Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича
Download 1.58 Mb.
|
Индивидуал лойиха мен 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Лойиҳалаштирилаётган магистрал трассасини танлаш ва асослаш
f1 – интилиш ёки боғланиш коэффициенти, f1 =0,05;
y – солиштирма юклама, яъни битта абонент томонидан телефон станцияга тушувчи юклама, y=0,05 эрл; mа, mб – “а” ва “б” охирги манзилгоҳлардаги ШААТС хизмати доирасидаги абонентлар сони. Лойиҳалаштирилаётган магистрал бўйлаб телефон каналларидан ташқари бошқа турдаги алоқа воситалар ёрдамида ахборотлар узатилиши ва қабул қилиниши мумкин, бундай ахборотлар: маълумотлар узатиш (интернет хизмати, корпоратив компьютер тармоқлари), факсимил, телевидение ва х.к. Бундай ахборотлар узатуви одатда телефон каналлари орқали ташкил қилиниб, аниқланиши мумкин, мисол учун: DVB-T2 стандарти бўйича рақамли телевиденияни узатиш учун Мбит/с тезликли канал талаб этилади. У холда бундай телевизион сигнални узатиш учун зарур бўладиган асоси рақамли каналлар сони = 45*1024/64=720 (Raqamli kanallar soni) nМУ = = 128 *1024/64=2048 Kanallar soni Маъулмотлар узатиш учун, яъни интернет хизмати, VPN хизматлари учун 128 Мбит/с ажратилади деб шартли равишда қабул қиламиз. У ҳолда лойихалаштирилаётган алоқа линияси бўйича ташкил этиладиган умумий каналлар сони: , канал (3.3) = 2*3837+2*2048+2*720=13 210 бу ерда: — икки томонлама ташкил этиладиган телефон каналлар сони, канал; — икки томонлама ташкил этиладиган маълумотлар узатиш канали, канал; —икки томонлама ташкил этиладиган телевидение каналлари сони, канал. Телефон каналлари орқали маълумотларни, факсимил маълумотларни ва бошқа турдаги маълумотларни узатиш учун асосий рақамли каналлар (АРК) қўлланади. Улар учун (3.2) формуласи бўйича ҳисобланган телефон каналларини икки мартта оширган ҳолда эътиборга олинади. 4. Лойиҳалаштирилаётган магистрал трассасини танлаш ва асослаш Алоқа линия трассасини танлаш асосан алоқа охирги манзилгоҳларни жойланишига боғлиқдир. Трассани танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: Трассанинг узунлиги қисқа бўлиши керак, халақит берувчи сабаблари кам бўлиб, қурилишни мураккаблаштирмаслиги ва нархларни ошиб кетмаслиги, техник эксплуатация хизматларини олиб боришни енгиллаштириш, кучли токлардан ва атмосферадан ҳосил бўлувчи токлардан муҳофаза этиш учун харажатлар кам бўлиши керак. Қуйида алоқа трассасидаги кабелларни бошқа иншоатлар билан минимал яқинлашиш масофаси келтирилган: Ишлаб чиқариш жараёни бўйича: автомобил ва темир йўллар ҳамда дарёлардан – 100 м; автомобил ва темир йўллар четидан – 5 м; шаҳар ташқарисидаги нефт қувуридан – 10 м; шаҳардаги газ қувурлари ва иссиқлик қувурларидан – 1 м; шаҳардаги уйларни қизил чизиғидан – 1,5 м; Трассани танлаш жараёнида қидирув ишлари икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда картограф материаллари, адабиёт ва бошқа манбалардан, яъни архив материалларидан фойдаланилади. Бунда асосан жойнинг рельефи, ер ости иншоотлари, дарёлар ва ер ости сувлари, коррозия берадиган ерлар ўрганилади. Кейин эса трасса ўтадиган вариантлар картага белгиланади. Иккинчи босқич ишлари ўз ичига тўғридан–тўғри шу жойларга тегишли бўлган ерларда олиб борилади, унда трассани танлаш ва корректировка қилиш ишлари бажарилади ва унда биринчи босқичда олиб борилган маълумотлардан фойдаланилади. Бунинг учун регенерация пунктларини жойлаштириш учун керак бўлган бошқа ташкилотлар билан трассанинг йўналиши келиштирилади. Ер қаърининг характерини аниқлаш учун ҳар бир километрда чуқурлиги 1,2 метргача қазиш (шурфлаш) ишлари олиб борилади. Агар ер ости иншоатлари линия трассаси билан кесишадиган бўлса, у ҳолда шу кесишадиган иншоатга тааълуқли ташкилотларининг вакили қатнашган ҳолда изланув ишлари олиб борилади. Бундан ташқари ернинг ўтказувчанлиги ҳам ўлчанади. Қурилиш ишларини бажариш учун қурилиш режалари тузилади ва бунда қаерга қандай материалларни жамлаш ва керакли асбоб анжомлар йиғиш омборхона жойлари тайинланади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling