Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалга оширилаётган илмий лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолатини мониторинг қилиш бўйича саволнома
Download 16.4 Kb.
|
8-илова
Инновацион ривожланиш вазирининг 2021 йил “ ” февралдаги ____ сон буйруғига 8-илова Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ амалга оширилаётган илмий лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолатини мониторинг қилиш бўйича САВОЛНОМА Маълумотнома саволноманинг ҳар бир банди бўйича аниқ тўлдирилиши, лойиҳа илмий раҳбари томонидан имзоланиши шарт. Вазирлик, идора, муассаса номи. Шартнома рақами, лойиҳа номи, лойиҳа раҳбари, муассаса раҳбари (шартнома нусхаси билан). Лойиҳанинг тасдиқланган календарь режаси ва унинг бажарилиши бўйича маълумот (умумий ва хисобот даври учун учун). Илмий лойиҳани бажариш учун илмий жамоани ташкил этиш, жамоа таркибига киритилган ўзгартириш тўғрисидаги ижрочи ташкилот буйруғи ва бошқа ҳужжатларининг меҳнат қонунчилигига мос тарзда расмийлаштирилганлиги. Жорий йил учун молиялаштириш ҳажми (минг сўм), ҳисобот даврида ўзлаштирилган молиявий маблағ. Лойиҳа ижрочилари тўғрисида маълумот (асосий ва ўриндошлар, илмий даражали ва илмий даражасиз ижрочилар, ёш олимлар ва докторантлар кўрсатилган ҳолда батафсил тарзда жадвал кўринишида илова қилинади). Лойиҳа ижрочиларининг иш дастурлари, уларнинг лойиҳада кўзда тутилган илмий-тадқиқот ишларига, лойиҳа календарь режасига мослиги. Лойиҳа доирасида олинган муҳим илмий натижалар ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага жорий этиш, тижоратлаштириш имкониятлари: - илмий мақолалар ва тезислар республика ва халқаро миқёсда; -топширилган ва олинган патентлар республика ва халқаро миқёсда; -шакллантирилган стартап лойиҳалар ва хўжалик шартномалари; -ва бошқалар (лойиҳа ижрочилари томонидан республика ва халқаро миқёсдаги танловларда иштироки). Ташкилот томонидан лойиҳанинг бажарилиши учун зарур шароитлар яратилганлиги (махсус жиҳозланган лаборатория хоналари, интернет, орг. техника ва бошқалар). Лойиҳа бажарилаётган ташкилот (айнан лойиҳа бажараётган лаборатория, кафедра, бўлимнинг ёки бошқалар) моддий-техник базасининг умумий аҳволи, замонавий илмий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси. Илмий-тажриба ва синов, кимёвий таҳлил лабораторияларини аттестация ва аккредитация ҳужжатлари мавжудлиги ёки ўлчов асбобларининг аниқлик даражасини кўрсатувчи хужжатларининг мавжудлиги (колибровка). Лойиҳа ижрочиларининг илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш учун етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилганлиги ёки халқаро конференцияларда маъруза билан иштироки. Лойиҳани муваффақиятли бажариш ва якунлаш бўйича имконияти ва кейинги кутилаётган натижалари башорати ёки мавжуд муаммолар. Изоҳ: Ижрочи ташкилот бажарилаётган лойиҳалар бўйича тайёрланган маълумотларнинг электрон вариантини CD дискда умумлаштиради ва Мониторинг гуруҳига тақдим этади. Download 16.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling