Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet52/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Мутахассислик – бу маълум бир ёки бир неча турдаги ишларни амалга ошириш учун инсонга зарур бўлган билимлар ва малакалар йиғиндиси. Масалан, иқтисодчи, маркетолог, воситачи, молиячи, бухгалтер, ёки техника соҳасида – муҳандис, механик, энергетик ва ҳ.к.
Ихтисос – инсоннинг ҳосил қилган билимлар ва амалий кўникмалари мажмуи. Ихтисос кишига ҳаётнинг моддий ва маънавий соҳасида муайян ишни бажариш имкониятини беради.
Малака – бирон бир мутахассислик ва ихтисослик бўйича мураккаб ишни бажариш учун зарур бўлган билим ва илм ҳамда меҳнат кўникмасининг даражасидир. Кадрларнинг малака даражасини баҳолаш учун ўртача коэффициент ва ўртача тариф коэффициенти разряди белгиланади.
Янгидан-янги ишлаб чиқариш соҳалари вужудга келиши, фан ва техниканинг ривожи, иш, шу жумладан, бир технологик жараённинг бошқа жараёнга алмашиниши билан бошқарув, режалаштириш, ташкил этиш, такомиллашуви билан янги мутахассислликлар касб ва ихтисослар юзага келади, эскирганлари барҳам топади.
Кадрлар илмини ўрганиш назариясида «Кадрлар тузилмаси» деган тушунча мавжуд. Масалан, корхона ходимлари умумий сонини 100 фоиз деб олсак, ишчилар 75 фоизни, муҳандис-техник ходимлар 12 фоизни, хизматчилар 8 фоизни, бошқа ходимлар эса 5 фоизни ташкил этиши мумкин. Бу мисолдан кўриниб турибдики, ходимлар категориялари, яъни уларнинг таркибий қисмлари ўртасидаги нисбат уларнинг тузилмасини, яъни структурасини ифодалайди.
Кадрлар таркиби ва структураси фақат корхоналарда эмас, балки тармоқларда ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу тармоқнинг мураккаблилигига, корхона (фирма)нинг катта-кичиклигига, уларнинг техникавий ва технологик жиҳатдан қуролланганлигига, ишчи-хизматчиларнинг билими ва илм даражасига ва меҳнат кўникмасига, соҳанинг ҳамкорлик муносабатлари ривожланганлигига ва бошқа бир қатор хусусиятларга боғлиқ.

9.3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
Кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, улардан оқилона фойдаланиш ва тарбиялаш масаласи кадрлар сиёсатининг, умумий иқтисодиётнинг, шу жумладан, макро- ва микроиқтисодиётнинг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли Республика Президенти И.А. Каримовнинг асарларида, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунларда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бу масалага алоҳида эътибор берилган.
Кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйиш, фойдаланиш ва тарбиялаш борасида қуйидаги тамойилларга алоҳида эътибор бериш керак:

  • ақл-идрок, дид ва фаросат;

  • қатъийлик, матонатлилик, принципиаллик, ўз вазифасига пухталик;

  • раҳбарлик соҳасини жуда яхши билиш;

  • ўз элига, юртига, Ватанига садоқатли бўлиш.

Кадрлар сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бири уларни аттестация қилиш масаласидир.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling