинг савиясини ҳам кўрсатади. Мантиқли ва қизиқарли саволлар бериш керак. БАЛАНД ОВОЗДА ЎҚИШ Баланд овозда ўқиш ҳам ўзига хос ўринларда тадбиқ қилиниши керак бўлган бир усулдир. Чунки овозни чиқариб мутолаа қилиш ўқишимизни тузатади. Фасоҳат билан гапириш қобилиятини шакллантиради. ТУШУНТИРМОҚ Ўрганганларимизни яқинларимизга айтиб бериш, тушунтириш мавзуни пухта ўзлаштиришимиз учун энг қулай йўллардан биридир. Мавзу шунда янада чуқур ўрганилади. Ўқитувчилик бир касб бўлишига қарамай, ҳар бир киши замон ва маконга кўра бу шарафли вазифани зиммасига олиши мумкин. Умримиз давомида ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ бўлганимиз учун ҳар биримиз ўзига хос бир ўргатувчимиз. Илк ўргатувчи Аллоҳ. Ҳазрати Одамга борлиқ илмини ўргатган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Мен таълим берувчи қилиб юборилдим», — дея марҳамат этганлар. НИМАЛАРНИ ЎҚИШ ЛОЗИМ Ўқиш каби ўқийдиган нарсаларимизни ҳам аниқ белгилаб олишимиз ҳам жуда муҳим. Ўқийдиган китобларимиз бизга қандай фойда келтиради? Билимимизга янги билимлар қўша оладими? Ҳатти ҳаракатларимизнинг яхшиликка йўналишига ёрдам бериб, ичимизга ҳузур-ҳаловат, ишимизга завқ-шавқ бағишлай оладими? Франс Кафкага кўра, китоб инсонда кучли руҳий таъсир ўйғотиши лозим. У: «Ўқийдиган китобимиз бир муштдек бизни сергак торттирмаса нима ишга ярайди?», — Дея ҳақиқий китобнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатади. Агар биз бирор китобни ўқиганимиздан сўнг, «Яхшики бу китобни ўқидим, акс ҳолда жуда кўп нарса йўқотардим», — деган фикр ўйғотган китоб, ҳақиқатан фойдали, деган номга лойиқ бўлади. Александр Поп бундай дейди: «Ўқиган асарингиз сизни фикран юксалтириб, қалбингизга эзгулик ва мардлик туйғуларини ўйғотса, у ҳолда бу китоб ҳақида бир фикр билдириш учун шу туйғуларнинг ўзи етарлидир. Умид билан очилиб, фойда билан ёпилган китоб яхши китобдир». Китоблар инсонлардан айрилмайдиган булоқлардир. Ақлларини китоб билан жилоламаган, руҳларини у билан озиқлантирмаган инсонлар сиқилиш, зерикишдан қутула олмайдилар. Сенека: «Китобсиз яшаш, кўр, кар, соқов каби ҳаёт кечиришдир», — деган. «Яхши китобдан баҳраманд бўлмаган инсон ўқимишли бўлиши билан жоҳил қолиши орасида ҳеч қандай фарқ йўқдир», деган Марк Твен яхши китобнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтади. Вақтни бекорга кетказгани учун фойдасиз китобнинг энг ози ҳам зарарли. Инсонни дангасаликка, ишсизликка, ахлоқсизлик ва иймонсизликка етакловчи китобнинг заҳардан фарқи йўқ. Бундай китоблар инсонларнинг моддий ва маънавий ҳаётиларини хазонга айлантиради. Ҳар бир нарсанинг фойдалисини, яхшисини танлаганимиз сингари, китобларнинг ҳам энг яхшиси ва фойдалисини танлайлик. Чунки улар ҳаётимизда асосий йўналишни белгилаб беради. Дунёқарашимиз улар орқали шаклланади. Агар яхшисини танлай олсак, китоб энг яқин дўст ва биродаримизга айланади. Дунёимиз улар билан ойдинлашади. Бу вафодор дўстлар билан доимо бирга бўлишга интилайлик ва Конфутсий каби: «Раббим! Менга китоб тўла бир уй бергин!», деб дуо қилайлик. Унутмангки, китобдан бошқа хазина йўқдир. ЎҚИШДАН МАҚСАД НИМА БЎЛИШИ КEРАК? Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дуоларида фойдасиз илмдан Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар. Фойдали илм ўзи нима, у қандай бўлади? Фойдали илм, инсониятга нафи тегадиган илмдир. Фойдали илм амалга татбиқ этиладиган илмдир. Фойдали илм ўрганил-ганида билимсизлигимизни бизга ҳис эттириб, ўрганишга завқ-шавқ ва ғайрат ўйғотади. Ёмон феъл ва ҳатти-ҳаракатлардан асрайдиган илмдир. Фойдали илм бизга ўзлигимизни танитадиган илмдир. Фойдали илм бизга Яратувчимизни танитадиган илмдир. Илм тубсиз бир денгизга, илм ўрганувчи эса у денгизнинг тубидаги сузишга ҳаракат қилаётган ғаввосга ўхшайди. «Дунё мени қандай танийди, билмайман, лекин мен ўзимни кашф этилмаган улкан ҳақиқатлар уммони ичида, соҳилда айланиб юрган, онда-сон-да юмшоқтош ёки денгиз чиғноғ топиб олган боладек кўраман», — деган Исаак Нютон. У илм бахшида этадиган камтарлик даражасига етишган олимлардан эди. Суқрот: «Барча билганларим, ҳеч нарса билмаслигимидир», — дея энг буюк ҳақиқатни эътироф этади. Ўрганганларимиз қанча кўп бўлса ҳам, билмайдиганларимиз олдида заррадан ҳам кичкинадир. ДИПЛОМ ОЛИШ Диплом олиш учун ҳаракат қилиш мумкин, аммо дипломли бўлиш билан билимли бўлишнинг фарқини ажратиб олайлик. Олий ўқув юртини тугатган қанчалаб кишилар борки, ўқишни битирар-битирмас китоб-дафтарни бир чеккага улоқтиришади. Ўқиш ва ёзишдан зерикиб, гуё ўқишга нисбатан уруш эълон қилгандек китобларга душманлик назари билан қарашади. Бундай бўлмайлик, инсонни ғурурга, кибрга етакловчи илм ҳам фойдасиздир. Илм мансаб, лавозим, обрў, инсонларга юқоридан қараш учун ўрганилмайди. «Бу масалани мен биламан, менинг соҳам. Бу соҳада менга етадиган билимдон мутахассис йўқ. Сиз буни бипмайсиз. Мен ҳамма нарсани биламан» каби ифодалар аслида жаҳолатнинг белгисидир. Саъдий: «Қанчалик кўп ўқисанг ўқи, билганларингга амал қилмасанг, жоҳиллардансан. Билганига амал қилмаган инсон, устига китоб юкланган ҳайвондан фарқи йўқ», — деб юқоридагиларни ҳам шу тоифага киритади. Ҳар нарсани биламан, деган инсон ҳеч нарсани билмаган инсондир. Билимига уйғун равишда амал қиладиган киши ҳақиқий зиёлидир. Нури билан атрофни ёритади. Ҳар қандай мавзуда «биламан» деб иддао қилувчи, билмаганини тан олмайдиган чала «зиёлилар» инсониятни фалокатга судрашдан, қоронғуликка отишдан бошқа ишга ярамайдилар. Бузғунчи зиёли ва билмаганини билмаган чала зиёли! Уларнинг ҳар иккови ҳам зарарлидир, инсониятни ҳалокатга етакловчилардир. Бири билимини бузғунчилик йўлида ишлатса, бошқаси билмагани ҳолда «биламан» дея ҳаммаёқни хонавайрон қилади. Ҳақиқий зиёли турли миш-миш ва бировдан эшитган гапларга таяниб ҳукм чиқармайди. Аввал пухта ўрганиб, ўйлаб, ҳақиқатга содиқ қолган ҳолда иш юритади. Ҳақиқий зиёли ўрганишни мақсад эмас, инсонларга хизмат қилиш воситаси эканини билади. Илмини инсоният фойдасига ишлатади. Ўқишдан мурод атрофдагиларга фойда келтиришдир. Илм инсониятга хизмат қилсагина қадрли, фойдалидир. Амалга тадбиқ этилмаган билим қанчалик фойдали бўлишидан қатъий назар бирор ишга ярамайди. Илм инсонни такомиллаштиради, севимли ва суюкли кишига айлантиради. Илмдан мақсад ўзликни танишдир. Ўзимизни танишимизга хизмат қилганчалик фойдалидир. Юнус Эмро қандай ажойиб айтган: Илм илм билмоқдир, Илм ўзни билмоқдир, Сен ўзингни билмасанг, Яна қанча ўқимоқдир? Инсон Яратувчининг мў‘жизавий асаридир. Инсоннинг ўзини англаб етиши ўз навбатида Санъаткорини ҳам танишидир. Инсон ўзидан: «Мени энг гўзал шаклда яратган ким? Беҳисоб неъматлар билан боқиб катта қилган ким? Атомдан қуёш системасигача ҳамма нарсани хизматимга берган ким?», деб сўрамоғи лозим. Бу саволларнинг жавобини топа олган инсон, ўрганишдан мақсади нима эканини билади. Илмнинг ғояси Яратувчини топиш, Унга имон келтириб, таваккул қилишдир. Илм билан имон бир-биридан ажралмайдиган икки ҳақиқатдир. Ишонишни барча ҳурриятлардан афзал билган Жон Милтон «Мен учун барча ҳурриятлардан олдин билиш, ўйлаш, ишониш ва виждон амрига кўра гапиришга сазавор бўлинг», дейиш билан бирга илм билан имоннинг айрилмаслигига диққатни қаратади. Эйнштейн ҳам: «Илмсиз дин кўр, динсиз илм оқсоқдир», дея дин билан илмнинг бир-бирини тўлдиришини таъкидлайди. МEҲНАТ ҚИЛИШ «Ер ишласин, кўк ишласин, сен ўтир!» Булар ҳақида баҳонанг борми? Бир зум тўхта! «Эй, бутун дунё ва ичидагилари уйғоқ бир пайтда сен ғафлатда ётган ўпаксага айпандингми? Ҳаракат қилсанг-чи? Ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан уял!» деган шиоримиз бу мисралари билан меҳнат қилишнинг аҳамиятини тушунтиришга интилади. Инсон меҳнат қилишга мажбурдир. Заррадан то юлдузгача ҳамма нарса тинимсиз ҳаракат қилаётган бу коинотда бекор туриш инсонга ярашмайди. Асаларилар гулдан гулга учади, чумолилар чарчаш нималигини билмай меҳнат қилади. Қушлар шоҳдан шоҳга қўнади. Сувлар жилдир-жилдир оқиб, гуллар очилиб, ҳайвонлар турли тарафга югуради, қуёш ҳар тонгда чиқиб, оқшомда ботади. Агар коинотдаги бу тартибли ҳаракат, фидокорлик, ғайрат бўлмасайди, биз тинч ҳаёт кечира олармидик? Бу низом билан ҳамнафас яшамаган ёки вайрон қилишга уринган инсон жуда катта хусрон ичидадир. Ҳолбуки, инсон яратилгандан бери меҳнат қилишга мажбур. Инсон ҳузур-ҳаловатни қиладиган меҳнати орқасидан топади. Ташвишлардан фақат шу йўл билан қутула олади. Чунки, ташвишлар бекорчи инсоннинг боши атрофида худди пашша каби ғуж-ғуж тўпланади. Муваффақиятни сири меҳнатда яширинган. Меҳнаткаш инсонлар эртами кечми муваффақиятга эришадилар. Пешона тери, кўз нури, қўл меҳнати етмаган (тегмаган) нарса йўқдир. Буюк инсонларнинг ҳаммаси интилиши ва ғайрати билан юқори мавқеларга эришганини кўриш мумкин. Аддисон: «Ҳеч бир муваффақият тасодифан қўлга киритилмайди. Эришганларим ҳам тасодиф эмас, меҳнатларимнинг самарасидир», дейди. Эдисон ҳам, «Муваффақиятларимнинг юздан тўқсон тўққизи меҳнат, юздан бири ақпим маҳсули», деган эди. Ҳамма нарсага меҳнат орқали эришилади. Қийматли бирор нарса йўқки, ғайратсиз қўлга киритилган бўлсин? Билим ҳам меҳнат билан топилади. Балзак: «Илмнинг хўжайини бўлишини истаган киши меҳнатнинг қули бўлсин», дея илм ўрганишда меҳнатнинг ўрни муҳим эканини таъкидлаб ўтади. Тананинг соғлом бўлиши витамин ва оқсилларни истеъмол қилишга боғлиқ бўлганидек, ақлнинг бақувват ва тириклиги ҳам зеҳнни машқ қилдириш билан амалга ошади. Ҳам ақлан, ҳам жисмонан ишлашимиз керак. Чунки борлиқ йўқликнинг эгиз дўсти, ҳаракат эса тириклик, жонлиликдир. Туриб қолган сувларнинг вақт ўтиши билан сасиб, бузилиши ҳаммамизга маълум. Ота-боболаримиз: «Ишлаган темир зангламайди», деб бежизга айтишмаган. Аслида инсон жўшқин, таъсирчан хусусият билан яратилган. Роҳати, ҳузури-ҳаловати, бахтини фақат меҳнати билан топа олади. Ахлоқсизлик, қашшоқлик ҳам меҳнат билан тузатилади. Ўз олдиларига аниқ мақсад, буюк ғояларни қўйган кишилар, албатта, меҳнат қилишлари лозим. Камолотга эришиш йўпида меҳнат қилиш шартдир. Осонгина қўлга киритилган нарсалар эмас, пешона тери билан топилган нарсаларни қадрлаш зарур. Хоре: «Одамлар ҳаётда тез юксалганларни қадрлайдипар. Ҳолбуки, ҳеч бир нарса чанг ва патчалик тез юқорига кўтарилмайди», дейди. Қийинчиликларга чидаб, машаққат чекиб, қўллар қавариб эришилинган нарсага ҳеч қачон туймайди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Ишларнинг энг хайрлиси, қийинчилик билан қўлга киритилганидир», дея марҳамат қилиш орқали бизни осонига эмас, қийинига интилишимизга ишорат қилганлар. Бирор натижага эришишда шунинг учун ҳориб-толамиз, интиламиз, заҳмат чекамиз. Пул минг бир қийинчилик билан топилаётган бугунги кунимизда юксак мақсадларга осонликча эришиб бўлмаслигини унутмайлик. «Камолотга етишиш, ҳаёт сир-асрорини ўрганиш билан бўлади», деган Пастер, зерикиш нималигини билмаган, ғайрат ва интилишлари орқали бу сирни кашф этганлардан бири эди. Қандай иш бўлишидан қатъий назар, меҳнатни бош тамойил қилайлик. Ўзимизга: «Кеча нима қилдим? Бугун нима қиламан? Эртага-чи?», деган саволни берайлик. Агар: «Бугун ҳеч бўлма-са, кечагичалик ишладим. Эртага ҳам шу шаклда ишлаб, бир нарса қиламан», дея олсаккина бахтиёр бўла оламиз. Шундагина қийинчиликларни бартараф этиш, тўсиқлардан ошиб ўтиш, имкониятлардан тўлиқ фойдалана олиш салоҳиятига эга бўламиз. «Икки кунини бир хил ўтказган киши зарардадир» мазмунидаги ҳадис дастурул амалимиз бўлсин. Ҳар кун ундан аввалги кунга бирор нарса қўшишимиз лозим. Ҳаёт шунчаки еб-ичиб, танбаллик билан бекор ўтказиладиган нарса эмас. Вақтини зоэ кетказган инсон ўзига-ўзи бундай савол бермоғи лозим: «Илон, чаён каби зарарли ҳайвонлар ўлдирилади. Вақтим шуқадар зарарлимикин, уни ўлдираяпман?». Бу саволга берилган «Иўқ!» жавоби бизни меҳнат қилишга ундовчи таъсирли восита бўлади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг бўш ўтирган одамга салом бермаганликларини ўйлаб кўрайлик. Шунда меҳнат қилишнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини яна бир карра тушуниб етамиз. «Вақт зиқ бўлишидан олдин бўш вақтнинг қадрига етинг!», деб буюрган Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга эргашганлар учун меҳнатдан қочишнинг ҳеч қандай узри йўқ. Диний вазифалар билан бирга меҳнат қилишнинг ҳам ибодат эканини тушуниб етсак ҳеч қачон бекор ўтирмас эдик. Албатта, турли шикоятлар, муаммолар билан юзма-юз келишимиз мумкин, камчиликларимиз, нуқсонларимиз бўлиши табиий. Бу каби тўсиқларни ҳаммасини ўрганиб чиқайлик. «Уларнинг устидан ғолиб келаман!», дея азму-қарор қилиб, шавқ ғайрат билан меҳнат қилайлик. Ишонинг, шунда ҳаммасини бартараф қила оламиз. Қуръонда «Инсон учун меҳнатдан бошқа нарса йўқдир», Дея буюрилгандан сўнг ортиқча сўзга не ҳожат! Меҳнат қилайлик, албатта натижасини кўрамиз. Аммо тартибсиз ишлашдан узоқ бўлайлик. Ҳамма нарса аниқ режа асосида қурилган бугунги кунимизда бетартиб, режасиз ишлардан фойда йўқлигини ёдимиздан чиқармайлик. Ҳаракатларимизда муваффақиятларга эришишимиз учун баъзи тамойилларни ўзимизга қонун қилиб олсаккина, тўсиқларни осон ошиб ўта оламиз. Хоҳ-ласангиз, буларнинг баъзиларини эслатиб ўтамиз. ДАНГАСАЛИКНИ ЕНГИШ Дангасалик ҳақида айтилган талайгина ҳикматли сўзлар бор. Ҳазрати Али: «Инсонни вақтидан олдин хароб қиладиган нарса танбалликдир», деган. Дангаса ва меҳнаткаш икки инсонни солиштириб кўринг! Ушбу ҳикматли сўзнинг ҳақ эканини англаб етасиз. Ҳаракатчан киши дангасага нисбатан тетик ва бардам бўлади. Дангаса эса ҳаётдан зерикиб, умрини қаҳвахоналарда сигарет тутунларига кўмилган ҳолда ёндириб, адо қилади. Намик Камолнинг назарида, танбаллик ўлимнинг кичик укасидир. Танбал одамнинг борлиги билан йўқлиги ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Танбалликни йўқлик билан тенг кўрган улуғлар эса, бекорчи, танбал, кайф-сафода яшаган ва юмшоқ тўшакларда роҳатланиб ётадиганларнинг ишлайдиганлардан ҳам кўпроқ заҳмат чекишларини ва ҳаётдан зерикишларини таъкидлаб ўтишади, дангасаларнинг доимо умрлари тезроқ ўтишини хоҳлашларини айтади. Ғайратли киши шукр қилади, ҳамд айтади. Умрини бекор ўтиб кетишини истамайди», дейди ва бу қоидани зикр қилади. «Роҳат фароғат машаққатда, машаққат эса роҳатдадир». Бу ҳақиқатни ўзида сингдирган Ле Браер ҳам, зерикишни танбаллик билан бирга пайдо бўлганини айтади. Шу зерикиш сабабли кўпгина кишилар қиморхоналарда, майхоналарда ва қамоқхонададирлар. Инсон бу дунёга кайфу сафо қилиш учун келмаган. Қанчалар уринмасин ҳаётнинг аччиқ кунлари, ғам-қайғулари, зерикишлари бунга фурсат бермайди. У ҳолда инсон роҳатни ҳузур-ҳаловатда яшашда изламаслик керак. Хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, бошини оғритадиган ташвишлар, қийинчиликларга қарши мардонавор туриши, роҳатни шундан қидириши лозим. Роҳатни роҳатсизликдан излаганлар учун роҳатсизлик деган тушунчанинг ўзи йўқ. Ҳар доим вақт йўқлигидан азият чекамиз. Ажабо, ҳақиқатда ҳам вақтимиз йўқми… ёки вақтимизнинг қадрига етмаганимиздан қийналамизми? Суҳбатларимизда, телевизор олдида, овқатланишга, кўнгилхушликка сарфлаган вақтимизни бир ҳисоб-китоб қилсак, бир йилда бир неча минг соатнинг бекор ўтиб кетиши маълум бўлади. Фақат телевизор кўришга кетказадиган бир-икки соатимизни китоб ўқишга ажратсак, бир йилда энг ками 30-40 китоб ўқишимиз мумкин. Телевизордан олган билимларимиз билан китобдан ўрганганларимизни солиштирсак, китоблардан нақадар кўп фойда олганимизни гувоҳи бўламиз. Демак, вақт йўқлиги эмас, дангасалик бизнинг асосий муаммоимиз. Энг катта душманимиз бўлмиш дангасаликни енга олсак, ҳаётда бажара олмайдиганимиз иш қолмайди. Шавқ ва ғайратни сўндирувчи, бақаламун каби турли кўринишларда чиқадиган танбалликни енгиш энг буюк ғоямиз бўлсин. Дангасалик шундай айёрки, баъзан мазаси бору, лекин фойдаси йўқ ширин сақичлардек алдайди, бўшашиш, ҳаётдан зерикиш, чарчоқ, хасталик, бекорчилик, ҳавоийлик каби турли тузоқлар билан инсонларни ўзининг тўрига илинтиришга ҳаракат қилади. «Бугун кўп ишладинг, бир неча кун дам ол», «Хафа қилма ширин жонингни, ишлаб нима қилиб берардинг? Ишлаганлар нимага эришди?», «Кўп ишлама, соғлигингни йўқотасан», «Ишлаган ҳам, ишламаган ҳам бир. Кўза олиб келган ҳам, келтирмаган ҳам бир хил, бироқ шунча ҳаракат қилишдан нима фойда?», «Қўявер, бахт қуши бошингга қўнса, ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади», деган гаплар билан инсонни фалокатга етаклайди, ҳеч қандай баҳона тополмаслик учун дангасаларни кўпай-тиради. Олдимизда икки йўл бор: Ё шу ва шунга ўхшаш дангасалик қуролларига нишон бўлиб, ўзимизни бутун машаққатларнинг онаси ва разолатнинг уяси бўлган танбалликнинг қучоғига ташлаш ёки юксакликнинг, муваффақиятнинг калити, ҳузур-ҳаловатнинг асоси бўлган меҳнатга бутун борлиғимизни топшириб, дунё ва охиратда саодатга эришиш. МEТОДЛИ ВА РEЖАЛИ ИШЛАШ «Бугун қаттиқ ишладим. Эртадан кечгача бошимни кўтармадим», деган киши бу сўзлар билан балки таскин берар, ваҳоланки, кўп ишлаш зарур, аммо етарли эмас. Режали, аниқ дастур асосида ишлаш шунчалик ишлашдан яхшироқ. Эришган муваффақиятларимизда бу янада яққолроқ намоён бўлади. Натижа қанчалик юқори бўлса, демак ишимиз ҳам шунчалик режали бўлганини билдиради. Декскартес: «Режасиз ишлаган киши, ўлкама-ўлка юриб, хазина излаган инсонга ўхшайди», деган эди. Шунингдек, у жамиятнинг ривожланганлик даражасини ақл ва заковат эмас, балки метод режали ишлаш белгилашини айтган. Бу сўзлар Европада тизимли ишлашнинг асосини қўйиб берган олимга тегишлидир. Тизимли ишлаш орқали мақсадга тез эришилади, чексиз орзулар ҳақиқатга айланади. Хоҳ шахс, хоҳ жамият тизимли ишлаш билан мақсадга етишади. Буюк ишларни амалга оширган, юзлаб асарлар ёзган, машҳур одамларнинг ҳаётларига назар ташланг. Тартибли ва режали бўлишни дастурул амал қилганларининг гувоҳи бўласиз. 576 асар ёзган Жалолиддин Суютийнинг бу даражада самарадорликка эришишида шубҳасиз, айнан шу туйғу ётади. Қанчалаб ақлли, қобилиятли инсонлар ҳам борки, режасизликларидан барча ишлари охирига етмай ҳеч қандай натижага эриша олмаяптилар. Ўзимизга бир режа тузайлик. Ишни қандай бажаришимизни аниқлаб олайлик. Ҳар куни шу режа асосида ишлайлик. Балки бошида ишимизнинг олтмиш фоизи амалга ошар, аммо сабр билан давом этиб саксон, юз фоизга етказишга ҳаракат қилайлик. Ана шунда муваффақиятга қандай осон эришганингизни кўрасиз. ЭНEРГИЯГА ТЎЛМОҚ Машинани ғилдирагидан рулигача, аккумуляторидан радиаторларигача барча қисмлари бекаму кўст тузилган. Мукаммал ясалганига қарамай, сиз уни ҳаракатга келтира олмайсиз. Чунки ёнилғиси йўқ. Ёнилғисиз машинанинг юриши қанчалик ҳам хаёл бўлса, ишлаш учун керак бўлган қизиқиш, шавқ, ҳаяжон ва жасорат туйғуларидан маҳрум кишининг йўлга чиқиши ҳам ақлга тўғри келмайди. Бу туйғулар машинанинг ёқилғиси каби инсонни ҳаракатга келтирувчи куч вазифасини бажаради. Муҳими инсондаги меҳнатга бўлган иштиёқни ҳаракатга келтиришдир. ҚИЗИҚИШ Ўзимизга разм солганимизда ичимизда қизиқиш туйғусининг экилганини кўрамиз. Қобилият тупроғимизга экилган бу туйғуни ундириб-ўстириш, кашф қилиш ўзимизнинг қўлимизда. Атрофимизда содир бўлган воқеаларнинг сабабла-рини ўрганиш орзу бизни ўша соҳадан бохабар бўлишга ундайди. «Бу нима учун бундай? Қандай содир бўлган?» каби саволлар бизни ҳаракатга келтириб, диққатимизни ўзига тортади. Инсонлар шу қизиқиш туйғуси билан тоғларга чиқишади, денгизларнинг тубига тушишади, ойга учишади. Машҳур олим Эйнштейннинг нисбийлик назариясини кашф қилишида болалигиданоқ ўз-ўзига бериб турган саволларига жавоб топиш орзуси сабаб бўлган эди. «Икки воқеа айни бир пайтда қандай содир бўлиши мумкин? Инсон ойга миниб, саёҳат қилса қандай бўларкин?» деган саволлар унинг учун муваффақият пиллапояси вазифасини бажарди. Қизиқиш илмнинг машъалидир. Ундан фойдалана олганимиз нисбатда йўлимизни ёритади. ИХЛОС БИЛАН ИШЛАШ Инсон қиладиган ишини севиб амалга ошириши лозим. Истамасдан, ёқтирмай бажарилган ишлар хайрли бўлмайди. Инсон ишига қай даражада ихлос билан ёндошса, шунчалик муваффақиятга эришади. Шунинг учун, қилинадиган ишларга севиб қўл уришимиз керак. Касб танлаётганда жуда эътиборли бўлишимиз лозим. Севилмаган касбимиз биз эришадиган самарадорликка тўсқинлик қилиши мумкин. Ўзимизга зимдан қарабчиқайлик. Қобилиятимиз нималарга етади, ўқитувчи, ота-она ва яқинларимизнинг маслаҳатларига қулоқ солишда, албатта биз учун фойдалар бор. Улар бизнинг ёмон бўлишимизни хоҳлашмайди. Лекин шунга қарамай, бизни ҳаммадан кўра яхшироқ танийдиган яна ўзимиз. Ўз қобилиятларимизни ҳисобга олмасдан, бировларнинг тавсиясига кўра иш юритсак ёки бирор касбни танласак, охир-оқибатда қилган ишимиздан афсус-надомат чекамиз. Аввало ақлимиз тарозусига солиб кўрайлик. Муваффақиятга эришишимиз ва бу иш бизга фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилганимиздан кейингина бирор ишни танлайлик. Шуниси ҳам борки, мавжуд шартлар ҳам орзуимизга етишиш йўлида тўсиқ бўлиши мумкин. Ўзимиз хоҳламаган ҳолда бирор ишга қўл уришга мажбур бўлишимиз мумкин. Агар бу ишимиз фойдали бўлишига қарамай, бизга қийинчилик туғдирса, сабр қилиб, ихлос билан ёндошишга ҳаракат этишимиз лозим. Ишимизга меҳр қўйсак, ҳар қандай қийинчиликни бартараф этишга муваффақ бўламиз. ИШТИЁҚ, ҒАЙРАТ, ҲАЯЖОН Коинотда атомдан то қуёш тизимигача бўлган оламда зерикиш, чарчашдан холи бир ғайритабиий ҳаракат ҳукмрон. Атом атрофида бир сонияда юз минг километр тезлик билан ҳаракат қиладиган электронларда бу иштиёқнинг аломати бор. Қуёш атрофида жуда катта суратда айланиб юрувчи сайёраларда ҳам шу сир яширинган. Ёмғир шу шавқ билан ёғади, гуллар ўшандай шавқ билан очилади, қуёш шу шавқ билан чиқиб ботади, табассум билан бизга салом беради. Шавқ ва ҳаяжон юкли карвонга ер юзининг ҳокими бўпмиш инсон бутун борлиғи билан қўшилиши керак. Бу туйғудан узоқ инсоннинг барча ишлари остин-устин бўпиб кетади. Иштиёқ ва ғайратдаги чексиз лаззатни ҳис қилган киши ўзини қўярга жой тополмайди. «Ғайратнинг қанчалик қийматли эканини билганингизда бир сония ҳам бўш ўтирмас эдингиз»,- деган олимлар бу ҳақиқатни ифодалаб берганлар. Бошқа нарсага ҳожат йўқ, ғайрат ва иштиёқнинг замиридаги лаззат бизни ҳаракатга келтириш учун етади. Чунки шавқ ва ғайрат руҳнинг қамчисидир. Ҳаётнинг яна фаолият ва ҳаракатдан иборат эканини айтиб ўтган олимлар «Иштиёқ ҳаётнинг уловидир» деб таъкидлаганлар. Бу нуқтаи назардан иштиёқ уловига ғайрат билан миниб, ҳаёт майдонида олға интилмоқ лозим. Иштиёқ, ғайрат ва ҳаяжон билан амалга оширилган ишларгина самара беради. Бу туйғулардан узоқлашмаслик керак. Қувват манбаи бўлган бу туйғулар билан «Муваффақиятга эришаман, бажараман, уддасидан чиқаман!», десак бахтга эриша оламиз. Иштиёқ, бахт, куч-қувват, ғайратдир. Шунинг учун, «Мен ишлашни истайман, аммо вақтим йўқ. Ор-зуим бор, фақат куч-қувватим йўқ», деган кишига ишонманг. Бошқа нарсаларга вақт топа олган инсоннинг бу гаплари, ўзини оқлаш учун айтилган баҳонадан бошқа нарса эмас. Инсон истаса бошқа нарсаларга вақт топгани каби, ишлашга ҳам вақт ва куч топа олади. Иштиёқимизни сўндирадиган, ғайратимизни ўлдирадиган туйғу ёки бирор воқеълик бўлса, уларни дарҳол бартараф этиб, шавқ ва ғайратни уйғотувчи фикр ва китобларга эътибор қаратмоғимиз керак. Бажараётган ишимиз ва зиммамизга юклатилган вазифанинг буюклигини ҳис қила олсак, биздаги ғайрат туйғуларини уйғотишга уларнинг ўзи кифоя бўлади. Биз эришадиган маънавий, бебаҳо фойда бизни қуёш чиқмасдан уйғотмоғи, ўрни келса бизни кечгача ишлашга ундамоғи лозим. Биз бузғунчиликучун эмас, бунёдкорлик учун дунёга келганмиз. Биз адоват, гина-кудурат, душманлик ва ёмонлик учун эмас, севги, биродарлик ва яхшилик учун туғилганмиз. Мавжудлигимизнинг ўзи бизни ғайратга келтириши етарли эмасми? Бу туйғулар билан ҳаракат қилганимиздагина, ўқиган китобларимиздан, бажарган иш ва дарслардан, зиммамизга юклатилган вазифадан завқ оламиз. Шавқ ва ғайрат билан унга интиламиз. Иш ва вазифамизни юксаклиги бизни бир қолипга тушиб ва беэътибор бўлиб қолишдан қутқаради. Сўнгги нафасимизгача шавқ, ғайрат ва ҳаяжон билан тўлиб-тошиб яшашга ёрдам беради. ДИҚҚАТ БИЛАН ЁНДАШИШ Инсон ишга ўзини бағишлаган, диққат-эътиборини қаратган ва албатта, туйғуларини ҳам шунга ёрдамчи қилган даражада муваффақиятга эришади. Инсон бутун вужуди билан ишга киришиши, гуё борлиғи шу ишга айланиши керак. Бу омил жисмоний фаолиятларда бўлгани каби ақлий фаолиятларда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Муваффақиятсизликнинг энг асосий сабабларидан бири, инсонни ўз ишига сидқидилдан ёндашмагани, эринчоқлик, лоқайдлик руҳиятида қарашидир. Ҳар бир ишимизда жанг май-донида сергак турган аскар каби диққат-эътиборли бўлишимиз, диққат ва талабчанлик самарали ишнинг асоси эканини унутмаслигимиз керак. Эҳтимол, бухусусиятлар бизда кучсиздир, турли қийинчилик, ғам-ташвиш ва изтироблар ақлимизни чалғитиши мумкин. Бир-бирига зид хоҳиш-истаклар вақти-вақти билан бизни аниқ бир қарорга келишимизга ҳалақит бериши мумкин. Бироқ инсон ақли бу тўсиқларнинг барчасини енга оладиган куч эканини унутмайлик. Ақлда шундай улкан куч-қудрат борки, Уиллям Милтон айтганидек: «Ақл соғлом ва кескин равишда бир нуқтага юналтирилганда жуда даҳшатли қуролга айлана олади. Ишимизни бошлаган пайтда, ҳамма нарсани унутиб, ақлимизни шу нуқтага юналтирсак, на зерикиш на-да зеҳнимизни банд қилиб турган ҳар хил бадбин хаёллар қолади. Балки бу бошидан қийин бўлиши мумкин, бирор ижобий натижага эриша олмасмиз. Бир маротаба, икки маротаба, ўн маротаба, йигирма карра, ҳатто эллик, юз маротаба муваффақиятсизликка учрармиз… Бундай муаммони бартараф этиш учун диққатни чалғитувчи сабаблардан имкон қадар узоқлашишга ҳаракат қилиш керак. Биз кўпинча, доҳий инсонлар истеъдодларининг туғма эканига ишонамиз. Аслида, бу фикр тўғри эмаслигини айтган машҳур руҳшунос олим Уиллям Жемес: «Асл фарқ доҳийларнинг мақсад ва ғоялари учун сарф этган ғайратларида ва зеҳнларининг барча имкониятини бир ерга жамлаб, аниқ бир нуқтага йўналтирганларидадир», деган эди. Ўзимизга ишонайлик ва вазифани шавқ билан зиммамизга олайлик. Доҳийларчалик бўлмаса-да, ўзимизда мавжуд имкониятларни энг юқори даражада бир нуқтага йўналтира олсак, ўқиётган китобимизни янада яхши тушунганимизни, ишимизни янада аълороқ бажарганимизни кўрамиз. Зеҳнимизнинг чархланиши учун шу нарса шартдир. Инсон ўзини нимага бағишласа, ўша нарса доирасида шаклланишини ёдимиздан чиқармайлик. \ Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди, деган эди донишмандлардан бири. Бугун бу ҳикматнинг нечоғли ҳаётий ҳақиқат эканлигини атрофимизда рўй бераётган воқеалар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Китоб тафаккур, маънавият, ахлоқ ва тарбия манбаи эканлигини, унинг инсон камолоти йўлида тутган ўрни ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва амалий натижага эришишда бир қатор ишлар қилинганлигини таъкидлаш жоиз. Бироқ ҳаёт ўзгариш ва янгиланишсиз турмайди. Шу маънода одамлар тафаккуридаги ўзгаришлар ҳамда ҳаётий талаб бу соҳадаги ишларни яна қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш лозимлигини тақозо этмоқда. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишни ҳар тамонлама ривожлантиради ва мазмунан бойитади. Пировард натижада саводли, ақлли ёшларимиз ва халқимиз Ўзбекистонни ҳамма соҳада энг илғор давлатлардан бирига айлантиради. Ҳар қандай давлатнинг келажаги бу унинг маърифатли, ақлли ёшларидир. Бу аксиома, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Билим олиш ҳозирги авлоднинг Ватан келажаги олдидаги қарзи ҳисобланади. Бугунги мамлакатимиз шиддатли ва завқ билан ривожланиб бораётган кунда яхши диплом учун эмас, яхши билим учун курашадиган вақт келди! Ишонч Ҳар бир соҳада бўлгани каби китобни ҳам ишонч билан севиб ўқиш керак. Амир Темур бобомизнинг ишонч билан зиёлиларни қўллаб-қувватлашлари, илмни қадрлашлари, бир неча баробар кам сонли ҳарбийлари билан рақиблар устидан ишонч билан қилган ғалабаларини эсланг. Китобни содиқ дўст деб билган машҳур сиёсатчи ва давлат арбоби Уинстон Черчиллга Англиянинг ҳарбий жараёнларини бошқариш берилганда, у гарчанд бу соҳада тажрибаси йўқ бўлишига қарамасдан ишонч билан “Бутун ҳаётим давомида мен мана шу ишга тайёргарлик кўрганман ва сўзсиз ғалаба қозонаман” деб бошлаган ва катта ғалабаларга эришган. Синергия, синергетик эффект 1+1=5 ёки 8 десангиз ҳеч ким ишонмайди. Синергетик эффект шундан иборатки, бирорта яхши хабар, яхши воқеа, яхши қилинган ҳаракат, яхши қарор, яхши лойиҳа, хуллас,барча яхшиликлар жуда тез тарқалади. Тарқалганда ҳам арифметик эмас, геометрик прогрессия билан тарқалади ва кучли синергетик оқибатни келтириб чиқаради. Демак, бита яхшилик кўплаб яхшиликларга, хурсандчиликларга сабабчи бўлади ва занжирга уланиб давом этиб кетаверади. Буни — синергетик эффект, деб аташади. Синергетик эффект бирлашиб,катта кучга айланади. Мисол учун,бита чўпни ёки ходани синдириш осон, агар иккаласини бирлаштириб боғлаб синдираман десангиз, 5-8 баробар куч кўп кетади. Ана Сизга 1+1=5 ёки 8! Китоб ўқиш ўрнига интернет клубларига бориш кўпайиб кетди. Ралли, отишмалар авж оладиган ўйинлар, даҳшатли мазмунсиз фильмлар ва ҳоказо... У ерда ўтиришнинг бир соати 2-3 ҳатто 5 минг сўмгача боради. Ота-оналар фарзандларининг шу мазмунсиз интернет клубига кетган 2-3 кунлик маблағига китоб олиб берсалар, бўлмайдими? Шу маънода бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бутун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, “Ўтган кунлар” романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратта олинган бўлмасин, Абдулла Қодирий китобининг таъсирини, жозибасини беролмайди. Мен шу ерда бир мисол келтираман: бундан 2 йил олдин Америкадаги Гарвард университетига физиология соҳаси бўйича илмий маъруза ўқишга чақиришди. Маълумки, мазкур университет дунё таълим ва фан рейтингида етакчи ўринда туради. Маърузадан кейин университетнинг профессори қайси бўлимларни кўришни хоҳлайсиз, экскурсия қиламиз, деб сўради. Мен кутубхонани кўрсатишларини сўрадим. Гарвард университетининг 80та кутубхонаси бор экан(медицина, табиатшунослик, адабиёт, ҳуқуқшунослик, геология, тарих, информатика ва бошқа соҳаларга бағишланган). “Қайси бирига олиб кирайлик?” дейишди. “Мен энг каттасига”, дедим. Университетнинг энг катта умумий кутубхонаси 1000 ўқувчига мўлжалланган экан. Кутубхона зали бўйлаб айландик,тушлик бўлиб қолганига қарамасдан бирорта бўш жой йўқ. Ҳамма столда компьютер бўлишига қарамасдан, бирорта ўқувчи унга қараганини кўрмадик. Ҳамма китоб ўқиб, конспект қилиб ўтирибди. Шунда сўрадим: “Бу ерда бирор ким компьютердан ҳам фойдаланадими? Мезбон профессорнинг жавоби эса бизни ҳайратлантирди: “Компьютер билан уйида, ишхонада ва бошқа жойларда фойдаланиши мумкин, бу ер кутубхона — кутубхонада китоб билан ишлаш, ўқиш, зарур манбаларни топиш учун келган”, деди. Китобни севганлиги ва қадрлагани учун Гарвард университети битирувчиларидан 75 нафари Нобель мукофотининг соҳиби бўлган. Дунёдаги миллиардер бойларнинг ярми унинг собиқ талабалари. АҚШнинг 45 Президентидан 12 нафари шу олий ўқув юртини тамомлаган... Дарҳақиқат, китоб — буюк устоз! “Тушлик вақтини ўтказиб юбориш мумкиндир, аммо умрнинг энг мазмунли қисмини китоб ўқимасдан ўтказиб юбориш асло мумкин эмас”, деган АҚШ файласуфи Жим Ронн. Зеро, биргина китоб ҳам одам ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Яъни бахт миллионлаб китоблар ичида руҳингизга мос китобни топа билишда. Шунинг учун ҳам ҳаётда ўз китобингизни топмагунча асло тиниб–тинчиманг, таслим бўлманг.Минг чақирим масофага саёҳат эса биринчи қадамдан бошланади. Мутолаани ҳам худди шу каби бошлаш лозим. Мутолаа учун вақт топиш керак — бу илм асосидир Атроф-муҳитдаги воқеалар, ҳодисалар, шу жумладан, китоб мазмуни ва барча билимлар ҳам инсон мияси орқали қабул қилинади. Мия 15 ёшгача ўсади. Инсон 5 ёшгача ташқи муҳит ахборотларининг 70-80 фоизини олиб бўлади(иссиқ-совуқ, ота-она, ака-ука,ой, қуёш,тоғ, табиат, ҳайвонлар ва ҳ.к.). Демак, 3-4 ёшга келиб инсон мияси физиологик жиҳатдан ўқишга, ҳарфларни жамлашга тайёр бўлади. Миянинг мана шу физиологик хусусияти ҳисобга олиниб кўп мамлакатларда 5-6 ёшдан, баъзи мамлакатларда 7 ёшдан 1-синфга борадилар. Организмда нерв ҳужайраларининг тўртдан уч қисми мияда жойлашган. Бу тахминан 14 млрд. асаб ҳужайрасига тўғри келади. Миянинг катта-кичиклиги ақлий фаолиятга умуман алоқаси йўқ. Шуниси қизиқки, бош мия ярим шарларидаги нерв ҳужайраларининг бор йўғи 2,5-3,0 фоизигина ақлий фаолият даврида ишлаб туради. Мана, сизга резерв. Бош мияга қанча юклама берилса, албатта, меъёри билан, унинг қабул қилиш қобилияти шунча ошиб боради. Инсон мияси тана умумий оғирлигининг 2 фоизини ташкил килади, оғирлиги тахминан 1,4 кг. Мия кучли компьютерга ўхшайди. У ҳар хил сигналларни қабул қилади — товуш, ҳид, фигуралар ва ҳоказо, уларни аниқлайди ва туркумларга ажратади, эслаб қолади. Миянинг эслаб қолиш қобилияти ҳар қандай компьютердан кучли. Инсон мияси чексиз имкониятларга эга. Битта мисол: Лондон университетининг математика кафедраси талабаси 28 секундда 13 рақамли сонни 13 рақамли сонга кўпайтириб,аниқ жавоб айтган. Бундай мисоллар жуда кўп. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган “Ёшликда берилган билим – тошга ўйилган нақш кабидир” деган мақолнинг физиологик асоси айни ҳақиқатдир! Китоблар инсонларга ҳаётни қандай яхшилашни, тоза юришни, бир-бирига меҳрибон бўлишни, меҳнатни қандай севиш ва ўзгалар меҳнатини қадрлашни ўргатади. Яхши китоб ўқиган киши ўзини кучлироқ, ақллироқ, инсонпарварроқ сезади. Маънавий озуқа — китоб. Китоб ўқимаган инсон ўзини маданиятли, маърифатли деб аташга ҳаққи йўқ. Яхши китобни ўқиб яхши, равон гапиришни, чиройли жумлалар тузишни ўрганасан. Китоб ўқиш — ақлни чархлаш демакдир. Китоб сизнинг энг яқин дўстингиз, унга ишонинг. У керак бўлганда сукут сақлайди, керак бўлса сизга дунё эшигини очиб беради. Инсонлар китоб ўқимай қўйганда фикрлашдан ҳам тўхтайдилар. Китоб — энг яқин дўст. Ҳаётнинг оғир лаҳзаларида унга суянишингиз мумкин. У сизни ҳеч қачон сотмайди. Китоб қалбни ёритади, инсоннинг қаддини ростлайди, мустаҳкамлайди, ундаги эзгу ниятларни жонлантиради, ақлни ўткир, юракни енгил қилади. Ҳар қандай давлатнинг келажаги — бу унинг маърифатли, ақлли ёшларидир. Бу олмос ҳақиқат. Билим олиш — ҳозирги авлоднинг Ватан келажаги олдидаги қарзи ҳисобланади. Маърифатли, саводли инсонлар цивилизацияни белгилаб беради Яхши диплом учун эмас, яхши билим олиш, китоб ўқиш учун курашадиган вақт келди, деб юқорида айтдик. Бош мияни ишлатиш, унга янги ғояларни келтириш учун ҳам китоб ўқиш, билим олиш кераклигини ҳам. Зеро, билим олиш — бахтсизликдан қочишнинг ягона йўлидир. Маърифатли ва маърифатсиз инсонлар ўртасидаги фарқ худди тириклар ва ўликлар ўртасидаги фарқ кабидир, дейдилар алломаларимиз. Билимнинг кучи шундаки, уни сиздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Умрида китоб ўқимаганлар қўпол, камбағал ва бахтсиздирлар. Нима ўқисанг ҳам ўзинг учун ўқийсан. Мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юрти учун эмас, ҳаёт учун ўқиш, билим олиш керак. Инсон қалбига худди ерга ёмғир, сув қандай керак бўлса, китоб ўқиш ҳам худди шундай таъсир қилади. Она-Ватанни гуллатадиган — унинг ақлли фуқаролари ҳисобланади. Мамлакатнинг оқил, маърифатли, саводли инсонлари цивилизацияни белгилаб беради. Китоблар авлодлар ўртасидаги сирли кўприкдир. Китоблар ҳаётнинг энг яхши совғасидир. Китобни инсон тафаккурининт қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ. Китоб — ақл қайроғи Хулоса килиб айтганда, инсоннинг маданияти, маънавияти унинг ўқиган китоблари орқали акс этади. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўлланилади. Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирликни ҳис қилади, уларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Фамилиясини 3-4 та хато билан ёзадиган қатлам пайдо бўлди Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб шу ўринда бир таклифим бор. Жонажон мамлакатимизда китобхонликни, китоб ўқишни ривожлантиришнинг энг муҳим тадбирларидан бири бу Ватанимиздаги барча олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларга кириш имтиҳонида иншо ёзишни тиклаш лозим. Иншо ёзаётган инсон, албатта, китоб ўқиган бўлиши кераклиги, саводхонлиги ҳам юқори даражада бўлишини ҳаммамиз тушунамиз. Ахир яқин ўтмишимизда биз ҳаммамиз мактаб битирув имтиҳонларида, олий ва ўрта таълим ўқув юртларига киришда қандай мавзуда иншо ёзганимиз билан фахрланиб юрар эдикку! Иншо ёзишни йўқотишгандан кейин, ўзингизга маълум, бошқа тамонларини қўяверинг, ўз фамилиясини 3-4 та хато билан ёзадиган (афсуски, бу чаласаводликка бефарқ ва бу билан фахрланадиган) қатлам ҳам пайдо бўлди. Узоққа бормайлик, Россия Федерациясида ҳозирги кунда аҳолининг саводхонлигини ошириш учун барча олий ўқув юртларига кириш учун ягона давлат имтихонлари(ЕГЭ)да иншо ёзиш қонун билан муҳрлаб қўйилган. Бундан ташқари, РФда бир неча йиллардан буён мамлакат бўйича ягона диктант куни мавжуд бўлиб, бу куни ўқувчи, талабадан тортиб то вазиргача диктант ёзишади. АҚШда ҳам мактаб битирувчилари, албатта, битирув ижодий иншоларини ёзишади. Ҳар бир штатда иншо ёзиб совринли ўринларни олган битирувчиларга турли туман мукофотлар берилади ва рағбатлантирилади. Масалан, 2017 йили Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳридаги “Shady Side Academy” мактабини аъло баҳоларга битирган ватандошимиз Азизжон Йўлдошевнинг ижодий иншоси мамлакатда совринли ўрин олгани учун Мартин Лютер Кинг мукофотига сазовор бўлди. Айнан шу мукофоти туфайли Азизжон Американинг 13 та олий ўқув юртига ҳужжат топшириб ҳаммасига грант асосида ва йиллик стипендия билан қабул қилинди. Университетлар Азизжонга йиллик стипендияни 10 мингдан 30 минг долларгача таклиф қилишди. У Вашингтондаги “American University” университетининг бизнес факультетини танлади. Бу Университет жамоаси Азизжонни суҳбатдан ўтказиб талабалар орасида “лидер” (сардор) унвонини беришди.Ҳозир ватандошимиз ҳеч бир қийинчиликсиз 1-курсни аъло баҳолар билан битириб таътилга чиққан. Мана Сизга иншочнинг кучи!!! Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан. Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча ой давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонини оширишини таъкидлашмоқда. Статистика маълумотларига кўра, умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшайди. Саводли инсонлар орасида эса қашшоқликда яшайдиганлар 4 фоизни ташкил этади. Аниқланишича, китоб мутолаасини хуш кўрадиган болалар мактабда ҳам яхши ўқишади. Улар грамматикани ҳам, математикани ҳам яхши ўзлаштиришади. Демак, китоб доимий ҳамроҳингиз бўлса, ҳаётда асло адашмайсиз! Иншо ёзиш эса, яна бир бор таъкидлаймиз, китоб ўқишга, пировард натижада мамлакат аҳолисининг илмини, саводхонлигини, маданиятини, маънавий ва моддий бойлигини оширишга олиб келади. Киши ҳаётидаги ишларни ҳақиқий тўғри йўлга соладиган восита – бу илмдир. Илм касб ва фазилатларнинг энг афзалидир. Ислом динида маълум арконларни бажаришда ёш ёки маблағ томондан қандайдир чегара бор. Масалан, намоз ўқиш – балоғат ёшига етгандан кейин, закот бериш – мол нисобга етгандан кейин ва ҳакозо. Лекин илм олишда ҳеч қандай чегара йўқ. Зеро, “Бешикдан қабргача илм изла” дейилган. Илмсизлик барча иллатларнинг боши саналади. Ҳазрати инсон илм билан шарафга эришади. Қуръони Каримда ҳеч вақт илмлик билан илмсиз баробар эмаслиги кўрсатилган. Илмни дилга жо қилишга тириш, Билиб ол-да, сўнгра чин ишга кириш. Илмдан бир шуьла тушган он Шунда билурсанким, илм бепоён. «Билимнинг офати унутишдир. Уни унга аҳл бўлмаган кишига гапириш эса уни зое қилишдир». “ Download 63.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling