Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


БМИ ва МДнинг таркиб қисмларi


Download 443.63 Kb.
bet39/41
Sana31.01.2024
Hajmi443.63 Kb.
#1829797
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari-fayllar.org

108. БМИ ва МДнинг таркиб қисмларi
БМИ ва МДнинг таркибига қуйидаги қисмлар киради: титул варағи, мундарижа, шартли белгилар ва таянч сўзлар рўйхати, кириш қисми, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, илова. Титул варағи ЎзРУ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йўриқнома хужжатида баён қилинган талабларга мос холда расмийлаштирилади. БМИ ва МДнинг мавзуси аниқ, қисқа (10 сўздан кам) ва илгари сурилган муаммони аниқ очиб бериши керак. Қисқартмалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. МД ва БМИнинг номланишида тадқиқ қилинаётган муаммо, ишни тугаллигида ўз ифодасини топади, шунингдек, тадқиқот объекти белгилаб олинади. Мундарижада боблар ва параграфлар иомлари ва улар жойлашган сахифалар рақамлари кўрсатилади. БМИ икки бобдан иборат бўлиши, МДси эса 2-3 бобдан ташкил топиши мумкин. Қабул қилингаи шартли белгилар, таянч сўз ва атамалар рўйхати мундарижадан кейин берилади ва уларни изохлаш керак. Бу БМИ ва МД матнини рецензент ёки расмий оппонент томонидан ўқиш ва тушунишни енгиллаштиради.


109. BMI Кириш қисми
БМИ илмий аппарати тартиби қуйидагича берилади: — тадқиқот муаммосининг ишланганлик даражаси ва долзарблиги; — тадқиқотнинг объекти ва предмети; — тадқиқотнинг асосий мақсади; — тадқиқотнинг асосий вазифалари; — тадқиқот услублари; — тадқиқотнинг янгилиги; — тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. “Кириш” қисмида муаллиф мазкур мавзу ва муаммонинг кимлар томонидан ўрганилганлиги, у кимлар билан хамфикр бўлганлиги ва ўз олдига қўйган вазифаларни бажаришда уларнинг қарашларига қай даражада суяниши мумкинлиги хақида ёзиб, ўз қарашларига зид бўлган фикрларни илгари cypгaн муаллиф ва илмий манбалар хақида батафсил маълумот беради, улар қарашларининг асоссиз эканлигини исботлайди. Агар илгари сурилган қарашлар асоссиз эканлигига етарли далиллар бўлса, улардан муаллиф кейинроқ хам танқидий хукм ва хулосалар чиқаришда фойдаланиши мумкин. Тадқиқ зтилаётган муаммо хусусида муаллифга фикрдош ва қарши фикр билдирган олим ва мутахассислар томонидан ўрганилганлик даражасини тахлил қилиш асосида олиб бориладиган тадқиқотнииг истиқбол йўналиши белгиланади.

Download 443.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling