Илмий амалиёт ” Ҳисоботи амалиётчи: М1-17 гуруҳ магистранти


Download 0.53 Mb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1482349
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Abduraximov D amaliyot xisoboti




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ

Саноат иссиқлик энергетикаси” мутахассислиги


ИЛМИЙ АМАЛИЁТ ”


ҲИСОБОТИ
Амалиётчи: М1-17 гуруҳ магистранти
Абдурахимов Достонбек


Корхонадан рахбар: _________________________


Институтдан рахбар : _________________________


Кафедра мудири: т.ф.н. доцент Н.К. Камолов

Фарғона-2019 йил


Режа:
1. Кириш
2.Фарғона ИЭМ ҳақида
3. ИЭМ ларнинг асосий курилмалари ва агрегатлари
4.Хулоса

Кириш

Бизга иқтисодиётнинг муҳим соҳаси ва харакатлантирувчи кучи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бевосита диёримизнинг электр таъминоти билан чамбарчас боғлиқ. Республикамизнинг электр таъминоти тизими ишончли ва узлуксиз ишлаши яратилган кичик корхоналарнинг ривожланишига ўз хиссасини қўшади. Бу эса Республикамизнинг ички бозорида ўзимиз томонимиздан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлашга олиб келади. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 80 фоизини иссиқлик электростанцияларида, қолган қисми эса гидроэлектр станциялар орқали ишлаб чиқарилмоқда. Иссиқлик электр станцияларидаги ёқилғи миқдори бўйича 85 фоизи газ қолган қисми эса кўмир ташкил қилади. Бу эса табиий бойликларимизни камайишига ва келажак авлод учун заҳирани тугашига олиб келади. Шунинг учун табиий бойликларни асраш, борларидан самарали фойдаланиш мақсадида ёқилғи заҳираларидан оқилона фойдаланиш асосий масала бўлиб қолмоқда. Иссиқлик электр станцияларини қайта реконструкция қилиш, станциялардаги манан эскирган жиҳозларни тубдан янгилаш, янги технологиялар асосида модернизациялаш орқали фойдали иш коэффициентларини ошириш долзарб масалалардан биридир.
Иссиқлик электр маркази (ИЭМ) — электр энергияси билан бирга иссиқ сув ва буғ ишлаб чиқарадиган исиқлик электр стансияси. Асосий энергетик агрегатлари қаторига сув юрадиган қувур (труба) лар батареясидан иборат қозон тизими, буғ турбиналари, турбогенераторлар ва буғ турбиналарида иш бажарган иссиқликни ис-теъмолчиларга юборадиган қурилмалар киради. ИЭМ ларда қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги органик ёқилғилар ажратган иссиқлик қозон тизимида сувни юқори босимли буғга айлантиради. Буғ юқори босим ва тезлик билан турбиналарнинг парракларига келиб ўрилиб генераторларни ҳаракатга келтиради, натижада иссиклик энергияси турбина (буг двигатели) воситасида механик энергияга айланади, генератор эса уни электр энергиясига айлантиради. ИЭМ нинг ф.и.к. иссиқлик электр стансиялариникига нисбатан кескин юқори, яʼни η=60-70% га тенг . Бунга эришиш учун ИЭМ турбиналаридан оʻтиб иш бажарган буғнинг бир қисмигина совиткичлар воситасида қайта сувга айлантирилиб қозон тизимига юборилади, қолган қисми эса саноат корхоналари эҳтиёжларига ҳамда уй-жойларни иситишга сарфланади. ИЭМ бутун шаҳар, туман миқёсида саноат корхоналарини, турар жой биноларини, маиший муассасаларни электр энергияси, иссиқ сув билан таминлаш ва иситишга хизмат қилади. Фақат электр энергияси ишлаб чиқарадиган иссиклик электр стансияларига нисбатан ИЭМ иқтисодий жиҳатдан анча тежамли, унда 20-25% ёқилғи кам сарфланади ва фойдаланиш қулай. Турбиналардан саноат корхоналарига бериладиган буғнинг мутлақ босими 8-16 атм, иситиш учун бериладиганиники 0,5-2,5 атм ИЭМ да ёқилғи сифатида коʻмир, газ, мазут ва б. ишлатилади. Уларда температурасираси 565°C, босими 130 атм гача бўлган буғдан фойдаланилади. ИЭМ нинг иши автоматлаштирилган. Газ турбиналари ва ядро электр стансияларини ҳам ИЭМ типида қуриш мумкин.

1.Фарғона ИЭМ ҳақида


Фарғона иссиқлик электр маркази қурилиши 1954-йилда бошланиб 1978-йилда фойдаланишга топширилган
Фарғона ИЭМ да 10 та сех мавжуд бўлиб улар қуйидагича: қозон сехи турбина сехи, электр сехи, кимёвий тозалаш сехи, оқава сувдан дистилятор таёрлаш сехи, марказий таъмирлаш сехи, ёқилғи-транспорт сехи, кимёвий таҳлилнома сехи, хўжалик ишлари ва автогараж.
Турбина сехида умумий қуввати 305 МВт бўлган 6 та турбина жойлашган.
Қозон сехида қуввати 3510 т/соат бўлган 12 та буғ қозонлари ўрнатилган, фойдаланиладиган ёқилғи –мазут, кўмир ва табиий газ.

Корхона раҳбари Ф.И.О

Абдураҳманов Фарҳод Маъмурович

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling