Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


Download 443.63 Kb.
bet37/41
Sana31.01.2024
Hajmi443.63 Kb.
#1829797
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari-fayllar.org

102. Тилшуносликнинг мохияти
Тилшуносликнинг мохияти — бу тил воситаларини тадқиқ қилиш, лингвистик изланиш ва тахлилнинг методологияси хисобланади. Хозирги замон тилшунослигида тилнинг прагматик томонига катта ахамият берилмоқда. Прагматика сўзи, практика сўзига яқин бўлиб, грек тилидаги “прагма”, яъни “харакат” сўзидан келиб чиққан. Прагматика инсон фаолиятининг турли жабхаларида тил фактларинииг тутган ўрни ва умуман, белги системаси унсурларини изохлаб беради. Демак, у тилни қўлланиш жараёнида ўрганади.


102. Методика сўзининг мохияти
Методика сўзининг мохияти — ўқитиш қонуниятларини тадкик, этиш ва изланиш сунгида илмий-назарий, методик ва илмий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдир. Шундай қилиб, тилшуносликда тил, унинг системавий тузилиши, семантик-синтактик жиҳатларнинг ўзига хослиги, уларнинг нутқдаги вазифаси каби масалалар ўрганилади. Методикада эса тил ўргатишнинг мақсадлари, мазмуни, воситалари, услуб ва усуллари ўрганилади. Шу сабабли тилшунослик ва тил ўқитиш методикаси турли хил объект, предмет, изланиш методи ва хоказоларга эга.


103. Бакалавр ва магистрлар ўқитиш методикаси бўйича бир хил боскичлар
Бакалавр ва магистрлар илмий тадқикотлари лингвистик аспектлар ва (ЧТ) ўқитиш методикаси бўйича бир хил боскичларга эга: — мавзу долзарблигини асослаш; — максад ва вазифаларни қўйиш; — тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш; — мстодларни танлаш; — тадқиқот натижаларининг муҳокамаси; — хулосалар чикариш ва эришилган натижаларни баҳолаш. Лекин чет тили ўқитиш методикаси фанидан ёзиладиган илмий ишларда тадқиқот фаразини илгари суриш хам амалга оширилади ва бу фараз тажрибавий текширувлар натижаси билан исботланиши лозим. Тадқикотнинг айтиб ўтилган боскичларини батафсилроқ кўриб чиқамиз.


105. Мавзу танлаш жараёни
Мавзу танлаш жараёнида талабанинг илмий изланишлари, қизиқиши, ва назарий тайёргарлигини хисобга олиш муҳим. Биринчи навбатда, талабани кандай мавзуда изланишлар олиб бориш кўпроқ қизиқтириши аниклаб олиниши керак. Малакавий ишнинг мавзуси талабанинг илмий ва амалий қизиқишларига мос келиши лозим. Бу, биринчи навбатда, мунтазам равишда мавзу бўйича керакли маълумот тўплаган ва кафедра кошидаги илмий тўгаракларда, кафедралардаги турли конференциялар ҳамда талабалар илмий жамияти танловларида қатнашган талабаларга тегишли.

Download 443.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling