Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш


Download 337.5 Kb.
bet1/13
Sana18.11.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1785119
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА



ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА УЧРАГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ БЕРИШ


ИЛОВА
ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА УЧРАГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ БЕРИШ


Умумий қоидалар
Биринчи ёрдамнинг муваффақиятли бўлиши аосан ёрдам берувчининг чаққонлиги, зийраклиги ва моҳирлигига боғлиқдир. Моҳирлик билан муваффаиятли ёрдам беришни тегишлича машқлар қилиш ва малака орттириш йўли билангина ўрганиш мумкин. Қоидаларни билиб олишнииг ўзигина биринчи ёрдам бериш учун кифоя қилмайди.
Шикастланган кишини сақлаб қолиш аксарият ҳолатларда уни токдан қанчалик тез қутқаришга‚ унга биринчи ёрдамни нақадар тез ва тўғри беришга боғлиқ бўлади. Вақтни ўтказиб, ёрдам беришга узоқ тайёргарлик кўриш шикастланган кишининг ўлимига ҳам сабаб бўла олади.
Шикастланган кишида нафас олиш, юрак уриш, пульс сингари ҳаёт белгиларининг кўрилмаслиги уни ўлган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди ва шунга кўра унга ёрдам беришдан воз кечиш мутлақо ярамайди. Электр токидан шикастланганда кишининг ўлими кўпинча сохта бўлади; шикастланган кишининг чиндан ҳам оламдан ўганлигини фақат врач аниқлаб, ёрдам беришнииг фойдасиз эканлигини айта олади.
Шу сабабли, электр қурилмада хизмат қиладиган ҳамма ҳодимларга электрнинг хавфлилиги биринчи ёрдам бериш чоралари тўғрисида вақти-вақти билан йўл-йўриқлар бериб туриш керак. Бунда ходимларга токдан қутқариш ва сунъий нафас олдириш усулларини амалда кўрсатиб ўргатиш лозим. Машғулотларни ихтисосли тиббиёт ходимлари билан техника ходимлари бирга ўтказишлари лозим. Машғулотларни ташкил этиш масъулияти цех, район. участка, подстанция бошлиқлари зиммасига юкланилиши зарур.
Доимий навбатчилик қилинадиган жойларда:
а) биринчи ёрдам бериш учун энг аввало зарур дори-дармон ва асбоблар солинган махсус ящик (кичкина шкаф);
б) биринчи ёрдам бериш қоидалари, чунончи сунъий нафас олдириш қоидалари ёзилган ва кўринадиган жойга осиб қўйилган плакатлар бўлиши лозим.
Мутахассис бўлмаган кишиларнииг биринчи ёрдамни тўғри бера билиши учун қуйидаги тадбирларни олдиндан кўриб қўйиш зарур:
а) ҳар бир корхона, цех ва ҳоказоларда дори-дармон шкафларига қараб турадиган махсус кишилар белгиланади, улар шкафлардаги дори-дармонларнинг камини тўлдириб туриш, ҳамма сменаларда шкафларнинг бекаму кўст бўлиши учун жавобгардир.
б) ҳар бир сменада махсус кишилар ажратилиб. улар биринчи ёрдам беришга ўргатилади, бу кишилар ҳам шкафларнинг ўз сменасида яхши аҳволда бўлиши учун жавобгардир.
в) тиббиёт ходимлари:
- биринчи ёрдам бериш қоидаларининг тўғри бажарилишини;
- шикастланган кишининг ўз вақтида, албатта, тиббиёт пунктига юборилишини;
- шкафларнинг аҳоли ва дори-дармонларнинг бекаму кўстлигини ҳамиша қатъий назорат қиладилар;
г) мутахассис бўлмаган киши ёрдам беришда врач ўрнини боса олмайди, шунга кўра у врач етиб келгунга қадар зарур бўлган биринчи ёрдамни бериши керак, холос. Бу ёрдам:
- қон оқишини тўхтатиш;
- жароҳатларни, куйган жойларни боғлаш (перевязка қилиш);
- синган суякни қимирламайдиган қилиб боғлаш;
- ҳушга келтирувчи чоралар, айниқса сунъий нафас олдириш;
- шикастланган кишини кўтариб ёки транспортда олиб боришдан иборат бўлиши лозим;
д) цехдаги биринчи ёрдам шкафида ёки корхонадан ташқарида ишлаётган бригада бошлиғининг биринчи ёрдам сумкасида қуйидагилар бўлиши лозим:
- индивидуал асептик пакетлар (бинтсиз);
- индивидуал асептик пакетлар (бинтли);
- бинтлар;
- пахтали дока бинтлар (суяк синганда боғлаш учун):
- мустаҳкам пробкали шишада йод настойкаси;
- кўзни ювиш учун борат кислота эритмаси;
- нашатирь спирт;
- сорний вазелин;
- эфир-валериан дори;
- сода;
- калий;
- водород пероксид;
- поильник ёки дори ичириш, кўз ювиш учун қулай кичик чойнак;
- қон оқишини тўхтатиш учун жгут;
- қўл ёки оёқ суяклари синганда ёки чиқанда боғлаб қўйиш учун букланадиган фанер шиналар;
- совун;
- сочик;
- корхонани хусусан сунънй нафас олдириш аппарати, жароҳатларни очиш, шикастланган кишинииг тилини тортиб ушлаб туриш ва бошқа ҳолларда ишлатиш учун асбоблар, шунингдек шикастланган кишиларни кўтариш учун носилкалар билан таъминлаш тавсия этилади.



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling