Муаммонинг илмий ечимини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган усул ва илмий ёндашувларнинг баён этилганлиги (тўлиқ асослаб берилиши зарур)
Муаммонинг илмий ечимини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган усул ва илмий ёндашувлар батафсил баён этилган. Хусусан, спорт ўйинларининг видео материалларини сунъий интеллект алгоритмига асосланган дастурлар ёрдамида интеллектуал таҳлил қилиш; тасвирдан спортчиларни таниб олиш учун сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш; спортчилар фаоллигини сунъий интеллектга асосланган ҳолда баҳолаш: ҳар бир ўйинчи ўйин давомида қандай нуқталарда кўп ҳаракатланганлиги, ўйин давомида қанча масофани босиб ўтганлиги ва ҳ.к.; спортжамоаси аъзоларининг ўйин пайтидаги тактик жойлашув ва ҳаракатларини тавсия қилувчи дастурий таъминот алгоритмини яратиш каби усул ва ёндошувлар тўлиқ баён этилган.
|
|
Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган муҳим илмий натижалар ва уларнинг амалиёт учун аҳамияти (тўлиқ асослаб берилиши зарур)
Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган муҳим илмий натижалар ва уларнинг амалиёт учун аҳамияти баён этилган. Жумладан, лойиҳа натижасида ишлаб чиқиладиган ахборот тизими спорт ўйини тасвирини қайта ишлайди, спортчиларнинг ҳаракатини таҳлил қилади ҳамда мураббийга ҳар бир спортчининг кўрсаткичларини ташхисловчи тавсияларни тақдим этади. Мазкур ахборот тизими спорт ўйинлари пайтида спортчилар фаолиятини инсон омилисиз автоматик таҳлил қилиши, спортчилар фаолияти мониторингининг шаффоф амалга ошириши ва таҳлил натижаларига кўра мураббийга керакли тавсияларни тақдим эта олиши билан аҳамиятлидир.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |