Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet45/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Оптимал йирикликдаги корхоналар деб, техника тараққиётининг ҳозирги даврида маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уни истеьмолчиларга етказилишининг минимал даражадаги ижтимоий меҳнат харажатлари эвазига таъминлайдиган корхоналарга айтилади.
Оптимал йирикликдаги корхоналар ўзаро боғланган йирик ва кичик ишлаб чиқаришларни ўз ичига олиб, агар уларнинг ҳар бири оқилона ихтисослашган бўлса, йирик корхоналарнинг барча афзалликларини ўзида сақлаб қолади. Демак, келажакда Ўзбекистонда маданийлашган, тўлақонли, бозор иқтисодини яратиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш жараёни йирик корхоналарни оқилона уйгунлаштиришни тақозо этади.

8.З. Ихтисослаштириш, унинг шакллари
ва кўрсаткичлари
Ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда уни рационал ташкил этиш, жумладан, ихтисослаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш (фрнц. – specialisatian, лотинча specialis – айрим, махсус) – ижтимоий меҳнат тақсимотининг шакли. Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш хилма-хил маҳсулотларни, уларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларини бир биридан ажралиб чиқиши туфайли янгидан янги янги кўпгина ишлаб чиқариш соҳаларининг вужудга келиш жараёнидир.
Тарихий тараққиёт жараёнида қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва бошқа ҳар хил ишлаб чиқаришлар мустақил соҳа бўлиб ажралиб чиққан. Бу соҳаларнинг ўз ичида ҳам ажралиб чиқиш содир бўлиши натижасида бирон аломатига кўра бир-бирига яқин корхоналарни бирлаштирувчи ихтисослашган тармоқ вужудга келган.
Алоҳида ихтисослашган тармоқлар ва корхоналар бир хил ёки бир турли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қуйишга эришганлар ҳамда махсус, ўзига хос технология жараёни ва ихтисослашган кадрлар билан ажралиб турган ва туриши мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштиришнинг энг биринчи ва элементар шакли саноатнинг бошланғич шакли бўлмиш ҳунармандчилик билан бирга вужудга келди. Меҳнат тақсимоти асосида ривожланаётган товар хўжалиги натурал хўжалиги, ишлаб чиқаришнинг универсализмини емириб ташлади.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling