Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est


Ўтган даврда амалга оширилган тадқиқот-


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/85
Sana31.01.2024
Hajmi1.13 Mb.
#1817565
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
2-son-jurnal-pdf

Ўтган даврда амалга оширилган тадқиқот-
лар натижасида: «Тупроқларнинг кимёвий тар-
кибини оптималлаштириш ва унумдорлигини 
ошириб боришнинг назарий асослари концепция-
си ва амалиётга айрим тавсиялар» ишлаб чиқил-
ди (Тошкент, 2004), [18].
Ушбу лойиҳани бажариш давомида бошқа таш-
килотлар билан ҳаммуаллифликда фосфорли 
ўғитларни тежашга йўналтирилган Тошқўра фос-
форитлари асосида органоминерал ўғитлар (ком-
постлар) тайёрлаш бўйича меъёрий хужжат чоп 
этилди (Тошкент, 2003). Тавсиялар асосида фос-
форит ва қорамол гўнгидан тайёрланган компост-
лар стационар ҳамда фермер хўжалиги шароити-
да «ғўза-кузги буғдой» экинлари тизимида синаб 
кўрилди ва ижобий натижалар олинди. Ўрта Чир-
чиқ тумани «Саидовул» фермер хўжалигида ўт-
казилган синов натижаларига кўра, кузги буғдой 
ҳосили ўртача 8-10 ц/га ортиши аниқланди.
«Тупроқда умумий гумус ва ҳаракатчан гумус 
моддалари миқдоридан унинг унумдорлиги кўр-
саткичи сифатида фойдаланишга доир услубий 
қўлланма» (2006) нашр этилди [17].
Тошкент вилояти Бўка ва Оққўрғон туманлари 
фермер хўжаликлари тупроқлари учун 1:50000 
миқёсда ҳайдалма қатламида гумус тарқалишига 
доир харитаси тайёрланди. Шунингдек, 3 та ту-
ман бўйича 9 та фермер хўжаликлари уюшмаси 
учун 1:10000 миқиёсда шундай хариталар тайёр-
ланди.
Ушбу даврда бўлим ходимлари томонидан грант 
мавзулари бўйича 200 та, бошқа йўналишлар бўй-
ича 35 тадан ортиқ илмий мақолалар республика 
ва халқаро нашрларда, конференция тўпламлари-
да чоп этилди. Шу кунларда изланишлар асосида 
3 та монография ва 2 та тавсия тайёрланди.


Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling