Иммуно салб чиқариш шакли: Капсула. 1 капсула таркиби


Download 24.44 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi24.44 Kb.
#1542474
Bog'liq
ИММУНО САЛБ


ИММУНО САЛБ
Чиқариш шакли: Капсула.
1 капсула таркиби:
Занжабил қуруқ экстракти…………………20мг
Ехинацея қуруқ экстракти……………........15мг
Қора седана қуруқ экстракти………………10мг
Наъматак қуруқ экстракти………………….5мг
Қўшимча моддалар: Картофель крахмали
Қуруқ экстрактлар коеффициенти: (10:1) 1мг=10мг.
Кимёвий таркиб ва хусусиятлар:
Занжабил мураккаб кимёвий таркибга эга бўлиб, унда 400 дан ортиқ бирикмалар мавжуд. Ўсимликнинг фойдали хусусиятлари аспаргин, калций, каприл кислотаси, холин, мойлар, озиқ толалар, темир, цинеол, олеин, никотин кислоталари, витамин C мавжудлиги билан боғлиқ. Занжабил иммунитетни мустаҳкамлаш, асаб тизимини тинчлантириш, антибактериал, шамоллашга ва яллиғланишга, микробларга қарши курашиш ҳамда хотирани кучайтириш каби хусусиятларга эга.
Замонавий тиббиёт изланишлар натижасида занжабилнинг гижжа ва паразитларга қарши самарали восита эканлигини, ортиқча холестериндан ва уни тўпланиб қолишидан халос қилишини, қон айланишини яхшилашини, кардиотониклиги ва эркак ва аёлларда жинсий потенцияни оширишини ва тетиклаштиришини аниқлади.
Занжабил қонни суюлтиради ва бунинг натижасида мия кислород билан яхши таъминланади. Шу сабабли, занжабил интеллектуал- ақлий фаолият билан шуғулланадиган одамлар ва кўп ишлайдиган одамлар учун жуда фойдалалидир. Шунингдек, занжабил шамоллашларда жуда ҳам фойдали ҳисобланади.
Ехинацея ўсимлигининг кимёвий таркибида A, C, E витаминлари, органик кислоталар, табиий антибиотиклар, гликозидлар, танинлар, антиоксидантлар ва темир, селен, кремний ва калций каби микроэлементларнинг мавжудлиги ўсимликдан фойдаланиш бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда терапевтик натижа беришини таъминлайди.
Кучли иммун тизимини нормаллаштирадиган хусусиятлари туфайли эхинацея ўсимлиги бутун дунё бўйлаб иммунитетни кучайтирадиган энг самарали доривор ўсимлик сифатида тан олинган. Бундан ташқари, ўсимликни фаол моддалари қондаги лейкоцитлар сонини кўпайтиради. Фагоцитар жараёнларни кучайтиради ва иммуноглобулинларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Қора седана уруғларида инсон организми учун фойдали кўплаб фаол элементлардан иборат бўлиб, фосфат, темир, калий, натрий, фосфор, калций, марганец, цинк, селен, углеводлар мойлар ва бошқалар шулар жумласидандир. Шунингдек, қора седана таркибида Е, D, C, B, B1, B2, B3, B6, B9 витаминлари мавжуд. Тиббиёт қора седана кўп миқдорда вируслар, бактериялар, микроблар ва бошқа зарарли элементларга қарши курашадиган антибиотикларни ўз ичига олганлигини тасдиқлади. Қора седана табиий антибиотик ҳисобланганлиги учун турли ҳил шамолашларда ёрдам беради. Илмий изланишлар натижасида қора седана иммунитетни 72%га ошириши аниқланган.
Қора седана суяк илиги ва иммун тизими ҳужайраларини рағбатлантиради. Интерферон ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Нормал ҳужайраларни вирусларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Саратон ҳужайраларини ўлдиради ва б ҳужайраларини ишлаб чиқарадиган антитаначалар сонини кўпайтиради.
Наъматак табиий сийдик ҳайдовчи, қон босимини нормаллаштирувчи, иммунитетни яхшилаб қувватни оширувчи хусусиятларга эга. Наъматакда C витамини қорағатга қараганда 10 баробар ва лимонга таққосланганда 50 баробар кўп.
Препарат таркибидаги наъматак нормал модда алмашинувини таъминлашга, иммун тизимини шакллантиришга керак бўлган C, A, B, P, K витаминлар ва минерал микроелементларга бойдир. Наъматак гепатоцитларнинг функционал ҳолатини яхшилайди, ўтни ҳайдалиши (сафро чиқишини) таъминлаб, бу ҳолатни барқарор сақлаб туради.
Препаратнинг хусусиятлари:
• Иштаҳани очади
• Иммунитетни мустаҳкамлайди
• Яллиғланишларни йўқотади
• Сочларни мустаҳкамлайди ва ўсишини таъминлайди
• Ақлий ва жисмоний фаолиятда энергия манбаи. Тетиклаштиради
• Қон босимини пасайтиради
• Шамоллашда ёрдам беради
• Қон айланишини яхшилайди
• Қондаги холестерин даражасини пасайтиради
• Потогон
• Гелъминтларга қарши восита
• Кардиотоник
• Антиоксидант ва турли хил витаминларга бой восита
ИММУНО САЛБ юрак қон-томир функцияси, асаб тизими ва ҳазм қилиш органлари соғлом функциясини сақлаб туриши учун тавсия этилади. Керакли энергетик ресурслар манбаи сифатида организмни яхши тонусда сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, жисмоний ва ақлий фаолиятда тез чарчашни йўқ қилади.
Қўллаш усули ва тавсия этилган дозаси: Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 1 кунда 1 капсуладан 2-3 марта овқатдан кейин.
Қабул қилиш курси: 1-2 ой. Такрорий курс мутахассис тавсияси бўйича қилиниши мумкин.
Ножўя таъсири: Енгил аллергик реакциялар ва диарея кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишлар ёки ноодатий ҳолатлар пайдо бўлганда қўллашни тўхтатиб, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларга, ошқозон яраси касалликларида, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга.
Алоҳида кўрсатмалар: Препаратни фақат тавсия қилинган дозаларда қўллаш мумкин. Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳат қилиш тавсия қилинади.
Сақлаш шароитлари : Асл қадоғида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган ҳолатда, болалар ололмайдиган жойда, 25 оC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлик муддати: 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи: “ AS-SUNNA PHARMACEUTICAL ” МЧЖ
Манзил: Наманган вилояти. Наманган шаҳри, Янгиқўрғон кўчаси 5-уй.
Download 24.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling