Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari
Download 443.63 Kb.
|
Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 96. Дистрибутив метод
95. Субститутция методи
Бу метод хам кўпдан бери тилшунос олимлар томонидан ишлатилиб келинади. Нутқдаги маълум бир позицияда турган тил элементларини бошқаси билан алмаштирпб содир бўладиган функционал ўзгаришни аниқлаш субституция методининг вазифасига киради. Субституция методи ёрдамида синоним, антоним ва омоним сўзларни тилларнинг лексик системасида тутган ўрнини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: эски, қари, кекса сўзлари синонимик қaторни ташкил этади. Бу сўзларнинг маъноларини яқинлик даражасини субституция методи билан текшириб кўриш мумкин. қари одам; кекса одам; эски одам. Келтирилган суз бирикмаларида аниқловчи вазифасини ўтаётган синонимларни алмаштириб кўрамиз: 1- ва 2-бирикма тил нормасига мос келади, учинчиси эса ғайритабиий сўз бирикмасидир. Яна бир мисол: қари кийим ; кекса кийим ; эски кийим. Бу ўринда 1- ва 2- бирикмалар ўзбек тили учун одатий эмас, учинчиси эса одатий. Шундай қилиб бу синонимлар мутлақ синоним эмас. Чунки улар доим бири иккинчисини алмаштириб кела олмайди. Бу метод хамма талабларга жавоб бера олиши туфайли тилшунослик фанида мустахкам ўрин эгаллаган. Бу метод тилнинг ҳамма қатламларига бирдай хизмат қила олади. 96. Дистрибутив метод Дистрибуция — бу тилдаги бирорта элементнинг нутк жараёнида бошка элементлар билан бирика олиш қобилиятидир. Масалан, бирорта сўз, морфема, фонеманинг бошқа сўз морфема, фонемалар билан муносабатга кириша олиши шу элементларнинг дистрибуцияси дейилади. Дистрибуциянинг морфологик, синтактик ва лексик-семантик турлари мавжуд. Морфологик дистрибуция деганда бир сўз туркумини бошқа сўз туркумлари билан муносабатга кириша олиши тушунилади: сифат от билан, равиш феъл билан, артикллар от билан ва хоказо. Лексик-семантик дистрибуция деганда тил элементларининг маъно нуқтаи назаридан бир-бири билан муносабатга кириша олиш қобилиятлари тушунилади. Лексик-семантик дистрибуция баъзан морфологик дистрибуцияга зид келиб колиши мумкин. Чунки ҳамма сифатлар ҳам ҳамма отлар билан муносабатга кириша олмайди. Масалан, яхши сўзи душман, ёвуз сўзи дўст билан маъно жихатдан муносабатга кириша олмайди. Чунки улар маънолари жихатдан бир-бири билан бирика олмайди. Лекин яхши дўст, ёвуз душман сўз бирикмалари маъно жихатдан бир-бирларига мосдир. Синтактик дистрибуция гап бўлакларининг бир-бирини тақозо қилишидир. Масалан, эга кесим ва аниқловчи билан бевосита муносабатга киришса, кесим эга, тўлдирувчи ва ҳол билан муносабатга киришади. Download 443.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling