Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизимли намуна олиш.
Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry 5 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил Почвоведение и агрохимия типлардан фойдаланилади. Оддий тасодифий танлов икки хил турда: оддий тасодифий ва табақалаштирилган (стратификат- ланган) тасодифий турларда бўлиши мумкин. Од- дий тасодифий танловда белгиланган ўлчамдаги барча намуналар эҳтимолий тенг интервалда тан- ланади. Стратификатланган тасодифий танлаб олиш ўр- ганилаётган майдонда ўзгарувчанлик юқори деб тахмин қилинса қўлланилади. Бунда майдон ол- диндан алоҳида гуруҳларга ажратилиб, уларга баллар берилади ва ҳар бир гуруҳда оддий тасо- дифий танлов қўлланилади. Белгиланган наму- налар улуши гуруҳларда фарқ қилиши мумкин. Агар ўзгарувчанлик даражаси гуруҳлар ўртаси- да жуда катта фарқ қилади деб тахмин қилинса, номутаносиб намуна олиш қўлланилади. Бу ҳол- да статистик баҳоларнинг бир хил аниқлигини таъминлаш учун юқори ўзгарувчанликка эга гу- руҳлардан кўпроқ намуналар танланиши керак. Стратификатланган намуна олиш (тўғри қўлла- нилганда), эҳтимол оддий тасодифий танлов- га қараганда яхшироқ натижа беради. Тадқиқот соҳасидаги тасодифий нуқталарни танлаш кенг бўлганлиги сабабли дала тадқиқотларида Global жойлашишни аниқлаш тизими (Global Positioning System (GPS) қабул қилувчилардан фойдаланиш ишларни жуда осонлаштиради. Танланган нуқта- лар майдонни тарк этишдан олдин тасодифий танланиши ва GPS қурилмасига юкланиши мум- кин, сўнгра тадқиқотчи GPS қурилмасидан май- доннинг ўша жойига бориш учун фойдаланиши мумкин. Тизимли намуна олиш. Кўпгина дала тадқиқот- лари учун энг кўп ишлатиладиган намуна олиш схемаси мунтазам равишда трансекталар ва пан- жара усулларида намуналар олишдир. Ясси ва яқин ландшафтлар учун трансекта ёки тўр схе- маси ишлатилиши мумкин. Нишабли ерларда трансекталарнинг мақсадга мувофиқлиги қисман қиялик бўйлаб кўндаланг эгриликка боғлиқдир. Нишабнинг сезиларли кўндаланг эгрилиги бўлма- ган жойда, ландшафтнинг ҳар бир нуқтаси оқим- ни фақат қияликдаги тўғридан-тўғри баландроқ бўлган нуқталардан олади ва битта трансекта етарли бўлади. Бироқ, битта трансекта қияликда сезиларли эгрилик мавжуд бўлса, етарли бўл- майди. Бундай ҳолда, зигзак усулини қўллаш ёки ўзингиз белгилаган бир нечта бўлимлардан фой- даланишингиз мумкин, лекин кўпинча тўр усули ишлатилади. Бунда намуна олиш интервалларини релъеф ҳақидаги маълумотлар асосида белгилаш ва қияликнинг барча элементлари тўрда акс эти- ши мақсадга мувофиқдир. Асосий қоида шундан иборатки панжара қияликнинг текис чўққисидан узун ўқ бўйича унинг асосини эни бўйлаб тўлиқ қамраб олган ҳолда бўлиши керак. Бу ерда шуни ҳам айтиш керакки Patrick G. Lawrence (2020) [13]нинг кўрсатишича дастур- га асосланган умумий намуна олиш протоколи алоҳида намуналар тўпламини зигзак тартибида белгилайди ва улар композит намуна олиш учун бирлаштирилади. Ушбу протоколга ўзгарти- ришлар киритилиши зарур, чунки бу етарли даражада тасодифий (рандомизация) эмас ва логаритмик тақсимланган ўзгарувчилар учун етарли эмас. Муайян майдонни бошқаришни осонлаштириш учун биз структуралаштирилган ёндашувларни – бошқарув зоналарини (турли агротехник тадбирлар қўлланиладиган зоналар) че- гаралаб ажратишни тавсия қиламиз. Тадқиқотчи- лар эса келажакдаги тупроқ намуналарини олишда бошқарув зоналари чегараларининг ўзгаришла- рини мунтазам равишда ҳисобга олишлари керак. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling