Impact Factor: 2 issn-l: 2544-980X “Сув Ҳавзалари Ва Соҳил Қушлари” Мавзусини Ўқитишда 7


Download 395,96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana13.01.2023
Hajmi395,96 Kb.
#1091011
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
29. 267 270 Сув Ҳавзалари



Vol. 28 (2022): Miasto Przyszłości 
267 
Miasto Przyszłości 
Kielce 2022 
 
Impact Factor: 9.2
 
ISSN-L: 2544-980X
 
“Сув Ҳавзалари Ва Соҳил Қушлари” Мавзусини Ўқитишда (7-
Синф Зоологияси) З.М. Бобурнинг “Бобурнома” Асари 
Материалларидан Фойдаланиш 
К. Зокиров 
1
, О. Собиров 
2
, О. Аҳмедова 
3
, О. Зокиров 
4

 
 
Аннотация: мақолада биология таълимида сув ҳавзаларида тарқалган қушлар, уларнинг муҳим 
вакиллари, сув қушлари тўғрисида Бобурнома китоби материалларидан фойдаланиш масалалари берилади. 
 
Калит сўзлар: сув ҳавзалари, сув қушлари, ғозсимонлар, ўрдак, чуррак, пингивинлар, лайлаксимонлар, 
Бобурнома. 
Кириш. 
Таълимда фанлараро боғланишлардан фойдаланиш ўқувчиларни ўрганилаѐтган мавзуларни турли фанларнинг 
қонуниятлари, муҳим тушунчалари муштараклигида, кенгайтирилган ҳолда ўзлаштиришларига имкон беради. Шу 
сабабли ўқув дастурларида фанлааро боғланишларга оид қатор талаблар берилишига қарамай унга ҳамон етарли 
эътибор берилмай , сустлик билан амалга оширилмоқда. Замонамизда ўқувчиларнинг таълимга бўлган 
муносабатларини талаб даражасида эмаслиги улар дарсларда мудроқ босиб, ѐки қўлларидаги телфонни ўйнаб 
ўтадиган холатлари кўплаб кузатиш мумкин. Бу холат аввало, ўқитувчиларни дарсларига етарли даражада 
тайѐрланмасликлари, мавзуларга оид қизиқарли материаллар, ўрганиладиган мавзуга оид бошқа фанлар қатори 
бадиий адабиѐт материалларидан фойдаланмасликлари ҳам сабаб бўлади. Биология ўқитувчилари дарсларида 
бадиий адабиѐт материалларидан фойдаланиш масалаларига умуман эътибор бермайдилар.
Ҳозирги замон таълимида фанлар аро боғланишлар масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Шу сабабли методик 
адабиѐтларда ушбу масаланинг турли ташкилий шакллари, методлари, воситаларига оид кўплаб мақоллар, услубий 
қўлланмлар чоп этилмоқда. Таълимда предметлараро боғланишлардан фойдаланишга оид тадқиқотларни асосан 
Россия федерацияси олимлари томонидан ўрганилаѐтганлиги (1,2,3,4) кўрамиз. Республикамизда эса мазкур 
масалага оид мақолалар, қўлланмалар жуда камлиги кўзга ташланди. Бу йўналишда мактаб биология 
ўқитувчиларининг ишлари билан танишганимизда улар ўз дарсларида кўпроқ кимѐ, физика фанлари билан боғлаб 
ўтишга ҳаракат қилаѐтганлари, бироқ бадиий адабиѐт материалларидан фойаланишга эътибор бермаслигини 
кўринади. Тўғри, баъзи биология ўқитувчиларининг бу соҳада айрим ишлари (6,7,8) бор. Ҳайриятки, биология 
дарсларида бадиий адабиѐт материалларидан фойдаланишга асос солган ѐзувчи Қуддус Муҳаммадий (9) ўзи 
биология ўқитувчиси бўлганлиги туфайли, дарсларида ўрганиладиган ўсимлик ѐки ҳайвонларга оид шеърлар, 
кичик хикоялар ѐзиб, машғулотларини доимо ўқувчиларнинг фаолликларига эришган ҳолда ўтказишни аллақачон 
бошлаб берган. Қани энди, биология ўқитувчиларимиз ҳам ўз дарсларида мавзуларга оид Эркин Воҳидов, Абдулла 
Орипов, Анвар Обиджон, Нурали Қобул каби забардаст шоир-ѐзувчиларнинг асарларидаги ўсимлик,ҳайвон ва 
инсонларга бағишланган қанчадан қанча материаллар, воситаларлар уйғунлигида мавзуга оид фойдаланиб дарсни 
ташкил этилса табиат гўзалликлари, унда яшовчи ўсимлик ва ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаѐтини бадиий талқини 
ўқувчиларни таълимга бўлган қизиқишларни кескин орттириш, дарс материаллларини пухта ўзлаштириб 
олишларига имкон берган бўлар эди.

Download 395,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling