Индустриал иқтисодиёт
Белгиланиш тартибига кўра
Download 309.05 Kb.
|
1 13 темаларLeksiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўлланиш миқёсига биноан
- Ишлаб чиқаришнинг хўжалик фаолиятидаги вазифасига қараб
Белгиланиш тартибига кўра улар тасдиқланадиган ва ҳисобланадиган кўрсаткичларга бўлинади.
Тасдиқланадиган кўрсаткичлар юқори ташкилот томонидан белгиланади ва тасдиқланади. Ҳисобланадиган кўрсаткичлар эса бошқаришнинг маълум бўғини томонидан мустақил равишда белгиланади. Қўлланиш миқёсига биноан кўрсаткичлар умумий ва дифференциялашган турларга бўлинади. Умумий кўрсаткичлар саноат тармоғининг барча бўғинлари учун тааллуқли бўлиб, улар халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни таъминлаш мақсадида белгиланади. Дифференциялашган кўрсаткичлар ҳам саноатда амалга ошириладиган кўпгина жараёнларни аниқ ифодалашга ёрдам бериб, уларни такомиллаштиришга олиб келади. Ишлаб чиқаришнинг хўжалик фаолиятидаги вазифасига қараб, план кўрсаткичларини миқдор ва сифат кўрсаткичларига ажратиш мумкин. Миқдор кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ҳажми, иш ҳақи фонди, хомашёга бўлган эҳтиёжлардан иборат. Сифат кўрсатикичлари моддий ресурслар ва ишчи кучидан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Сифат кўрсаткичлари ўз навбатида синтетик ва техник-иқтисодий кўрсаткичларга бўлинади. Синтетик кўрсаткичлар (масалан, меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифати, маҳсулот бирлигининг таннархи, фойда ёки даромад) корхона фаолиятини ҳар томонлама акс эттиради. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар эса айрим ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Масалан, ускуналардан фойдаланиш, маҳсулот бирлигига сарфланадиган хомашё, ёқилғи ва электр энергия, кўп меҳнат талаб этадиган жараёнларни механизациялаш, энг мукаммаллашган технологик жараёнларни қўллаш шулар жумласидандир. Кўрсаткичлар режалаштириш тажрибасида энг кўп ишлатиладиган, белгиланадиган ва ҳисобланадиган, умумий ва хусусий, миқдорий ва сифат кўрсаткичларидан иборат бўлиши мумкин. Натура кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг моддий буюм нисбатларини, маҳсулотни тайёрловчи ва истеъмол этувчилар орасидаги алоқаларни белгилаб, маҳсулотнинг турлари ёки иш ҳажмининг ўлчов бирликлари (дона, метр, кубометр, тонна, киловат-соат ва ҳоказолар) ифодаланади. Товар-пул муносабатлари шароитида қиймат кўрсаткичлари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг ҳажмини, сарфларини ва молиявий натижаларини аниқлаш учун кенг қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш йўлларидан бири – саноатни юқори суръатлар билан ривожлантиришдир. Бунга эришиш учун, даставвал, унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланиш керак бўлади. Бир томондан, қўлланиладиган кўрсаткичлар саноатнинг умумий тараққиётини ифода этса, иккинчидан, саноатнинг ўзининг шарт-шароитларини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай кўрсаткичларга асосланиб саноатнинг техникавий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлари аниқланади. Саноат тараққиётини ифодалайдиган кўрсаткичлар саноат тармоқларининг корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳажмини натурал ўлчов бирлигида, қиймат бирлигида ифода этадиган кўрсаткичларидир. Саноат маҳсулотларининг ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган натурал бирликлар бўлиб киловат-соат, тонна, кубометр, квадратметр, дико-литр, дона ва бошқалар ҳисобланади. Бу ўлчовларга таянган ҳолда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг миқдорини аниқлаш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда 2001 йилда 47,9 млрд. киловат-соат электр энергия, 7,3 млн. тонна нефть, 57,4 млрд. кубметр газ, 428,3 млн. квадрат метр газлама ва 38,2 млн. дона трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш мўлжалланган эди. Саноат маҳсулотларининг натурал ўлчов бирликлари орқали барча саноат тармоқларининг ривожланишини солиштириб бўлмайди, чунки бир тармоқнинг маҳсулоти киловат-соатда ўлчанса, иккинчисиники тоннада, учинчисиники кубметрда ўлчанади ва ҳ.к. Шунинг учун барча саноат тамоқларининг ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини ва бажарадиган ишларини ҳисоблашда ягона ўлчов бирлиги бўлиши лозим. Бу ўлчов бирлиги ҳар томонлама бўлиши керак. Бундай вазифаларни қиймат кўрсаткичлари бажаради. Қиймат кўрсаткичлари баҳолар ёрдамида саноатнинг умумий ривожланишини, ўсиш суръатлари ва унинг структурасини аниқлашга имконият яратади. Қиймат кўрсаткичларини ишлатишнинг яна бир афзал томони борки, бу ҳар хил тармоқлар иш фаолиятини бир бирига солиштириш имкониятини яратиб беради. Ҳозирги даврда саноат режасини тузишда қўлланиладиган қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ялпи ички маҳсулот, товар маҳсулоти, реализация қилинган маҳсулот, норматив соф маҳсулот, соф маҳсулот. Саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учта катта гуруҳга бўлинади: меҳнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва халқ истеъмол моллари. Меҳнат буюмларига хомашё, материаллар, ёқилғи, электроэнергия ва бошқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиган буюмлар киради. Бу буюмлар саноатни юқори суръатлар билан ва самарали ривожлантириш учун кўп миқдорда талаб қилинади. Режалаштириш қанчалик мукаммал бўлса, тараққиёт шунчалик муваффақиятли бўлади. Download 309.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling