Индустриал иқтисодиёт


Кооперативлаштириш, унинг шакллари


Download 309.05 Kb.
bet47/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

8.4. Кооперативлаштириш, унинг шакллари
ва кўрсаткичлари
Саноатда корхоналар ихтисослашувининг ривожи ишлаб чиқаришни коооперативлаштириш асосида амалга ошади. Кооперативлаштириш - бу маълум маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва ҳизмат бажаришни биргаликда олиб бориш бўйича тармоқлар ва улар корхоналарининг давомли ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан бири.
Кооперативлаштиришда маҳсулот етказиб бериш тартиби ишлаб чиқариш жараёнида буюртмачининг маълум ишлаб чиқариш-техникавий топшириқни бажаришини ҳисобга олишини талаб этади. Кооперативлаштириш хомашё, ёқилғи ва стандартлаштирилган яримфабрикатлар ҳамда буюртмаларни етказиб бериш босқичларини қамраган ҳолда моддий-техника таъминотидан фарқланади.
Кооперативлаштириш мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тезлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишга имконият яратиб беради.
Саноатнинг ривожланиш даврларида ишлаб чиқаришни кооперативлаштиришнинг бир қанча самарали шакллари вужудга келди. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • буюмли (агрегатли) кооперативлаштириш;

  • технологик кооперативлаштириш;

  • тармоқлараро кооперативлаштириш;

  • иқтисодий районлараро кооперативлаштириш.

Буюмли (агрегатли) кооперативлашириш - бу машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи бош корхонага турли бутловчи буюм ва деталларни етказиб берувчи корхоналарнинг фаолиятидан иборат. Масалан, деталлар бўйича кооперативлаштириш усулида ихтисослашган корхоналар бош корхонага шарикоподшипниклар, поршенлар, турли узеллар ва асбоб-ускуналарнинг қисмларини етказиб беришлари мумкин.
Технологик кооперативлаштириш – бу бир ва бир неча корхоналар ўртасида алоҳида жараёнларларни бажариш бўйича ҳамкорликдир. Ишлаб чиқаришнинг қайси тармоққа тааллуқлилиги нуқтаи назаридан тармоқ ва тармоқлараро ишлаб чиқариш коооперацияси вужудга келади.
Тармоқлараро кооперативлаштириш саноат тармоқларининг бир бирига хизмат кўрсатишини ифодалайди. Масалан, саноат ишлаб чиқаришининг машинасозлик тармоғи металлургия саноати билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Кооперация асосида маълум маҳсулотларни тайёрлаши, бир бирига бутловчи буюмлар етказиб бериши ва муайян ишларни бажариб бериш мумкин.
Ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан иқтисодий районлар миқёсида ва районлараро кооперативлаштириш кенг тус олиши мумкин.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling