Илтимос хатларнинг асосий зарурий қисмлари


Download 8.57 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi8.57 Kb.
#1563364
Bog'liq
Илтимос хат-WPS Office


Илтимос хат

Муассасалар маълум бир ишни амалга ошириш ёки тугатиш мақсадида бошқа муассасаларга расмий хат орқали илтимос қилиши мумкин. Муассасалар ўртасидаги бундай ўзаро ёзишмалар илтимос хат воситасида бажарилади. Илтимос хат хизмат хатлари орасида энг кўп тарқалган турлардан ҳисобланади. Илтимос хатлар ҳам бошқа хатлар каби муассасаларнинг хос иш қоғозига ёзилади ва, албатта, жўнатилиш санаси ва жўнатма тартиб рақами кўрсатилади . Бундай хатларнинг энг содда кўриниши шахсий ва жамоат аризаларига ўхшаш бўлади.


Илтимос хатларнинг асосий зарурий қисмлари:
1. Хат олувчи ташкилот ва мансабдор шахснинг номи.
2. Матн.
3. Илова (зарур бўлган ҳолларда).
Агар хат матни 3-шахс тилидан баён қилинса, илтимос бирмунча расмий тусга эга бўлади.Ахборот ёки ҳужжатлар юборишни сўраб ёзилган илтимос хатларга жавоб кўпинча илова хат характерида бўлади.

Dinshunoslik kafedrasining mudiri


O.Hamidovga

Akademiyamiz talabasi M.Tursunovani qiyosiy dinshunoslik mutaxassisligi bo'yicha


malaka oshirish maqsadida 1 oy muddatga ( 2023.16.01. dan 2023.16.02 gacha )
tajriba o'tashga qabul qilishingizni so'raymiz.

Yangi asr avlodi nodavlat ta'lim muassasasi Z.Shokirov


rektori Imzo
Download 8.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling