Илм маърифатнинг фазилатлари
Шунга кўра жорий йилнинг март ойидан бошлаб таъли муассасалариднинг 7-8 синф ўқувчилари учун тарбиявий соатларни ўтишда ва 9-10 синфлар учун Дунё динлари тарихи фанини ўқитишда ушбу қўлланмадан фойдал
Download 66.08 Kb.
|
1 2
Bog'liqilm-ma‘rifat haqida
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Илм маърифатнинг фазилатлари”
Шунга кўра жорий йилнинг март ойидан бошлаб таъли муассасалариднинг 7-8 синф ўқувчилари учун тарбиявий соатларни ўтишда ва 9-10 синфлар учун Дунё динлари тарихи фанини ўқитишда ушбу қўлланмадан фойдаланиш тавсия этилган.“Илм маърифатнинг фазилатлари” ўқув қўлланмада қуйидаги мавзулар ёритилганСўз боши ................................................................................................... Илм – икки дунё саодатининг калитидир.............................................. Илм-маърифатнинг афзалликлари ........................................................ Дунёни англашда илмнинг ўрни............................................................. Исломда илм ўрганиш одоби ................................................................. Ота-оналарга мeҳрибонлик – бахт калитидир....................................... Касб-ҳунар ўрганиш фазилатлари.......................................................... Алломаларимиз мeросида тарбияга эътибор ....................................... Саломатликни ёшликдан сақла............................................................... Ватанга муҳаббат – юксак фазилат ....................................................... Ватанга хиёнат – оғир гуноҳ................................................................... Яқин қариндошлар орасидаги мeҳр-оқибат .........................................“Илм-маърифатнинг фазилатлари” номли ўқув қўлланмани ўқитиш жараёнида аввломбор, ёшлар илм-маърифатни, унинг қандай бўлишидан қатъий назар, диний ёки дунёвий бўлсин эгаллашлари хаётий талаб эканлигини тушунтириб беришдан иборат. Унда қуйдаги тамойилларга амал қилиш керак:
Қўлланма бўйича машғулотни ўтиш жараёнида замонавий педагогик технологиялардан, ахборот воситаларидан, ислом дини ҳақидаги ишончли манбалардан, диний манбалардаги илм-маърифатга чорловчи фраза, ибора ва ҳикматли сўзлардан, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардаги ҳикматлардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўқувчилар бу қўлланма билан ишлашлари учун уни рангли суратлар, чизма ва жадваллар, ўқув воситалари билан бойитиш кўзланган натижанинг янада қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлайди. Юртимизда азал-азалдан одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга катта эътибор берилган. Олимлар адаб илмини қадимдан чуқур ўрганиб, ривожлантириб келганлар. Айниқса, ҳар тарафлама гўзал одобли, яхши хулқли, иффатли ва ҳаёли бўлишга, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз бу соҳада улкан ўзгаришлар сабабчисидир. Қуръони карим, ҳадиси шариф ва улуғларнинг ўгитларида инсон маънавий камолотининг асоси бўлган одоб-ахлоқ ва тарбиянинг барча жиҳатлари ўз ифодасини топган. Динимиз ахлоқий тарбияни инсон камолотининг ажралмас қисми ҳисоблайди. Зеро, ислом дини инсонларни ҳамиша эзгуликка чақириб, ёмон хулқ ва ёвузликлардан қайтаради. Ислом дини тарғиб этган одоб-ахлоқ жамиятда эзгу қадрият, чиройли хулқ ва маънавий фазилатлар асоси ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳадиси шарифларда инсонларнинг яхшиси гўзал хулқли ва чиройли муомалали кишилар экани таъкидланади. Жумладан, бир ҳадисда «Албатта, сизларнинг энг яхшиларингиз хулқи яхшиларингиздир», дейилиб, гўзал ахлоқ улуғланган. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарларида ҳам фарзандлар тарбияси ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида одоб-ахлоқнинг ўрни катта экани алоҳида таъкидланган. Фарзандларга илм-маърифат, чиройли одоб-ахлоқни Ёшлар барча соҳада етакчи бўлишлари учун энг аввало, гўзал одоб-ахлоқли бўлишлари лозим. Чунки, ислом таълимотига кўра, одоб охират неъматларига етказувчи асосий воситадир. Download 66.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling