90. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
- 30-40та муаллифдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. - Курс иши инглиз тилида ёзилган бўлса, аввал инглиз тилидаги адабиётлар, сўнгра ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади. - Курс иши ўзбек тилида ёзилган бўлса, аввал ўзбек тилидаги адабиётлар, сўнгра инглиз ва рус тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади. - Курс иши рус тилида ёзилган бўлса, аввал рус тилидаги адабиётлар, сўнгра инглиз ва ўзбек тилларидаги адабиётлар алфавит тартибида тузилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (Назарий адабиётлар); (15та). Фойдаланилган бадиий асарлар рўйхати; (2-5та). Фойдаланилган оммавий ахборот воситалари материаллари рўйхати; (4-8та). Фойдаланилган луғатлар рўйхати; (2-6та). Фойдаланилган интернет – сайтлар рўйхати. (2-8та)
91. Metod va unga qo’yiladigan talablar
Тилни бир бутун мураккаб система сифатида ўрганиш ҳозирги замон фанининг барча тараққиёт талабларига жавоб бера оладиган янги илмий методларнинг бўлишини тақозо этади. Методлар қайси фанга тааллуқли бўлишидан қатъи назар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Метод объектив, яъни: а) метод қачон, қаерда, ким томонидан қўлланилмасин, таҳлил қилинаётган материал бир хил бўлса, натижа хам бир хил бўлиши; б) тахлил натижасида олинган маълумот текширилиш имкониятига эга бўлиши; в) субъектив фикрларнинг аралашувига йул қўймаслиги керак. 2. Метод изчил бўлиши ўрганилаётан объектни тўлиқ тахлил қила олиши учун зарур атамалар системасини қамраб олиши ва қўшимча тушунчаларни талаб этмаслиги лозим. 3. Метод универсал бўлиши, яъни тилнинг камида асосий тўрт қатлами (фонетика, морфология, лексикология ва синтаксис) ни тахлил қилишга яроқли бўлиши керак. 4. Метод содда бўлиши, яъни фойдаланилганда қўшимча қийинчилик туғдирмаслиги керак.
92. Metodlar
Қуйида ҳозирги замон тилшунослигида қўлланилаётган баъзи методларни кўриб чиқамиз. Гап бўлаклари методи; Тарихий-қиёсий метод; Чоғиштирма метод; Субститутция методи; Дистрибутив метод ; Бевосита иштирокчиларга ажратиш методи ; Трансформацион метод ; Статистик таҳлил методи ; Компонент таҳлил методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |