Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
2015-2016 йилларда КХИ-5-015-2015 «Унум-
дорлиги пасайган, техноген ифлосланган суғо- риладиган тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, экинлар ҳосилдорлигини оширишга йўнал- тирилган ресурстежамкор агротехнология- ларни фермер хўжаликлари шароитида жо- рий қилиш» инновацион лойиҳа бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. (Лойиҳа раҳбари: М.Тошқўзиев). Ушбу лойиҳа доирасида бўз тупроқлар мин- тақаси унумдорлиги паст, техноген ифлосланган тупроқларда бошоқли дон экинлари етишти- риш борасида ресустежамкор технологияларни қўллаш орқали минерал ўғитларни тежаш, ту- проқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга доир тадқиқотлар олиб борилди [12]. (Масъул бажарувчилар: М.Тошқўзиев, Ж.Рейм- баев, Т.Бердиев, С.Очилов, С.Уролова ва С.Ч.Му- стафаевалар). Лойиҳа доирасида бентонит ва глауконит қўшил- ган компостлар тайёрлаш орқали органоминерал ўғит олиниб, кузги буғдой ҳамда маккажўхори экинларида қўлланилганда тупроқ хоссалари ва экинлар ҳосилига таъсири ўрганилди. Шу би- лан бирга фермер хўжалиги даласи шароитида биогумус олиш технологияси йўлга қўйилди ва етиштирилаётган асосий ҳамда такрорий экин- ларда қўлланилди. Шунингдек, Ангрен қўнғир кўмири асоси ва бентонитлардан олинадиган янги органоминерал ўғит биринчи маротаба дон- ли экинларга қўлланилиб, тупроқ унумдорлиги, экинлар ҳосилига таъсири ўрганилди. Бундай технологиялар орқали олинган янги гўн- гли-глауконитли органоминерал ўғитлар ҳамда биогумус таркибига микроэлементларга бой ми- нераллар қўшилган органик ўғит янгидан суғори- ладиган унумдорлиги жуда паст (балл бонитети 40 дан кам) бўлган типик бўз тупроқларда синаб кўрилди ва амалиётга жорий қилинди. Хўжалик майдонидан харитограмма учун олинган тупроқ намуналари таҳлили асосида хўжаликни 1:10000 миқёсида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва калий элементлари миқдорига доир харитограм- малари тузилди. Олинган натижалар фермер хў- жалигида жорий қилинди. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling