Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet43/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Қисқача хулосалар

  1. Саноатда илмий-техника базаси – бу унинг илмий салоҳияти ва барча меҳнат воситаларининг мажмуидир. Бу салоҳият энг аввало саноатни, сўнгра, халқ хўжалигининг бошқа соҳалари ривожини таъминлайди.

  2. Саноат соҳасида фан-техника тараққиётини анъанавий йўналишларига ишлаб чиқаришни электрлаштириш ва электронизациялаш, механизациялаш ва автоматлаштириш, химиялаштириш ва янги (прогрессив) технологияларни жорий этиш киради.

  3. Ўзбекистон Республикаси бу борада ўзининг жуда катта салоҳиятига эга. Мамлакатнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун ана шу салоҳиятдан тўла-тўкис фойдаланиш ва фан-техника тараққиётини янада тезлатиш зарур.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Фан-техника тараққиётининг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Техника ва технологиянинг тавсифи ва унинг турлари.

  3. Фан-техника тараққиётининг йўналишлари:

Ишлаб чиқаришни элкетрлаштириш ва электронизациялаш; ишлаб чиқаришни химиялаштириш, янги меҳнат буюмлари, қуроллари, энергия ва ёқилғининг янги турларини яратиш;

  1. Янги техникани ишлаб чиқаришга жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усули.

  2. Микроиқтисодиёт ва молиявий барқарорликка эришиш – ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг бош шарти.


8-МАВЗУ. Ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш

8.1. Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
8.2. Концентрациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари
8.3. Ихтисослаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари
8.4. Кооперативлаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари
8.5. Комбинатлаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари

8.1. Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг
шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига уларни умумлаштириш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнлари сезиларли таъсир кўрсатади. Саноатни концентрациялаштириш ва комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни йирик корхоналарда мужассамлаштиришни ифодаласа, ихтисослаштириш ҳамда кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари таркибида меҳнат тақсимоти ва уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди.
Меҳнат тақсимотининг ривожланиш даражаси ва уни умумлаштириш жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда муносабатларининг такомиллашишида ўз аксини топади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва миллий иқтисодиётни эркинлаштириш муносабати билан ўз моҳияти ва мазмунини, мақсад иа вазифаларини анчагина ўзгартирди. Айниқса ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш, кичик ва ўрта корхоналарнинг пайдо бўлиши муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди.
Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шаклларига қуйидагилар киради:
•концентрациялаштириш;
•ихтисослаштириш;
•кооперативлаштириш;
•комбинациялаштириш;

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling