Илм билан дунё топган миллиардер
Бир ёшга тўлган Жак Ма ота-онаси билан бирга
Download 72.45 Kb.
|
mashxur tadbirkorlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш Ма Америкалик сайёҳлар тенгқурлари билан бирга. мактабни битирган Жак Ма унинг ота-онаси
Бир ёшга тўлган Жак Ма ота-онаси билан бирга.
Liu Shiying ва Martha Avery лар муаллифлиги остида нашр этилган "Алибаба” китобида келтирилишича, Ма, ёшликдан урушқоқ ва рақобатчи табиатли бўлган. Ёш Манинг асосий қизиққан машғулотларидан бири, қора чигирткаларни(Grylloidea оиласига мансуб) йиғиш ва уларни уруштириш бўлиб, уларнинг сайрашидан яхши-ёмонга ажрата олгани ҳам китобда келтирилади. 1972-йилдаги АҚШ Президенти Ричард Никсоннинг Hangzhouга ташрифидан сўнг, шаҳарга келувчи сайёҳларнинг сони кескин ошади. Мактаб ўқувчиси Ма ҳар куни эрта тонгдан шаҳар марказидаги асосий меҳмонхонада қўним тоган сайёҳларга инглиз тилида мулоқот эвазига, Hangzhouнинг кўп ҳам сайёҳлар топиб бора олмайдиган сирли ва диққатга сазовор жойларини кўрсатиш ва маҳаллий аҳоли билан яқиндан таништириш хизматларини таклиф эта бошлайди. Шу аснода Жак Ма Инглиз тилини амалий йўл билан ўргана бошлайди. Ёш Ма Америкалик сайёҳлар тенгқурлари билан бирга. мактабни битирган Жак Ма унинг ота-онаси Жак Ма, қашшоқлик нималигини яхши билувчи миллиардерлар қаторидан жой олган десак муболаға бўлмас. На ортиқча маблағи ва на бир каттароқ лавозимдаги таниши бўлмаган ночор оиладаги уч фарзанднинг ўртанчаси бўлмиш Жак Манинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишида илмнинг аҳамияти катталиги аниқ эди. Икки марта кириш имтиҳонларидан йиқилган Ма ўз устида жадал ишлайди ва учинчи уринишда, Hangzhou Ўқитувчилар Институтига қабул қилинади ва уни 1988-йилда муваффақиятли тамомлайди. Ўз оиласига ёрдами тегишини истаган Ма, олийгоҳни тугатибоқ, қатор иш жойларига қилган мурожаати рад этилади. Бир қанча вақт ўтиб у маҳаллий университетда Инглиз тилидан таълим бера бошлайди. Манинг ўша пайтдаги маоши $12ни ташкил этган эди. Интернет ва дастурлаш тилларидан ҳеч ҳам маълумоти бўлмаган Жак Манинг Интернетга биринчи қадами 1995-йилда амалга ошган. Инглиз таржимони сифатида Хитой корхонаси раҳбарлари билан биргаликда АҚШга борган Мага Интернет ҳақида оғиз очишади ва у биринчи бўлиб "beer” (пиво) сўзини қидириб кўради. Чиққан натижада биронта ҳам Хитой пиво маҳсулотларини кўрмаганидан ажабланган Жак Ма, бу масалани ечишни ўзига ният қилиб олади ва ватанга қайтиши билан шу устида жадал ишлай бошлайди. Аввалига икки лойиҳаси муваффақиятсизликка учрайди ва тўрт йилдан сўнг, 17 та яқин ва турли талантга эга бўлган дўстлари билан Алибаба электрон-савдо лойиҳасига асос солади. Download 72.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling