Индустриал иқтисодиёт


Хомашёни комплекс қайта ишлашга асосланган


Download 309.05 Kb.
bet49/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya

Хомашёни комплекс қайта ишлашга асосланган комбинатлаштириш энг ривожланган ишлаб чиқариш бўлиб жуда катта халк хўжалик аҳамиятига эгадир. Чунки бу шаклда хомашё, материаллар ва чиқиндилардан тўла-тўкис фойдаланиш мумкин бўлади. Комбинатлаштиришнинг бундай зарурлиги хомашё таркибида турли элементларнинг мавжудлиги билан белгиланади. Масалан, Охангарон рудаларининг кўп қисми комплекс, полиметаллик тавсифга эга булиб, улардан баъзи бир элементларнинг қиймати мис қийматидан 9-10 баробар юқоридир. Ҳозирги замон техника ва технологияси ердамида у ерда мис билан бирга олтингугурт, қалай, қўрғошим, олтин, селен, телур ва бошқа бир қатор нодир буюмлар олинмоқда.
Алоҳида комбинатнинг ривожланиш даражаси ўша комбинат камраб олган тармоқлар ва ишлаб чиқариш стадияларининг сони билан тавсифланади. Шу сабабли одатда тўла-тўкис ва тўла бўлмаган комбинатларни фарқлайдилар. Масалан, тўла-тўкис тўқимачилик комбинати барча босқичлар (йигириш, тўқиш ва пардозлаш)ни қамраб олади. Тўла бўлмаган тўқимачилик комбинати эса ўз ичига бир ёки икки босқични олади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни комбинатлаштириш жуда юқори даражага кўтарилган. У айниқса металлургия, кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида кенг тарқалган. Республикада бу тармоқларга тааллуқли жуда йирик, дунё миқёсида тан олинган комбинатлар фаолият кўрсатмоқда. Улар жумласига Навоий комбинати, Олмалиқ кон-металургия комбинати бошқаларни киритиш мумкин.
Қисқача хулосалар
1. Ишлаб чиқаришни концентрациялаш - бу ишлаб чиқаришнинг тобора йирик корхоналарда жамланиш жараёнидир. Ишлаб чиқариш концентрацияси даражаси катта корхоналарнинг бутун тармоқда умумий ишлаб чиқарилган маҳсулотлардаги солиштирма оғирлик кўрсаткичлари билан аниқланади.
2. Кўп укладли ва ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётида кичик ва ўрта корхоналар маҳсулотларининг солиштирма оғирлигинн юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Катта, ўрта, кичик корхоналарни бирга олиб бориш ижтимоий тараққиётнинг кўпгина иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини тўғри ечиш учун ёрдам беради.
3. Саноатнинг ихтисослашуви муайян маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ўзига хос ишлаб чиқариш аппарати, технологик жараён ва ихтисослашган кадрлар билан тавсифланувчи тармоқ ва ишлаб чиқаришнинг ажратилиши билаи ифодаланади.
4. Ишлаб чиқаришни кооперативлаштириш - бу муайян бир маҳсулотни ҳамкорликда ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларидир.
5. Комбинатлаш - бу ёки хомашёни қайта ишловчи кетма-кет босқичлардан иборат ёки ёрдамчи аҳамиятга эга бўлган турли саноат тармоқларининг бир корхонада бирлашишидир. У хомашёни ва материалларни мунтазам босқичларда қайта ишлашни, уларни комплекс равишда ишлатишни таъминлайди ҳамда камчиқимли ва умуман чиқиндисиз технологияларни жорий қилишга имконият туғдиради.
6. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги саноатнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб географик жойлаштирилишига чуқур ўзгаришлар киритди. Саноат ишлаб чиқаришининг жойлаштирилиши кўпукладли иқтисодиёт ва бозор муносабатларига ўтиш қонуниятларига таянган тамойилларга мувофиқ ҳолда амалга оширилмоқда.
7. Саноатнинг тўғри жойлаштирилиши - бутун ижтимоий ишлаб чиқариш ўсишини тезлаштиришнинг ва республика хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан биридир.
8. Қурилиш райони ва жойини асослашда қурилиш, шунингдек, яратилаётган объектнинг кейинчалик қилинадиган эксплутациясининг номинал тежамкорлиги ҳисобга олинади.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling