Индустриал иқтисодиёт
Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими
Download 309.05 Kb.
|
1 13 темаларLeksiya
5.3. Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими
Маълумки, миллий иқтисодиёт, жумладан, Индустриал иқтисодиётни ривожлантириш учун аниқ топшириқлар, яъни хўжалик вазифалари ва амалий чора-тадбирлар белгиланади. Улар режа шаклида намоён бўлади. Режа – бу давлат ижтимоий–иқтисодий сиёсатини, жамоа ва шахс ўз ишларини амалга оширишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Шу сабабли режа ва режалаштириш масаласига алоҳида эътибор берилади ва уларнинг моҳияти, аҳамияти, мазмуни ва вазифаларини чуқур билиш зарурияти юзага келади. Режа – бу бирор иш, дастур, тадбир ва шу кабиларни амалга оширишнинг олдиндан белгиланган тартиби, лойиҳаси. Кўпинча уни топшириқ деб ҳам атайдилар. Ишлаб чиқариш режаси ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, ижтимоий ишлаб чиқариш режаси ёки ягона халқ хўжалиги комплексининг, яъни мамлакат халқ хўжалиги режаси, миллий иқтисодиёт ва унинг реал тармоғи режаси (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳ.к.лар режаси). Режанинг бир қанча шакллари мавжуд: вақти ва муддатига қараб ҳар қандай режа соатлик, кунлик, ҳафталик, ўн кунлик, бир ойлик, бир кварталлик, бир йиллик ва бир неча йиллик бўлиши мумкин. режалаштиришнинг мақсади ва вазифасига кўра режа икки турга: оператив режа ва техник-иқтисодий режага бўлинади. Бу режанинг иккинчи тури ўз навбатида икки шаклда, яъни жорий (тактик) режа ва истиқболли (стратегик) режа шаклларида бўлади. Режа тузиш ва уни рўёбга чиқариш, яъни режа бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш жараёни “Режалаштириш“ деб аталади. “Режалаштириш“ атамаси ҳақида сўз борганда шуни таъкидлаш керакки, турли илмий асарлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари, энциклопедия ва луғатларда турлича таърифлар берилган ва улар ўзбек тилига таржима қилинган. Лекин Ўзбекистон ССР энциклопедиясида “Режа“ ва “Режалаштириш“ терминлари умуман келтирилмаган, унинг ўрнига “План“ ва “Планлаштириш“ терминлари ишлатилган. Мустақиллик, истиқлол ва улар туфайли юзага келган кескин ўзгаришлар бу категориянинг моҳияти, аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифаларини тубдан тадқиқ қилишни талаб этади. Айниқса марказлашган режалаштиришнинг тубдан ўзгарганлиги ва тармоқлар, корхоналар катта эркинлик олганликлари муаммолари ўз ечимини топиши керак. Бозор ва режалаштириш бир бирини тақозо этади ва уларни бир биридан ажратиб бўлмайди. Бу ерда шуни айтиш керакки, мустақилликнинг биринчи йилларида “Режа“ ва “Режалаштириш“ сўзларидан қўрқа бошлаган эдик. Буни англаган Республика Президенти 1995 йил якунлари ва 1996 йил вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида таажубланиб шундай деган эди: “Хорижий мамлакатларда, агар фермер фойда олишга ишонмаса унда умуман ишга қўл урмайди. Бизда-чи? Ҳеч ким иқтисодий таҳлил билан шуғулланмайди, ҳеч ким йил бошида ҳисоб қилмайди“. Бундан кўриниб турибдики, йил бошида режалар аниқланмайди. Режа ва режалаштириш маълум кўрсаткичлар тизими, яъни топшириқлар мажмуи тариқасида акс эттирилади. Улар режанинг асосий ғояси, мақсади ва вазифаларини ифодалайди ҳамда натижаларини тавсифлайди. Кўрсатикичлар ёрдамида бир қатор функцияларни баҳолаш, ҳисоб-китоб қилиш ва топшириқларнинг мутаносиблигини таъминлаш мумкин. Режа тузиш жараёнида қўлланиладиган барча кўрсаткичларнинг белгиланиш тартиби, ишлаб чиқариш ходимларининг хўжалик фаолиятида қўлланиш миқёси ва вазифасига қараб гуруҳларга ажратилиши мумкин. Download 309.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling